1 – модул: молия бозорининг назарий асослари режа
Download 48.86 Kb.
|
1-Маъруза (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
1 – МОДУЛ: МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Режа: Молия бозорининг иқтисодий моҳияти Молия бозорининг таркибий тузилиши Молия бозори моделлари Таянч сўз ва иборалар: Молия бозори, пул бозори, инвестиция бозори, суғурта бозори, валюта бозори, ссуда капитали, молиявий инструментлар. 1 – савол баёни: Молия бозори ҳақида гап борар экан, бу соҳанинг ўзига яраша хусусиятларини тасаввур қилиш керак. Албатта, ҳар қандай бозор каби бу ерда ҳам сотиб олувчилар ва сотувчилар мавжуд. Лекин олинадиган ва сотиладиган нарсалар молиявий инструментлар бўлганлиги, яъни олинадиган ва тўланадиган восита ҳам молия бўлганлиги учун бу бозор бошқа бозорлардан ажралиб туради. Бу бозорда сотиладиган молиявий инструмент эвазига маълум муддатдан сўнг каттароқ миқдорда бўлган молия қайтарилади. Ва бу ҳол ҳар хил кўринишда намоён бўлиши мумкин: банк берган қарзлар, қарз қоғозлари эвазига ёки бошқа қимматли қрғозлар эвазига бериб турилган дастаклар ва ҳоказо. Лекин, маълум муддатдан кейин олинган молия унга қўшилган фоизлар билан қайтарилиши бу савдонинг асосини ташкил этади. Молия бозори – тарихан пулнинг пайдо бўлиши ва молиявий муносабатларни амалга оширилиши билан пайдо бўлган. Молия бозори – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия маблағларини вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлардир. Молия бозори миллий ва халқаро хўжалик доирасида пул маблағлари эркин ҳаракатининг махсус шаклидир. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг тамойилларидан бири бозор муносабатларига ўтишда “фалаж йўли билан даволаниш” усулидан воз кечиб, тадрижий равишда босқичма-босқич бозор иқтисодиётига кириб боришдир. Бундан ташқари ривожланишнинг ҳар бир босқичи ўзига хос хусусиятга эга. Республикамизда бозор муносабатларига ўтишнинг бугунги босқичи иқтисодиётимизнинг очиқлиги, чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг ортиб бориши, хусусийлаштириш ҳамда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнининг кучайиб бориши билан белгиланади. Шу жумладан, молиявий тизимнинг ривожланиши учун ҳам шарт-шароитлар яратилмоқда, чунки фақат ривожланган молиявий тизим иқтисодий тизимнинг муваффақиятли ривожланишига замин яратади. Молия бозори – жуда кенг тушунчадир. У кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилади, ҳамда муайян молия муассалари орқали ўзаро таъсирида бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни тасвирлайди. Ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “Асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожланиш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин. Буюклардан бири: “Инсоният пулни яхши кўради. Унинг чармдан, қоғоздан, бронза ёки тилладан тайёрланганининг фарқи йўқ”, - деган экан. Бироқ фақат пулларни сақлаш қулай бўлган ҳолда у зиён ҳам келтиради. Пул йиғиб пулдор бўлиб юришнинг афзалликлари тўғрисида ҳамма яхши билади. Лекин унинг зиёни ҳақида ҳеч ким ўйлаб ўтирмайди. Зеро, ҳамёнда ёки пайпоқда сақланаётган пулга фоиз қўшилмайди. Агар пулга қимматли қоғозлар сотиб олинса ёки у банкка қўйилса, у ҳолда пулнинг эгаси фоиз шаклида даромад олади, аммо бундай даромад аввало ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички ресурслардан самарали фойдаланиш, муомаладаги пул миқдорини қисқартириш, пул оборотини ошириш ва шу кабилар орқали қўлга киритилади. Тарихий МБ пул ва молиявий муносабатларнинг‚ ҚҚБ эса қимматли қоғозлар (авваламбор акция ва облигациялар)ни пайдо бўлиши билан юзага келди ва бу ўз навбатида биржаларни вужудга келишига сабаб бўлди. Дастлабки биржалардан бири 1409 йилда Шимолий Альпда вужудга келди. XVI-XVII асрлардан Европада‚ шу жумладан, Англияда акционерлик жамияти ташкил қилинди. “Шарқий-Ҳиндистон” компанияси 1611 йилда Амстердамда ташкил қилинган жаҳонда биринчи биржада ўзининг юқори капиталлашган акцияларини эмиссия қилган компаниялардан дастлабкиси бўлиб‚ акцияларга харид курси бўйича талаб юқори бўлган. Саноат корхоналари савдоси ривожланиши билан акциялар кенг ёйилиб кетди. Акциялар ва облигациялар билан савдо қилувчи Лондон фонд биржаси ташкил қилинди. XVIII асрда облигациялар савдоси бўйича асосий ўринни Франкфуртдаги биржа эгаллади. XIX асрдаги индустриялашув (саноатлашув) туфайли биржалар гуллаб яшнаши ва уларнинг акциялар савдосига қараб иш тутиши бошланди. Шунинг учун ҳам биржалар Европа ва Шимолий Америка саноатлашувида асосий ўринни эгаллайди. Деярли ҳар бир йирик шаҳарларда ўз иқтисодиёти ривожини таъминлаш мақсадида хусусий биржалар ташкил этиш тезлаштирилди. Масалан‚ Германия ва Англия ҳар бири 20 дан ортиқ биржаларга‚ Токио эса ягона биржага эга бўлган. Токио биржаси умумжаҳон аҳамиятига иккинчи жаҳон урушидан сўнг эришди. 1960 йилларнинг ўрталарида АҚШ‚ Англия Молия бозори (МБ)‚ қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржалари маҳаллий даражада оддий бошлангандан сўнг асрлар давомида ривожланиш жараёнлари кузатилади. Бу босқичларни кутилганидек якунланиши дунёнинг исталган нуқтасидан суткада 24 соат давомида фойдаланиш имконини берувчи биржалар тўлиқ ривожланган бўлмаса-да‚ унинг тасвири аниқ чизиб берилган эди. Келажакда эса барча эмитентларнинг қимматли қоғозлар курси ягона умумжаҳон биржасида аниқланишини тасаввур қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам биржани макроиқтисодий даражадагина эмас‚ балки жаҳон миқёсидаги аҳамияти ҳақида гапириш мумкин. Молия бозори кенг маънода қўлланилиб, олди-сотди муносабатларига киришадиган мулк эгаларининг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. Кредитлар, хорижий валюта ва суғурта полислари, қимматли қоғозлар, савдо ҳамда ҳаракат объекти саналмиш бу бозор амалдаги иқтисодий ва ижтимоий қонуниятлар асосида фаолият юритади. Умуман, молия бозори моҳиятини очишда унинг бошқа бозорлардан фарқини ёритиш лозим. Ҳар қандай бозор сингари молия бозори тушунчасини ҳам икки қутбга бўлиш мумкин. Улардан бирида махсус товар ҳисобланадиган капитал етказиб берувчилар – вақтинча бўш маблағга эга бўлган ва уларни тўлиқ сақлаш билан бирга кўпайтиришни истовчи турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектлари, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. Ушбу қутб иштирокчиларининг бош мақсади моддий манфаатдорликдир. Қутбнинг иккинчи томонида эса ишлаб чиқаришни янги бошлаш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ёки ишлаб турган қувватларни модернизация қилиш, кенгайтириш, қайта таъмирлаш учун зарур бўлган бошланғич ёки қўшимча сармояга эҳтиёжи бор турли мулкчилик шаклидаги субъектлар, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат туради. Ушбу тоифа вакиллари жалб этиладиган сармоя учун маълум фоизни тўлашга мойиллик билдирадилар. Замонавий молия бозорлари ўта мураккаб бўлиб, уларнинг фаолиятини мавжуд молиявий асбобларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Асбоблар ҳар турдаги қарз қоғозлари, қарз олувчиларнинг ва берувчиларнинг мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар суғурта ва хатарларнинг олдини олувчи услублар ва бошқа қимматли қоғоз ва бошқарувчи қонун-қоидалардан иборат. Шу билан бир қаторда, молия бозорларнинг фаолияти тараққий этган давлатларнинг сиёсатлари, расмий халқаро молия ташкилотларининг фаолиятлари ва норасмий “оффшор минтақалар” деб аталмиш молия бозорларининг таъсирида шаклланади. Ушбу мураккаб жараёнларнинг, ҳозирга кунга келиб, инсоният тараққиётига салбий таъсири кучайиб бормоқда. Аниқки, тараққий топган давлатларнинг ички иқтисодий сиёсатларига ва халқаро иқтисодий алоқаларнинг шаклланишига молия тизимининг таъсири жуда катта. Яъни, иккала эслатиб ўтилган соҳаларда молия тизимининг манфаатлари устунлиги эътироф этилган. Ҳозирги куннинг асосий муаммоси шундаки, молия савдоси иқтисодий ўсишдан бир қанча юқори тезликда давом этиб келмоқда. Бу молия бозорларининг ҳаракатларининг ўсиши етарлича ишлаб чиқарилган маҳсулот, товарлар савдо-сотиғи ва кўрсатилаётган хизматлар билан таъминланиши учун хом ашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ва қайта ишлашга талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Молия бозорининг аҳамияти жуда катта бўлиб, у бир неча шаклларни ўз ичига олади. Молия институтлариига эътибор берсак, булар тижорат банклари, ссуда–омонат бирлашмалари, фонд биржалари, суғурта компаниялари кабилардир. Молия бозорининг субъект (иштирокчи)лари истеъмолчилар (“уй хўжалиги”), корхоналар ва давлатдир. Молия ресурсларининг бозор орқали ўтадиган қисми молия бозорининг объектини ташкил этади. Бундаги муносабатлар мулкдорлар билан пулга эҳтиёжмандлар ўртасида юз беради. Пул бозорга чиқарилар экан, у истеъмолчининг талабини қондириш учун ишлатилади. Лекин шу билан бирга пулдан фойда кўриш мақсади, пулни кўпайтириб ундан қўшимча пул топиш молия бозорида ишлатиладиган пул, яъни сотиш ва сотиб олиш жараёнлари молия бозорининг икки томонини кўрсатади, яъни бир томонда истеъмолни қондирувчи пул бозори бўлса, иккинчи томомонида капитал бозори бўлади. Бу вазифалар бир неча молия бозор шаклларини тақозо этади. Ўзбекистон иқтисодиётига чет эл капиталининг оқиб келиш имкониятларини белгилаш учун, аввало, “қисқарган” ички молия бозори мавжуд бўлган шарт-шароитларда ҳозирги замон жаҳон капитал бозори асосий йўналишларини аниқ-равшан тушуниб олиш лозим. Умуман олганда, бу йўналиш ривожланган мамлакатлардан капиталнинг катта ҳажмда экспорт қилиниши, сўнгги ўн йил ичида капитал экспорт қилувчи мамлакатлар таркибида жиддий тузилмавий ўзгаришлар ва экспорт қилинаётган капиталда хусусий маблағларнинг кўплиги (тахминан 95 фоиз) билан ифодаланади. Мамлакат рақобатбардошлик қобилиятини ошириш динамик молия бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни кўзда тутади, бу эса, ўз навбатида, миллий жамғармаларнинг юқори даражада бўлишини талаб қилади. Ушбу икки кўрсаткич бир-бирига шунчалик боғлиқки, уларнинг қайси бири бирламчи ва қайсиниси иккиламчи эканлигини аниқлаб олиш анча қийин. Марказлаштирилган режалаштириш тажрибаси шуни аниқ кўрсатадики, йирик капитал қўйилмалар тезкор иқтисодий ўсишни ҳали кафолатлай олмас экан. Инвестициялар тузилмаси ва сифати, инсон капитали, шунингдек, уларнинг қайта қуриш муваққат оралиқларига мувофиқлиги муҳим аҳамият касб этади. Молия бозорларининг тараққиёти молия воситалари бажараётган вазифаларнинг ўзгариб бориши билан боғлиқ. Молия воситалари авваламбор савдо-сотиқни таъминловчи вазифаларни бажариб, бошланғич даврида олтин-кумуш заҳиралари ва ҳар хил бошқа мол бойликлари билан таъминланган даврдан тараққий топган. У даврда давлат ва бошқарув тизими тарафидан молия айланиши жуда катта назоратни талаб қилмаган. У даврдаги назорат пул стандартларини, яъни чоп этилган пуллар ва айланишга чиқарилган молия, мол ва бошқа бойликлар билан таъминланганлиги назоратидан иборат эди. Иқтисоднинг ўсиб бориши, чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат, савдо-сотиқларнинг молиявий таъминотнинг ўзгариши билан узвий боғлиқлиги билан тўғри корреляцион боғлиқлик сезиларли эмас эди. Молия бозорининг ва тизимининг тараққиёти аста – секин мол ва бойликлар билан таъминланган молияни ўрнини фармойиш молия ёки қарз билан таъминланган молия билан алмаштирилиш жараёнини вужудга келтиради. Молия бозорларининг самарали фоалият кўрсатиши учун маълум муҳит мавжуд бўлиши шарт. Авваламбор мазкур шарт иқтисодий тизим барқарорлиги ва молия тизимининг эркин ва ишончли ҳаракат қилишига мўлжалланган қонунчиликка асосланиши талаб қилинади. Бу қонунчилик ҳар бири алоҳида миллий давлатларда шу миллатнинг урф-одатлари ва удумларидан истисно, умумий халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини талаб этади. Шу жумладан, миллий давлатлар ҳукуматларидан молия тизимини бошқарувчиси Марказий Банкларнинг эркинлигини, инфляцион жараёнларга йўл қўймасликни, миллий валютанинг кундалик савдо бўйича конвертациясини таъминлашни, ғарбий услубдаги демократия қоидаларини ўрнатишни ва бошқа молия эркинлигини таъминловчи стандартларни бажарилишини талаб қилинади. Бунга эришишнинг қатор кўрсаткичлари ва турлича услублари мавжуд. Ана шу стандартларга алоҳида давлатларнинг ички иқтисодий муҳитлари мувофиқлашганида, халқаро молия эркинлиги учун тўла шароит яратилиб, молия оқимлари тўсиқларсиз ҳар қандай давлат чегараларини кесиб кирадилар ва яна бемалол бу давлатнинг молия бозорларини тарк этадилар. Молия бозорини қуйидагича таърифлаш мумкин: молия бозори – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Ушбу тизим механизми иқтисодиётнинг барча субъектлари томонидан уларни ҳар бирининг алоҳида манфаатли мақсадлари доирасида ҳаракатга келтирилади. Бошқа соҳалардан фарқли молия бозори ушбу имкониятни берувчи, унинг учун зарурий шарт-шароитларни яратувчи муҳит, алоҳида иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, институтлари (қатнашчилари) ва уларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ муносабатлари мажмуаси сифатида намоён бўлувчи тизимдир. Айнан шу ва юқорида айтилганлар билан молия бозори бошқа турдаги бозорлардан кескин фарқ қилади. Молия бозори иқтисодиётда қўйидагилар мавжуд бўлгандагина самарали фаолият кўрсатиши мумкин: - эффектив (самарали) мулкчилик тизими1; - инвестиция учун мўлжалланган етарли жамғармалар (молиявий ресурслар, маблағлар) ва иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган молиявий инструментлар. - талаб ва таклифни объектив мутаносиблиги; - молия бозори инфратузилмасини самарали фаолияти; - бозор қонунлари, тамойиллари ва қонунчилигини ҳукм суриши; - молиявий барқарорлик, рақобатбардошлилик ва хавфсизлик, рискларни башоратлилиги. Молия бозорида молиявий ресурслар жарғармачилардан истеъмолчиларга томон ва аксинча йўналишда ҳаракат қилади. Бунда жамғармалар инвестицияларга трансформацияланади (айланади). Download 48.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling