1-§. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен давлат
Download 133.81 Kb.
|
1 2
Bog'liqҚорақалпоғистон республикасининг конституцивий мақоми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақоми
2-§. Қорақалпоғистон Республикаси
Конституцияси ва давлат тузилиши Конституциянинг мавжудлиги давлат суверенитетининг энг муҳим белгиларидан биридир. Айрим муаллифлар Конституцияни мутлақ асослаган ҳолда давлат рамзлари қаторига киритадилар. Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти манбаи халқ бўлганлиги сабабли Конституция қорақалпоқ халқи давлатчилигининг қонуний эканлигини тасдиқлайди. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси давлат тузилиши, давлат ҳокимияти тизими ва давлат, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари асосларининг бош тамойилларини аниқлаб беради. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон таркибига кирувчи республиканинг Асосий Қонуни бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Конституциясининг тамойилларига тўлиқ мос келади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг аҳамияти қуйидагиларда ўз аксини топади: - давлат шаклининг, юридик хусусияти ва Ўзбекистон Республикаси таркибидаги ўрни ҳамда ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асоси; - суверенитетининг юридик кафолати; - мустақил, тўла ҳуқуқли давлатлиги; - давлат ва маъмурий - ҳудудий тузилиш хусусиятларини ҳисобга олиниши; Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг устиворлигини тан олади. Бу биринчи навбатда Қорақалпоғистон Конституцияси ва қонунларини тамойил ва моддалари мос келиши кераклигини англатади. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос келиши Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ўртасидаги давлат-ҳуқуқий муносабатлари билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам амал қилиши мажбурийдир. Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири-давлат ягона ҳуқуқий сиёсат ва қонун қўллаш билан ҳар иккала республикада ҳам ягона қонунларга таянишни талаб қилади. Ҳуқуқнинг барча тармоқлари ўзагида Ўзбекистон қонунлари мужассамлаштирилган бўлиб, Қорақалпоғистон ҳудудида ҳам амал қилиши мустаҳкамланган. Қорақалпоғистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб, Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунларига биноан ваколат берилган идоралари томонидангина амалга оширилади. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. Қорақалпоғистон халқини, миллатидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. Қорақалпоғистон халқи номидан фақат у сайлаган Олий ҳокимият органи Жўқорғи Кенгеси иш олиб боради. Унинг давлат ҳокимияти тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилларига асосланади. Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро, илмий, маданий ва ташқи иқтисодий алоқалари Ўзбекистон Республикасининг ва Қорақалпоғистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир. Улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ва уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Қорақалпоғистон Республикаси қонунларда белгилаган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалар, оммавий ҳаракат, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар, ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва фуқароларнинг жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди. Уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Қорақалпоғистон Республикаси туманлардан, шаҳарлардан, шаҳарчалардан, овуллардар иборат. Туман ва шаҳарларни ташкил қилиш ва уларни тугатиш шунингдек, уларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатда сайланадиган 75 нафар депутатдан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мутлоқ ваколатлари унинг Конституцияси 70-моддасида ифода этилган. Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назоратни Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси амалга оширади. Конституциявий назорат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан Конституциявий назорат қўмитасининг раиси, унинг ўринбосари ва қўмитанинг аъзолари таркибида сайланади. Конституциявий назорат қўмитасига сайланган судьяларнинг ваколат муддати 5 йилдир. Конституциявий назорат қўмитасига сайланган шахслар ўз вазифаларини бажаришда дахилсиздирлар ва фақат Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар. Уни ташкил этиш ва иш тартибини белгилаш Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисидаги қонуни билан белгиланган. Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимият органлари туманлар ва шаҳарларда ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик органлари яширин овоз бериш йўли билан умумий тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилади, 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро сайлаш ҳуқуқига эга бўлади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётганлар сайловларда қатнашмайдилар. Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради: қонунийлик, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш; ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқларни, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш; фуқаролик коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш; фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; норматив ҳужжатларни қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларининг ваколат муддати - 5 йил, вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради. Қорақалпоғистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Қорақалпоғистон Республикасининг Олий Суди, Хўжалик суди, шу муддатга тайинланадиган туман, шаҳар судларидан иборат. Улар Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги қонунига мувофиқ ўз фаолиятини олиб борадилар. Ушбу қонунда жумладан, "Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди фаолият кўрсатади" деб белгиланган. Улар фаолиятининг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари жумласига кириб унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди раиси ва аъзолари, шунингдек, туман, шаҳар судларининг судьялари, лавозимларига номзодларни тавсия қилади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди жиноий, фуқаровий ва маъмурий суд ишларини юритиш борасида, суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Туман, шаҳар судлари судлов фаолияти устидан назорат олиб боради. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақоми Download 133.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling