Ms access дастури унинг вазифаси ва имкониятлари


Download 254.11 Kb.
bet3/10
Sana09.04.2023
Hajmi254.11 Kb.
#1343280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MS access imkoniyatlari

Унумдорлик ва тайёрлик. Маълумотлар базасидан фойдаланувчининг суровлари маълумотлардан фойдаланиш учун керак булган тезликда каноатлантирилади.

  • Минимал харажатлар. Маълумотларни саклаш ва улардан фойдаланишнинг кичик киймати, киритиладиган узгаришларнинг минималлаштирилиши.

  • Фойдаланишнинг оддийлиги ва осонлиги. фойдаланувчилар кул остиларида кандай маълумотлар борлигини осон биладилар ва тушунадилар. Маълумотлардан фойдаланишнинг осон ва фойдаланувчи томонидан хатоликларга йул куйилишининг олди олиниши булиши керак.

  • Узгаришлар киритишнинг оддийлиги. Маълумотлар базаси, мавжуд маълумотлардан фойдаланиш усулларини бузмасдан, кенгайтирилиши ва узгартирилиши мумкин.

  • Излаш имконияти. Маълумотлар базасидан фойдаланувчи, унда сакланаётган маълумотлар буйича хар хил суровлвр билан мурожаат килиши мумкин.

  • Бутунлик. Замонавий маълумотлар базаси куп фойдаланувчилар ишлатаётган маълумотларга эга булиши мумкин. Ишлаш жараёнида маълумотлар элементлари ва улар уртасидаги алокаларнинг бузилмаслиги жуда мухимдир. Бундан ташкари аппарат хатоликлари ва хар хил турдаги тасодифий узилишлар, маълумотларнинг тиклаб булмайдиган йукотишларга олиб келмаслиги керак. Демак, маълумотларни бошкариш тизими маълумотларни тиклаш механизмига эга булиши керак.

  • Хавфсизлик ва махфийлик. Маълумотларнинг хавфсизлик деганда уларни тасодифий ёки онгли равишда, хаки булмаган шахслар томонидан фойдаланишдан, автордан рухсатсиз маълумотларни модификациялаш (узгартириш) ёки бузишдан химоя килиш тушунилади. Махфийлик эса алохида шахслар ёки ташкилотлар томонидан качон, кандай ва канча микдордаги ахборот бошка шахсларга ёки ташкилотларга берилиши мумкинлигини аниклашни билдиради.

    Фойдаланувчининг маълумотлар базаси билан узаро ишлаш учун маълумотларни бошкариш тизими (МББТ- «СУБД») ташкил килинади.
    Маълумотларни моделлар куринишида ифодаланишининг киритилиши туртинчи боскичнинг фаркли хусусиятидир. У пайтда дастурчиларнинг маълумотлар тугрисидаги тасаввурлари каби, маълумотларнинг физик сакланиши ва ташкил этилиши хам узгаради, маълумотлар модели узгармасдан колиши ёки улар кайта ишлашнинг кушимча усулларини ёки маълумотларнинг кушимча турларини киритиш максадида узгартирилиши (аппулланиши) мумкин.
    Асосий изохлар Microsoft Access2.0 версияга мослаб келтирилган.
    Маълумотлар базасини яратиш. Маълумотлар базасининг асосий объектлари билан танишиш. Жадвални яратиш ва тулдириш жадвалларни ифодалаш режимлари. Маълумоталар турлари. Киритиш никоби. Конструктор режимида жадвал таснифини узгартириш.
    Маълумотлар базасини ишлаб чикишга утишдан олдин каттик дискда маълумотлар базаси файлини саклаш учун каталог яратинг. Агар MS WORD, MS Excel ва MS Power Point ларни урганишда хужжатлар билан уларни сакламасдан ишлаш мумкин булган булса, MS Access да бу мумкин эмас.

    Download 254.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling