1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Биржа битимларининг турлари


Download 186.78 Kb.
bet24/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

Биржа битимларининг турлари
а)касса («спот» ёки «кэш») битимлари;
Касса битимлари биржа битимларининг энг содда турини ифодалйди. Уларнинг вужудга келиши товар биржаларининг ўзи вужудга келиши билан узвий боғлиқ (14-15 асрлар)
Касса битимларига хос бўлган белги уларнинг дарҳол ижро этилиши ҳисобланади. Биржа битимлари учун «дарҳол ижро этиш» тушунчаси шартли характерга эга. Бу биржа шартномасини ижро этиш биржадан ташқарида амалга оширилиши ва шартнома тузилган пайтда битим предмети бўлган товар сотувчининг омборида эканлиги ёки транспорт воситасида биржа омборига олиб келинаётгани билан боғлиқ. Шу сабабли тварни етказиб бериш учун маълум вақт керак бўлади:
ташиладиган объектларни тайёрлаш, юклаш ва транспорт воситасида шартномада келишилган жойга олиб келиш, агар бу мажбурият харидорнинг зиммасида бўлса, товарни қабул қилиш ва сотувчининг омборидан олиб чиқиш учун;
товарни келишиб олинган жойда тушириш учун.
Ижро этиш муддатига қараб, касса биржа битимлари қуйидаги шартларда тузилади:
1) савдо вақтида товар биржа ҳудудида, унга тегишли бўлган омборларда ётади ёки савдо ўтказилаётган кун биржа йиғилиши якунлангунга қадар етиб келиши кутилади;
2) шартнома тузлиган пайтда товар сув, ҳаво, темирйўл транспорти ёки бошқа транспорт воситасида биржа жойлашган жойга етказилади;
3) товар шартномада белгиланган жойга борадиган транспортга юклаш учун тайёр.
Юридик моҳияти бўйича касса битимлари намунавий олди-сотди шартномасини ифодалайди. Касса битимларининг мақсади шартнома предмети бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг шартномада кўрсатилган шартларда сотувчидан харидорга реал ўтиши ҳисобланади.
Айтиб ўтиш жоизки, касса шартномаларининг предмети доимо мавжуд бўлган ва сотувчининг мулкида бўлган товар ҳисобланади. Харидор шартнома ижро этилган пайтда оладиган ёки ишлаб чиқарадиган товар савдоси (касса битимлари шартларида) тақиқланади. Касса итимларининг бу хусусияти сифат кўрсаткичлари маълум бўлган товарни савдога қўйишга имкон беради.
б)муддатли битимлар ёки «форвард»
Бу шартномаларга хос бўлган жиҳат шуки, касса битимларидан фарқли ўлароқ, уларни келжакда ижро этиш муддати кўзда тутилади. Форвард битимлари қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
Биринчидан, улар шартнома предмети бўлган товарга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг реал ўтказилишига йўналтирилади. Битимларнинг бошқа муддатларидан фарқли равишда томонлар, форвард шартномасини имзолаб, товарнинг сотувчи томонидан ҳақиқатда сотилиши ва харидор томонидан сотиб олинишни кўзда тутади.
Иккинчидан, товарни бериш, шунингдек, унга мулк ҳуқуқининг ўтказилиши келажакда, битимда кўрсатилган муддатда амалга оширилади.
Тавсифи бўйича форвард шартномалар касса битимларига жуда ўхшаб кетади. Шу сабабли улар кўпинча биржа шартномаларининг битта гуруҳига – реал товар билан битимларга, яъни товарларнинг ҳақиқатда берилиши амалга ошириладиган битимларга киритилади. Бироқ бу шартномалар жиддий фарқларга ҳам эга.
Касса битиларидан фарқли равишда, форвард битимларида ижро этишнинг узоқроқ муддатлари кўзда тутилади. Бу муддатлар биржа савдоси Қоидаларида белгилаб қўйилади. Товарни етказиб бериш муддати шартномада мажбуриятларни ижро этиш амалга ошириладиган муайян ой кўрсатган ҳолда белгиланади. Шартномани ижро этиш муддати эркин танланмасдан, биржада ўрнатилган қоидаларга қараб, ойнинг охирги кунига ёки ойнинг ўрталарига тўғирланади.
Форвард битимларининг иккинчи ажратиб турувчи жиҳати шуки, уларнинг предмети бўлиб сотувчининг мулкида бўлган товар ҳам, айни пайтда мавжуд бўлмаган, лекин ижро муддати етиб келгунга қадар сотувчи томонидан тайёрлаб бериладиган товар ҳам хизмат қилиши мумкин. Касса битимларига келадиган бўлсак, айтиб ўтилганидек, уларнинг предмети бўлиб сотувчи мулкида бўлган товар хизмат қилади.
Форвард шартномалари юқорида белгиланган жиҳатлар (товарни ўтказишнинг реаллиги ва уни келажакда ўтказиш) асосида етказиб бериш шартномасининг алоҳида бир шакли ҳисобланади. Товарни форвард шартномаси шартларида сотиб олиш товарни олдиндан кўриб чиқмасдан амалга оширилади. Бу қуйидагилар билан изоҳланади: биринчидан, кўп ҳолларда товар шартнома тузилган пайтда ҳали мавжуд бўлмайди ва уни экспертизага тақдим этишнинг имкони бўлмайди; иккинчидан, шартнома тузилган пайтда ҳали сотувчи мулкида бўлган товар кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун биржа омборига жўнатилмаган, чунки етказиб бериш муддатининг узоқлиги сабабли сотувчи биржага товарни сақлаб туриш учун катта миқдорда пул тўлаган бўларди. Биржада савдога қўйилган товар намунаси бўлган ҳолларда эса уларни қизиққиб қолган шахсларнинг танишиб чиқиши учун савдо залига жойлаштириш мумкин.
«Спот» ва «форвард» битимларида товарлар биржа омборларига етиб келган ва кирим қилингандан сўнг биржа ёки у билан товарларни сақлаш, бошқа транспорт-экспедиция омбор операциялари бўйича мос келувчи келишув имзолаган омбор корхонаси товар эгасига варрант деб номланадиган махсус ҳужжат беради. Варрант бу - товар тақсимловчи ҳужжат, унинг сақланганлиги ҳақида гаров гувоҳномаси бўлиб, сотувчи уни банкда сақлайди ва товарни етказиб бериш муддати келганда харидорга тақдим этади. Бунда сотувчи товарни омборда сақлаш ва суғурталаш бўйича харажатларни тўлайди. Варрантни олгандан кейин харидор товарнинг эгасига айланади. Бнинг учун у чек билан, пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулда тўловни амалга оширади.
Форвард шартномалари тузишда томонлар, агар бу стандарт шартномада кўзда тутилган бўлмаса, мажбуриятнинг ижро этилиши таъминотини, яъни қарздорни зиммасиго олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва керакли тарзда бажаришга мажбур қиладиган мулкий характердаги чоралар кўзда тутилиши мумкин. Қоидага кўра, биржа амалиётида бундай чоралар бўлиб бай пули ва гаров хизмат қилади.

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling