1- мавзу. Биржаларнинг иқтисодий моҳияти Маъруза матни
-Мавзу. Фьючерс савдоси асослари
Download 186.78 Kb.
|
маъруза матни
7-Мавзу. Фьючерс савдоси асослари
Фьючерс савдоси тушунчаси Фьючерс савдоси бу – фьючерс (муддатли) шартномалари воситасида биржа товари билан биржада савдо қилиш шаклидир. Фьючерс шартномаси бу – битим тузишда томонлар белгилаб қўйган нархда шартномада кўрсатилган муддатда товарни етказиб беришга стандарт биржа шартномаси. Фьючерс шартномаси биржа савдолари жараёнида аниқланадиган товарни етказиб бериш нархидан ташқари барча кўрсаткичлар бўйича стандартлаштирилади. Фьючерс шартномасини стандартлаштириш қуйидаги асосий кўрсаткичларни бир хиллаштиришни назарда тутади: товарнинг истеъмол қиймати, унинг сони ва бозор муомаласи шароитлари, товар тури, унинг базис миқдори ва қўшимча тўловлар ҳажми, товар партияси ҳажми, етказиб бериш шарти ва муддатлари, тўлов шакли, шартнома шартларини бузганлик учун жарима чоралари, арбитраж тартиби ва б. Фьючерс савдосида шартнома тузиладиган товар кўриниши, бундай шартномалар сони, товар етказиб бериладиган ой ва асосийси – шартномада кўрсатилган товар нархи аҳамиятга эга. Фьючерс савдосининг уни стандартлаштиришдан келиб чиқадиган муҳим хусусияти шартноманинг шахси кўрсатилмаганлиги ҳисобланади. Фьючерс шартномасида томонлар бўлиб сотувчи ва харидор эмас, сотувчи ва ҳисоб-китоб палатаси ёки харидор ва ҳисоб-китоб палатаси намоён бўлади. Бу сотувчи ва харидорга бир-биридан мустақил ишлаш, яъни биржанинг ҳисоб-китоб палатаси билан тескари битим тузиш йўли билан илгари расмийлаштирилган товар бўйича ўз мажбуриятларини тугатишга имкон беради. Фьючерс савдосининг объектлар доираси жуда кенг. Чунки шартномалар билан савдо қилиш бу – товарларнинг ўзи билан эмас, балки биржа шартномалари билан биржа операцияси ҳисобланади, уларнинг асоси моддий неъмат сифатида товаргина эмас, умуман ҳар қандай савдо объекти, масалан, барча турдаги қимматли қоғозлар бўлиши мумкин. Бироқ савдо объектлари шартномалар ҳисобланса, шартномаларга шартномалар билан ҳам, шартномалар гуруҳидаги шартномалар билан ҳам савдо қилиш мумкин, бироқ айтиб ўтиш керакки, кўрсатилган жараённинг табиий чеклови реал товар, реал капитал ва ҳ.к. бозори биланалоқа ҳисобланади. Download 186.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling