1 – модул: молия бозорининг назарий асослари режа
– савол баёни: Молия бозори модели
Download 48.86 Kb.
|
1-Маъруза (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молия бозори моделларини икки гуруҳга ажратиш мумкин
- Молия бозори моделларини назарий жиҳатдан қуйидаги белгилар негизида ажратиш мумкин
3 – савол баёни: Молия бозори модели – бу турли хилдаги молиявий воситачиларнинг роли ва иқтисодиётни молиялаштиришнинг турли усуллари муҳимлигига қараб бозорни ташкил қилиш туридир. Жаҳон амалиётида молия бозорининг англо-саксон, континентал (“Рейн капитализми”), уларни гибриди, ислом моделларини ажратиш мумкин. Бу моделларнинг барчаси молия бозорининг назарий-концептуал моделларига асосланади. Маълумки, улар қайси мамлакатга оид эканлиги, уни ривожланганлиги даражаси, ундаги жамият томонидан танланган ижтимоий-иқтисодий модел ва мавжуд менталитетга (традицияларга) ҳамда улардаги омилларнинг (ички ва ташқи) таъсири қонуниятлари ва даражаси ҳамда бошқа белгиларга қараб фарқланади.
Лекин моделларнинг барчаси қайси мамлакатда бўлишидан қатъий назар ўзларининг иқтисодиётдаги ва глобаллашув шароитларидаги роли ва функцияларини маълум даражада бажаради. Масалан, индустриал мамлакатларда молия бозорининг асосан англо-саксон ва (ёки) континентал моделлари бўйича тузилганини, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда эса гибрид ёки англо-саксон ёки континентал (германча) моделни, мусулмон давлатларида ислом моделини кўриш мумкин. Жумладан, ўтиш иқтисодиётига мансуб давлатларда кўпроқ гибрид моделни кузатиш мумкин, аммо уларнинг инфратузилмаси самарадорлиги бўйича индустриал мамлакатлар моделларига ҳозирча тенглаша олмайди. Бунда айтиш жоизки, бу мамлакатларда молия бозорларининг шаклланиши хусусиятлари кўп жиҳатдан улардаги таъсир этувчи омилларга2 ва мавжуд ривожланиш шароитларига боғлиқлигини кузатиш мумкин. Умуман олганда ҳар қандай мамлакатнинг молия бозори модели унда ташкил топган мулкчилик тизими тузилмаси ва таъсир этувчи фундаментал омиллар асосида шаклланган ва ривожланиб боради. Ҳозирда мавжуд моделларнинг ичида энг ривожланаган, ҳажмли ва мукаммали англо-саксон модели ҳисобланади. Молия бозори моделларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) молиялаштиришнинг қарз усулини (қарз муносабатларини ўзида мужассамлаштирувчи молиявий инструментлар ёрдамида) улуш киритиш усулидан (акциядорлик капиталини ифодаловчи қимматли қоғозлар) устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда йирик институционал инвесторлар устун); 2) молиялаштиришнинг улуш киритиш усулини қарз усулидан устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда акциялар бозори тармоқий тузилмага эга, чакана майда инвесторлар устун). Молия бозори моделларини назарий жиҳатдан қуйидаги белгилар негизида ажратиш мумкин: - мамлакат иқтисодиёти моделини тузилиши; - мамлакат аҳолисининг традицион маънавий бойликлари уклади. Ҳар иккала белги асосида моделлар тавсифини алоҳида кўриб чиқамиз. Download 48.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling