1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Феъл - атвордаги маънавий-аҳлоқий сифатлар


Download 0.77 Mb.
bet23/66
Sana16.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1781233
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
1 – мавзу корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили-fayllar.org

Феъл - атвордаги маънавий-аҳлоқий сифатлар. Бу гуруҳга қуйидагилар киради: тўғрилик, ҳалоллик, батартиблилик, принципиаллик, вазминлик, сабр-тоқатлилик, хушмуомалалик; камтарлик, оддийлик. Шунингдек яхши соғлик, мазкур корхонадаги иш стажи (шу жумладан раҳбарлик лавозимида); озода ва яхши кийиниш, ташки кўринишнинг ёқимли бўлиши.
Ривожланган бир қатор хорижий мамлакатларда бошқарув ходимларининг хизмат-касб жиҳатидан кўтарилишини бошқариш соҳасида қизиқарли тажрибалар тўпланган бўлиб, улардан бизнинг ташкилотларимизда фойдаланиш яхши самаралар беради. Масалан, 6.3- расмда япон компанияларидан бирида хизмат-касб жиҳатидан кўтарилишнинг намунавий схемаси келтирилган. Мазкур схемага синов муддати ҳам (1-3 йил) киради, бу муддат давомида ходим (агар у олий ўқув юртини тамом қилгандан кейин келган бўлса) қўшимча имтихон топширади, токи олий ўқув юрти дипломнинг ҳақиқатда аҳамиятли эканлиги билиб олинсин. Сўнгра ходим компания ишларида мўлжал олиш курсини ўтайди (2 хафтадан 6 ойгача). Бир қатор текширишлар, шу жумладан садоқатини синаб кўриш амалга оширилади.
Синов муддати тамом бўлгандан кейин ходим доимий ишга қабул қилинади ва 8-10 йил мобайнида лавозимдан лавозимга, бўлимдан бўлимга, ўтказиб туриш, стажировка ва хорижга хизмат сафарлари амалга ошириб турилади. Вақт ўтиши билан тобора мураккаблашиб борадиган масъулиятли топшириқлар бериб туриш тизими ҳам амал қилади.
Ходим 36 ёшга етганда компанияда яхши танилиб қолади ва компания унинг бундан кейинги тақдирини ҳал қилиши: уни раҳбар кадрлар харакати тизими бўйича ёки мутахассислар мартаси бўйича йўналтириши мумкин.
Режали равишда лавозимлар бериб туриш тизимида ходим бирмунча вақтдан кейин бошқа ишга кўтарилиши мумкинлигини билгани сабабли ўзига ўринбосар танлаши лозим бўлади. Раҳбарларни янгилаб туриш анча тезкорлик билан амалга оширилади, кадрлар резервнинг харакати жадаллашади. Хозирги вақтда кўпгина раҳбарлар ўтириб қолишдан хавф -сираб, ўзларига ўринбосарларни “қанча ёмон бўлса, шунча яхши” қоидаси бўйича танлаб оладилар.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling