1- мавзу: Назарий механика
Download 82.75 Kb.
|
1-МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат топшириклари
- 2-асосий савол бўйича дарс мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўрозбоев М.Т. Назарий механика асосий курси. Ўқитувчи.1976. 7-10 бетлар. Тарг С.М. Краткий курс теор. механики. М. 1996.11-14 бетлар. Назорат топшириклари: Изоҳли иллюстратив методга доир: 1.1.1. Назарий механикани нама учун ўқитиш керак? 1.1.2. Назарий механикадан нимани ўрганиш зарур? (категория –билим). Назарий механикани қандай ўқитиш керак? (категория-идрок). Назарий механиканинг асосий вазифаси. Жисмларнинг ҳаракатини ўрганиш Жисмларнинг мувозанатини ўрганиш. Жисмларнинг ҳаракатини ва мувозанатини ўрганиш. Жисмларнинг фазодаги ҳаракати. Изоҳли иллюстратив методга доир: 1.2.2. Назарий механика фанининг асосий бўлимларини кўрсатинг. Статика Кинематика Динамика Статика, кинематика ва динамика 2-асосий савол бўйича дарс мақсади: 1. Талабалар билимида куч тушунчасини шакллантириш. 2. Кучни аниқлаш факторларининг узвийлигини тушунтириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1. Кучни аниқлаш факторларини сўзлай олади. 2. Куч вектор катталик эканлигини кўрсатади ва изоҳлай олади. 2-асосий саволнинг баёни: Куч механиканинг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, биз уни кундалик тажриба ва табиат ҳодисаларини кузатиб бориш билан сезамиз. Механикада жисмнинг мувозанатини ёки инерцион ҳолатини ўзгартирувчи сабаб куч дейилади. Ҳар қандай кучнинг манбаи материал жисмда бўлади, яъни бир жисм инерцион ҳолатининг ўзгариши учун унга бошқа бир жисмнинг таъсири бўлиши керак. Бирор жисм ҳаракатга келтирилар экан, унга қўйилган куч манбаи бошқа жисмда бўлиб, бу куч ҳаракатланувчи куч ёки таъсир этувчи куч дейилади. Ҳаракатланувчи жисмнинг куч манбаига кўрсатган таъсири эса акс таъсир ёки қаршилик кучи дейилади. Куч ҳар хил бўлиши мумкин (оғирлик кучи, буғ кучи, шамол кучи ва ҳоказо). Бироқ механика учун бу кучларнинг қаердан келиб чиқишининг аҳамияти йўқ. Механикада кучнинг жисмга кўрсатадиган таъсиригагина эътибор қилинади. Куч қайси турда бўлмасин уч асосий фактор билан аниқланади: 1. Кучнинг миқдори 2. Кучнинг йўналиши 3. Куч қўйилган нуқта Жисмнинг куч бевосита қўйилган нуқтаси куч қўйилган нуқта деб аталади. Куч йўналган чизиқ кучнинг таъсир чизиғи дейилади.Куч йўналишли бўлганлиги учун вектор миқдордир. Бирор жисмга бир қанча куч қўйилган бўлса, бўлар кучлар системаси деб аталади. Шу системанинг жисмга таъсирини бошқа кучлар системаси билан алмаштириш мумкин бўлса, бундай системалар эквивалент системалар дейилади. Масалан: (P1,P2...Pn) кучлар системасини (Q1,Q2, Q3...Qm) кучлар системаси билан алмаштириш мумкин бўлса, улар ўзаро эквивалент бўлади, яъни: (P1,P2...Pn)(Q1,Q2, Q3....Qm) Кучлар системасини жисмга кўрсатадиган таъсирини бир куч билан алмаштириш мумкин бўлса, бундай куч тенг таъсир этувчи куч деб аталади. (P1, P2, P3...Pn) кучлар системасининг тенг таъсир этувчисини R билан белгилаймиз: (P1, P2, P3...Pn) R Куч бирлиги қилиб, техник системада 1 кГ. Халқаро (си) системасида 1 Н қабул қилинган. Download 82.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling