1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни


Download 186.78 Kb.
bet32/44
Sana13.03.2023
Hajmi186.78 Kb.
#1266305
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
маъруза матни

Эксперт–котировка комиссияси қимматли қоғозларнинг биржа савдоларида котировка қшшнишига рухсат этилиши имкониятларини аниқлайди, листинг, делистинг, релистинг ва шу каби тадбирларни амалга оширади.
Малака комиссияси тегишли имтихонларни ўтказиш йўли билан брокерларга биржа савдоларида қатнашиш учун рухсат бериш имкониятларини аниқлайди.
Низолар бўйича комиссия савдоларни ўтказиш, битимларни ижро этиш жараёнида брокерлар ўртасида, брокерлар ва уларнинг мижозлари ўртасида, мижозлар ва биржанинг мутахассислари ўртасида юзага келадиган баҳсли вазиятларни ҳал этиш билан шу ғулланади.
Интизомий комиссия биржа савдоси қоидалари, устав ва биржанинг бошқа асосий ҳужжатлари бузкунчиларининг айбдорлик даражасини аниқлайди ҳамда тегишли жазоларни тайинлайди, жазоларнинг ижро этилишини назорат қилади.
"Тошкент" Республика фонд биржаси республиканинг ҳар бир вилоятида ўзининг шуъба бўлинмасига эга.


9- Мазу. Брокерлар ва брокерлик идоралари


Биржадаги брокерлик жойи фонд биржаси ўзининг тўла ҳуқуқли аъзосига яратиб бериши мумкин бўлган имкониятлар йиғиндиси тушунилади
биржа майдончасида қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижозлар ҳисобидан ҳамда уларнинг топшириғига кўра ҳарид қилиш ехуд сотиш имкониятидир.


Брокер қонтрагентлар ҳақида турли хил ахборотларни олиш биржа фаолиятининг айрим жиҳатлари бўйича маслахатлар олиш имкониятлари, зарур хужжатлардан нусхалар кўчириш, шартномаларни тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича биржа хизматларидан фойдаланиш
"Тошкент" РФБдаги брокерлик жойи номаълум муддатга сотиб олинади, яъни брокерлик жойини сотиб олиб (бир карралик бадални тўлаган ҳолда) унинг эгаси биржа томонидан унга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда биржа хизматларидан чегараланмаган муддатда фойдаланиши мумкин. Брокерлик жойига эгалик қилиш нинг бутун йили давомида биржа аъзолари унчалик катта бўлмаган суммадаги мунтазам аъзолик бадаллари тўлашади. Аъзоликнинг бундай тизими брокерлар учун жуда тежамли саналади. Бошқа мамлакатларда биржадаги аъзоликни сақлаб туриш учун ҳар ойда ёки ҳар йили рамзий эмас, балки жуда катта миқдордаги бадал тўланади.

Download 186.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling