1- мавзу Интерактив журналистика келиб чикиш тарихи ва асосий тамойиллари
Маърифий - маданий дастурлар, таълимий проектлар
Download 129.5 Kb.
|
1 Interaktivjurna
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Викторина уйинлари
1.Маърифий - маданий дастурлар, таълимий проектлар.
Асосан маълум тоифадаги тингловчилар учун мулжалланади. Масалан Асосан маълум тоифадаги тингловчилар учун мулжалланади. Масалан мактаб ёшидагилар, ёши катталар, аёллар, мусика ихлосмандлари, радиостанция тингловчилари. 2. Викторина уйинлари . Улар маълум мавзуга йуналтирилган булиб, тингловчиларнинг топкирлиги, хозиржавоблигини синаш учун уйналади. Уларда тингловчи азарт холатда узининг ички имкониятларини намоиш килиши , эфирда узининг овозини купчилик тинглаши мумкинлигидан завкланиши мумкин. Куп жихатдан бу уйинлар барча ёшдаги ва тоифадаги тингловчилар учун мулжалланган. Унда иштирок этиш учун маълум билим, ихтисослашув, ёки ёш чегаралари мавжуд эмас. «Ток - шоу » дастурларида аудиториянинг фикри импровизация холатини келтириб чикаради ва дастурга тирик хаёт нафасини етказади. Сухбатдош мутахассис ёки мутасадди рахбар булса хам оддий тингловчи дастур доирасида эфир оркали унга уз фикрини ифодалайди, саволлари булса беради. Ток –шоу жанри кайсидир маънода мутасадди рахбарлар билан аудиториянинг очикдан – очик мулокот килиш имкониятини яратади. Шунинг учун интерактив журналистика ватани булган гарб давлатлари ва АКШда ток – шоу жанрларидан сайлов олди компанияларида кенг фойдаланилади. Радиодаги ток – шоу жанри тингловчини инкогнито колишини таъминлай олгани учун телевизион дастурларга нисбатан тингловчилар манфаатларини химоя килади. Узини таништиришни истамаган тингловчилар холис фикр билдириш, кундалик хаётда айтолмаган саволларини айтиш имконияти пайдо булади. Бу эса мутахассисларни мулокот жараёнида айтишни истамаган маълумотларни беришга мажбур килади. Шунинг учун ривожланган давлатларда ток – шоу дастурларига рахбар ва мутахассислар жиддий тайёргарлик куришади. Бунда улар нафакат мавзуга доир маълумотларни билиши, узларини рухий холатини назорат килишни хам урганишларига тугри келади. Телевидениедаги ток –шоуларда сайлов олди компаниялар чогида партия вакиллари билан махсус визажист, имиджмейкер, рухшунослар иш олиб борадилар 5 мавзу Интерактив телевидениеда тасвир ва овознинг уйғунлашуви Бугунги кунда интерактив телевидениенинг оммалашган кўринишларини ривожланган давлатлар журналистикасида кўришимиз мумкин. Масалан , интерактив телевидениенинг мухлисларининг асосий қисми Европа давлатларидадир. Иккинчи ўринда АКШ, сўнг Япония ва бошқа Осиё давлатлари туришади. Бунда интерактив телевидение ўзининг бажараётган функциясига қараб, *интернет - ТВ, ( enhanced -TV ) *шахсий - ТВ, ( personal - TV ) *интерактив - ТВ, ( interaktiv - TV) *ақлли - уй ( Smart Home ) каби тўртта асосий йўналишда фаолият юритади. Бу каналлар Mikrosoft компаниясининг Web TV технологияси асосида қурилган. Бундан ташқари АҚШ, Европа ва Япония давлатларида TIVo, ҳамда Record TV компаниялари аҳолига шу турдаги хизматларни кўрсатади. АҚШнинг ўзида телевидениенинг бундай усулидан икки миллиондан ортиқ оилалар фойдаланишади. Маълумотларга караганда, интерактив ТВ 42% америкаликлар хонадони ва 26% европаликлар хонадонига кириб борган.АҚШ билан бу борада Буюк Британия, Германия, Швеция давлатлари билан ракобатда. Лекин бу давлатларда интерактив сервислар битта платформа базасида фаолият курсатади. Масалан, спутниклар оркали. Истеъмолчиларга, мутахассислар текширувларига кура, асосан ракамли видеомагнитафоннинг узига хос функциялари кизиктирар экан. Бунда дастурларни тухтатиш, уларни кайта айлантириб куришни мисол килиш мумкин. Масалан Майкрософт Ультимэйт ТВда шундай кулайликлар мавжуд. Баъзи Зон Визион каби телеканаллар аудиторияни кенгайтириш максадида Привэйт Блю каби эротик каналларни ташкил этдилар. Шунинг учун интерактив телевидение ривожланган телеканаллар фаолиятига баъзи чекловлар белгилашади Масалан АҚш давлатидаги бир воқеани мисол қилиб олайлик. 2001 йил АКШ алока ва телекоммуникациялар мустакил комиссияси Америка он лайн ва Тайм Варнер компанияларнинг бирлашишга рухсат берди. Бирлашишнинг максади, ахборотга алокадор булган барча фаолият йуналишларини бирлаштирувчи йирик холдинг яратишдир. .Иккала компания узаро харакат килиш оркали интерактив телевидениени, телевизион веб сервислар ва бошка замонавий ТВ Интернет химатларини ривожлантириш имкониятига эга булишди. Лекин шу билан бирга комиссия уларга бирлашиш учун учта шарт куйди. АОЛнинг юкори тезликли курсатув тармокларига бошка ракобат Интернет провайдерларининг киришини таъминлаш Инстант Мэйсажинг платформасининг энг йирик 3та конкурентларига очиб бериш, уларнинг бу платформа тармоги билан таъсир килиш имкониятини яратиш. АТ эндТ компанияси бир кисм акцияси Тайм Уоренрга сотиш керак. Комиссиянинг фикрича бу бирлашувдан улар замонавий ахборот технологиялари такомилашиши ва янги технологиялар тезрок сингдирилишини имкониятини кузлаган.Бугунги кунда АКШ истеъмолчилари 29 миллиони АОЛга обуна булган булса, Тайм Уорнер 20% кабел ТВ мухлисларига хизмат курсатади. Интерактив телевидениенинг пайдо булиши ва ривожланиши утган асрнинг саксонинчи йилларида пайдо булган Си ЭнЭн телеканали мисолида курайлик. Download 129.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling