1 – мавзу: корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили


Кадрларни танлаш, баҳо бериш ва жой-жойига қўйиш


Download 1.08 Mb.
bet24/66
Sana09.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1181042
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66
Bog'liq
10 МАВЗУ. Korxona va tashkilotlarda xodimlar xavfsizligini boshqarish

Кадрларни танлаш, баҳо бериш ва жой-жойига қўйиш
Ишга кириш
Таснифлаш имтиҳони Ғбилим, кўникмалар, касбий майиллар, шахсий фазилатлар сифатини аниқлашҒ
Ташкилот доирасида кўникиш ва мўлжал олиш дастури, қўшимча синовлар Ғтестлар, кузатишлар, иш натижаларини таҳлил қилишҒ


Доимий ишга қабул қилиш:

Филиал-ташкилотларда функционал бўлинмалар мунтазам раҳбарлари ва мутахассисларини лавозимлари бўйича режали алмаштириб туриш


Энг яхши раҳбарлар қўлида стажировкада бўлиш


Мураббийчилик, мураккаблиги бўйича масъулиятли топшириқлар тизими

Малакани мустақил равишда ва ташкилий суратда ошириш


Мунтазам равишда баҳо бериб бориш

қўшимча равишда ва касб-малака жиҳатдан кўтарилиш


Раҳбар мартабаси Мутахассис мартабаси

6.З -расм. Бошқарув ходимининг хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш схемаси Ғяпон андозасиҒ




6.2. Кадрлар резерви билан ишлаш

Кадрлар резервини режалаштириш ходимларнинг лавозимларга кўтарилиб боришини мақсад қилиб қўяди. У муайян ходимларнинг лавозимларга кўтарилиши, алмашиниши, бўшатилишининг бутун бир занжирини ишлаб чиқишни талаб қилади.


Кадрлар резерви режалари лавозимларни эгаллаш схемалари тарзида тузилиши мумкин, улар турли ташкилотларнинг ўзига хос хусусиятлари ва анъаналарига қараб хилма-хил шаклларга эга бўлади. Шуни айтиш керакки, вазифалар ташкилий структурани ривожлантириш схемалари вариантидан иборат. Улар турли мавқега эга бўлган муайян шахсларга мўлжалланган бўлади. Якка тартибда тузиб чиқилган лавозимларни эгаллаш схемаларига намунавий схемалар асос бўлади. Улар ходимларни бошқариш хизматлари томонидан ташкилий структураларга мўлжаллаб тузилади ва ишчи ўринларини эгаллашнинг андозаси вариантидан иборат бўлади.
Биздаги ташкилотларда кадрлар резерви билан ишлаш соҳасида катта тажриба тўпланган. Энди бу иш қандай амалга оширилаётганлигини қараб чиқамиз.
Кадрлар резервини шакллантириш жараёнининг асосий босқичлари қуйидагилардир:
раҳбар кадрлар таркибида мўлжалланаётган ўзгаришлар режасини тузиб чиқиш;
резервга номзодларни олдиндан танлаш;
номзодларнинг ишчанлик, касбий ва шахсий фазилатларига доир ахборотларга эга бўлиш;
кадрлар резерви таркибини шакллантириш.
Резервга номзодларни танлашда асосий мезонлар қуйидагилардир:
тегишли маълумот ва касбий тайёргарлик даражаси;
одамлар билан амалий ишлаш тажрибаси;
ташкилотчилик қобилиятлари;
шахсий фазилатлари;
саломатлигининг аҳволи, ёши.
Кадрлар резервини шакллантириш манбалари қуйидагилардир: малакали мутахассислар; бўлинмалар раҳбарларининг ўринбосарлари; қуйи бўғин раҳбарлари; ишлаб чиқаришда ишчи сифатида ишлаб келаётган дипломли мутахассислар.
Ташкилотларда кадрлар резерви гуруҳига танлаб олиш ва киритишнинг муайян тартиби вужудга келган. Булар қуйидагилардан иборат.
Номзодларни танлаб олиш 35 ёшгача бўлган мутахассислар орасида рақобат асосида ўтказилади, бунда номзодлар амалий ишда ўзларини ижобий жиҳатдан намоён қилишлари ва олий маълумотга эга бўлишлари керак.
Ходимларни резерв гуруҳларига киритиш тўғрисидаги қарорни маҳсус комиссия қабул қилади ва бу қарор ташкилот бўйича буйруқ билан тасдиқланади.
Ҳар бир ходим (стажер) учун стажировка раҳбари ( асосий) ва стажировканинг ҳар бир босқичи раҳбари тасдиқланади, улар ҳар бир босқичдаги стажировканинг якка тартибдаги режасини тузиб чиқадилар.
Кадрлар резервига киритилган стажёрларнинг раҳбарлари стажёрнинг хизмат-касб жиҳатидан кўтарилиш тизими босқичларини муваффақиятли ўтганлиги учун моддий жиҳатдан рағбатлантириладилар.
Стажёрга унинг эгаллаб турган янги лавозими мос келадиган лавозим маоши белгиланади, лекин бу маош олдингисидан юқори бўлади. Шу билан бирга унга мазкур лавозим учун кўзда утилган моддий рағбатлантиришларнинг барча турлари тадбиқ этилади.
Стажернинг ва стажировка раҳбарининг вазифалари 6.4 -расмда келтирилган.
6.4-расм
Стажёрнинг ва стажировка раҳбарнинг вазифалари

Стажёрнинг вазифалари

Стажировка раҳбарининг вазифалари

Стажировканинг якка тартибдаги режасини ижобий ва ўз вақтида бажариш;

Стажёр янги лавозим вазифалари, бўлинма ҳақидаги низом билан таништириш;

Тайёргарлик ҳар бир босқичда ўзи эгаллаган раҳбарнинг лавозим йўриқномаларини ўрганиш ва тадбиқ этиш, ўз иш соҳаси учун тўла жавобгар бўлиш

Стажёр билан биргаликда стажировканинг бутун босқичи учун якка тартибда режа топшириқ ишлаб чиқиш ва унинг ижроси учун ёрдам бериш;

Стажировка раҳбарининг эътирозларини адо этиш, уларнинг муҳофазалари ва таклифларига амал қилиш;

Стажёрга аниқ ишлаб чиқариш топшириқлари бериш, токи у муайян муддат ичида бажариладиган муаммоли масалаларни ҳал қилсин ва мўлжалдаги пировард натижага эришилсин;

Ишлаб чиқариш резервларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш рационализаторлик таклифларини жорий этиш, моддий ресурсларни тежаш, режалаштирилган назарий таълимни ўз вақтида ва сифатли ўташ;

Стажёрда раҳбарликнинг зарур услуб ва усулини шакллантиришга ёрдам бериш;

Тайёргарликнинг ҳар бир босқичини ўтгандан кейин қилинган ишлар тўғрисида хисобот тузиш ташкилотни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш, ишлаб чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш;

Стажёрнинг касбий ва шахсий сифатларини ўрганиш, унинг турли даражадаги раҳбарлар ва жамоа билан ўзаро ишчанлик муносабатларини қўллаб-қувватлаш қобилиятини ўрганиш;

Шахсан ўзининг ички меҳнат тартиби хавфсизлик техникаси, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига риоя қилиши ва қўл остидагиларнинг буларни бажаришини таъминлаш;

Стажёрнинг иши тўғрисида хулоса тайёрлаш, ундан бундан кейин фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритиш ва ходимларни бошқаришнинг тегишли бўлинмасига тақдим этиш.




Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling