1- мавзу: Назарий механика


Download 82.75 Kb.
bet2/5
Sana15.06.2023
Hajmi82.75 Kb.
#1482994
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-МАЪРУЗА

Асосий саволлар:

  1. Назарий механика фани ва унинг асосий бўлимлари.

  2. Куч тушунчаларининг механикадаги ўрни.

  3. Статиканинг аксиомалари ва улардан келиб чиқадиган баъзи бир хулосалар.



Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар:
Аксиома, қонун, ҳаракат, мувозанат, куч, тенг таъсир этувчи куч, система, бирлик, ньютон, дина, килограмм, вектор, акс таъсир.


1-савол бўйича дарс мақсади:
1. Назарий механика фанининг асосий бўлимларининг ўргатиш.
2. Назарий механика фанининг ишлатилиш соҳалари билан таништириш.
3. Талабаларни назарий механика фанига бўлган қизиқишни шакллантириш.
4. Техника фанлари орасидаги узвийликни тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Назарий механика фанининг асосий вазифа ва масалалари тўғрисида сўзлаб бера олади.

  2. Назарий механика фанининг бошқа техника фанларининг ривожланишида-ги ролини кўрсатади ва тушунтириб беради.



1-саволнинг баёни: Назарий механика фанида материал нуқталар ёки материал жисмларнинг ҳаракати ва мувозанати ўрганилади. Табиатдаги барча жисмлар материядан иборатлиги маълум. Назарий механикада материянинг алоҳида физик, химиявий ҳосилалари ҳисобга олинмайди.
Назарий механикани вазифаси энг оддий ҳаракатларни, яъни материал жисмларнинг вақт ўтиши билан фазода бир-бирларига нисбатан қўзғалишларини ўрганишдир. Шу билан бирга, назарий механика материал жисмларнинг мувозанатда бўлиш холларини ҳам текширади, чунки мувозанат механик ҳаракатнинг хусусий ҳолидир. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, абсолют мувозанат бўлмайди. Ҳар қандай мувозанат фақат нисбий ва вақтинчадир. Механиканинг асосида жамият практикаси, тажриба, экспримент ётади.
Механиканинг асосий қонунлари ҳар қандай жисмларга, уларнинг суюқ ёки газсимон ҳолатда бўлишидан қатъий назар, бирдек татбиқ этилади. Қаттиқ эластик, суюқ ва газсимон жисмлар механикаси, механика қисмларини ҳисоблаш назарияси, иншоотлар назарияси, аэрогидродинамика. Назарий механика қонунларига таянгани ҳолда мустақил фанлар тарзида шаклланади ва техника қўйган талабларга муваффақият билан жавоб бериб келмоқда. Бизнинг замонамизда механиканинг бу қисмлари техника фанларининг юқорида келтирилган муҳим соҳалари бўлиб ривожланмоқда. Катта тезликлар билан ҳаракатланаётган авиация транспортининг тез айланувчи қисмлари бўлган машиналарнинг яратилиши, катта қувватга эга бўлган гидроэнергетик иншоотларнинг қурилиши, пахта териш машиналарининг янги-янги турларининг яратилиши техника соҳасида янги муаммоларни ечишни майдонга ташлади. Бу янги муаммоларни ечиш масаласи юқорида келтирилган махсус техника фанлари зиммасига тушган бўлса ҳам, аммо назарий механика у фанларнинг асосий назарий манбаси сифатида ўз аҳамиятини яна ҳам оширмоқда.
Назарий механика қўйилган масалаларнинг қандай нуқтаи назар муҳитидан текширишига қараб, уч қисмга бўлинади:
1. Статика.
2. Кинематика.
3. Динамика.
Жисмларнинг мувозанати уларга қўйилган кучларни қўшиш ва айириш, бу кучларни таъсир жиҳатидан эквивалент бўлган бошқа кучлар системаси билан ёки битта куч билан алмаштириш масалалари механиканинг статика қисмида текширилади.
Кинематикада жисмларнинг ҳаракати текширилади. Аммо ҳаракат, уни вужудга келтирувчи кучлар назарда тутилмай, фақат геометрик нуқтаи назардангина текширилади.
Динамикада эса жисмларнинг механик ҳаракати уни вужудга келтирувчи сабабга, яъни таъсир этаётган кучга боғлаб текширилади.



Download 82.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling