1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Гуруҳнинг умумий мақсадлари


Download 0.77 Mb.
bet31/66
Sana16.11.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1781233
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
1 – мавзу корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили-fayllar.org

8.2.1. Гуруҳнинг умумий мақсадлари
Маълумки, шахснинг ҳулқ-атвори унинг ўз эҳтиёжларини қондириш мақсадида вазиятни ўзгартиришга қаратилган харакатидир. Хулқ-атворнинг мақсади вазиятни ўзгартиришдир. Мақсадга эришилмаса ва вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлинмаса, янги ҳатти-харакатларга олиб келувчи янги холат бошланади. Энди шундай бир холатни олиб кўрамиз. Бунда икки киши бир-бирлари иштирокида ўзларини шундай тутадиларки, гўё улар биргаликда мақсадларига эришадилар. Масалан, ихтирочида ғоя бор, лекин пул йўқ. Иккинчи кишида маблағ бору, лекин ҳеч қандай ғоя йўқ. Уларнинг эҳтиёжлари, сабаблари ва мақсадлари мутлақо бошқа-бошқа бўлиши мумкин. Лекин уларнинг ҳулқ-атвори даражасида ўзаро боғлиқлик бор. Уларнинг учрашуви кескинликни камайтиради. Бу улар учун омадли кундир!

Ёки бир гуруҳ кишилар борки, уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши, ўзаро мулоқоти бир бирларини қониқтиради. Айни вақтда сабаблар ва шахсий мақсадлар ҳар хил бўлиши мумкин.


Шундай қилиб, ўзаро боғлиқлик ва ўзаро ёрдам гуруҳ ривожининг бошланғич нуқтаси бўлади. Бу жараён қуйидагиларни изоҳлаб беради:
  1. шахсининг гуруҳга мансублиги, гуруҳнинг жозибадорлиги ва гуруҳга аъзолик;


  2. норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлиши;


  3. гуруҳда ролларнинг вужудга келиши (айрим шахслар гуруҳ эҳтиёжларига бошқаларга нисбатан кўпроқ мос келадилар ва гуруҳда вазиятнинг яхшиланишига имкон берадилар. Масалан, гуруҳда хушчақчақ киши, команданинг жонидили, ғоялар ташувчи киши ва ҳ.к.лар бўлса шундай бўлади).


Шундай қилиб, айтиш мумкинки, гуруҳ - бу кишиларнинг ўзаро харакати натижасида вужудга келадиган мажмуидир. Бу кишилар ўзаро ҳар кимнинг кескин холатини камайтириб, хар кимга ўз мақсадларига эришиш имконини берадилар. Аммо булар корхонада муайян вазифаларни ҳал қилиш учун ташкил этиладиган расмий гуруҳларнинг ишида самарага эришиш учун етарли бўлмайди.


Чамаси қуйидаги таъриф анча фойдалироқ бўлиши мумкин: гуруҳ - бу ўзларини айрим умумий мақсадларга эга бўлган гуруҳ деб қабул қиладиган кишиларнинг ҳар қандай йиғиндисидир.
Ҳўш “умумий мақсад” дегани нима?
Аввало шуни айтиб ўтамизки, гуруҳий мақсадлар, ҳар қандай шахснинг мақсади каби албатта аниқ ва англаб етилган бўлиши шарт эмас. Бундан ташқари, умумий мақсадлар ҳам корхона ва ташкилот ўз аъзоларига юклайдиган соф расмий мақсадлар бўлмайди. Биз бу ўринда шу фактни тушунтириб беришга харакат қиламиз: гуруҳ аъзолари корхона ва ташкилот таклиф этиш-этмаслигидан қатъий назар умумий мақсадни кўзлайдилар. Шахсий мақсадлар ўхшашлиги гуруҳга умумий мақсад бериш учун ҳали етарли бўлмайди.Масалан, уч йигит айни бир қизга уйланишни истайдилар. Уларнинг мақсади ўхшаш, ҳатто бир хил, бироқ умумий мақсад эмас. Бу гуруҳнинг мақсади эмас. Гуруҳнинг мақсади - бу шахсий мақсадларнинг бир бирига мос келишидир.
Кичкина чодир - дўкон қураётган уч йигитни мисол қилиб келтирмокчимиз. Уларнинг ҳар бирида қатнашиш сабаби ҳар хил:
биттаси чодир эгасининг ўғли бўлиб, ўз отасига қувонч етказишни ҳоҳлайди;
бошқаси ўзини кўрсатишни истайди;
учинчиси бу дўконда ишлайдиган қиз билан танишмоқни ҳоҳлайди.
Уларнинг чодир кўришдаги ҳамкорлиги ҳар бирига шахсий мақсадга эришиш имкон беради. Шу сабабдан ҳар ким чодир кўришдан манфаатдор. Уларнинг ҳамкорлиги билан чодир кўрилаётганлиги муҳимдир. Бу уларнинг умумий мақсадидир.
Иккинчи томондан, улардан ҳар бири фойда олиши учун унинг чодир кўришидан манфаатдор бўлиши керак. Лекин чодирни айни унинг ўзи кўриши шарт эмас.
Гуруҳнинг мақсади - ўзаро харакатлар индукторидир. Кузатишлар ва экспериментларнинг қуйидаги натижаси муҳимдир: гуруҳда бир кишининг таклиф қилган мақсади бошқаларга таъсир қилади. Ана шу мақсад мавжуд бўлганда бошқалар талаб қилинган йўналишда харакат қилишга мажбур бўлишидир. Таклиф этилган мақсаднинг индуктив кучи гуруҳнинг ўз аъзоларига ёқиш - ёқмаслигига боғлиқдир. Шахс мазкур гуруҳга ўз эҳтиёжларини ёки муддаоларини қондириш учун киради.Масалан, бир пиёла чой ичиш истагини қондириш учун чойхонага келадиган бир гуруҳ бир-бирига боғлиқ бўлмаган кишиларга агар хавф туғиладиган бўлса, яъни чойхоначи чойхонани сабабсиз вақтинча ёпиб қўймоқчи бўлса, бу ҳолда чойхўрлар гуруҳ бўлиб бирлашишлари мумкин.Уларни бирлаштирган умумий мақсад мазкур жараёнга тўсқинлик қилишдир.
Ташкилотдаги гуруҳларга хизмат қиладиган мақсадлар ҳилма хил бўлиши мумкин: ишни тақсимлаш, бошқарувни амалга ошириш, муаммоларни ҳал қилиш ва қарорлар қабул қилиш; ишни назорат қилиш масъулиятини ошириш. Айрим гуруҳлар бошқа унчалик расмий бўлмаган вазифаларни бажариш учун ҳам вужудга келиши мумкин.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling