Ms access дастури унинг вазифаси ва имкониятлари


Download 254.11 Kb.
bet1/10
Sana09.04.2023
Hajmi254.11 Kb.
#1343280
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MS access imkoniyatlari


MS ACCESS дастури унинг вазифаси ва имкониятлари
Режа:

  1. Маълумотлар базаси, уларнинг тузиш тамойиллари ва ишлаши

  2. Маълумотларнинг погонали тармок ва реляцион моделлари

  3. Microsoft access мисолида маълумотлар билан ишлашнинг асосий усуллари шархи

Инсонда ахборотни тартиблаштириш, кайта ишлаш ва саклашга талаб кадим замондан пайдо булган. Ёзувнинг пайдо булиши хам, балки инсоннинг бу талабини кондиришга интилиши натижасидир.


Эрамизгача 4000 йиллардан бизгача етиб келган хатларда шох хазинаси ва соликларда хисобга олинган. Деярли олти минг йил ёзувларни олиб бориш тизимини мукаммаллаштириш, демак, ёзувни кулловчи тизимни хам такомиллаштириш давом этди. Лекин бу вактларнинг хаммасида ёзувлар кулда кайта ишланди. Факат тахминан 1800 йилларда ахборотни кайта ишлашни автоматлаштиришга биринчи туришлари булди.
Айни мана шу вактда Джекворд Лум газламани перфокарталар буйича бича бошлади.
Кейинрок худди шундай технология механик пианинода кулланилди. XIX аср охирида Россияда ва Америка Кушма Штатларида ахолини руйхатга олиш перфокарталар ёрдамида олиб борилди.
XX асрда инсоният информацион портлашнинг гувохи булди. Инсон кабул киладиган ахборот хар ун йилда икки марта ошаяпти. Агар аввал факат асосан матнли ва сонли маълумотлар тартиблаштирилган булса,хозир инсон туйгу органларига келадиган хамма ахборотни кайта ишлаш зарурият булиб колди. Компьютер технологияларининг сунгги ютуклари, шу жумладан коммуникация воситаларининг ривожланиши бу масалани ечишга имкон беради.
Лекин янги муаммо пайдо булаяпти. Бугун ахборотларни электрон куринишда саклашни ва жамлашни ташкил килиш унчалик мураккаб эмас экан. Хатто Internet технологияларини куллаб ер шарининг ихтиёрий нуктасидаги электрон архивдан фойдаланишни ташкил килиш мумкин.
Улкан архивларни инсонлар узларига керакли ахборотни осон ва тез топа оладиган килиб ташкил килиш реал муаммо булиб колди.
Маълумотлар базасини урганишдан олдин маълумотлар базасининг концепцияси секин-аста ахборотни автоматлаштирилган тизимининг ривожланиши жараёнида пишиб борганлигини таъкидлаш керак. Маълумотлар базаси тушунчаси 60-йилларнинг охирларида пайдо булди.
Бунгача маълумотларни кайта ишлаш сохасида маълумотлар файли ва маълумотларни улчаш тугрисида гапирилар эди.

Download 254.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling