1- savol: To’qimachilik sanoati korxonalarida innovatsion jarayonlar samaradorligini qanday ko’rsatkichlar orqali baholash mumkin? Javob
-савол. Кадрларни мотивациялашнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўргандингизми? Жавоб
Download 29.49 Kb.
|
moxinurga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Yaponiyad
- Frantsiyada
- 14-савол
- 15-савол
13-савол. Кадрларни мотивациялашнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўргандингизми?
Жавоб: Саволингиз учун рахмат устоз! Kadrlarni motivatsiyalashning eng yorqin modellari Yaponiya, Germaniya, Buyuk Britaniya, Frantsiya va Shvetsiya korxonalari tomonidan ishlab chiqilgan va muvaffaqiyatli amalga oshirilmoqda. Kadrlarni motivatsiyalashning yapon modeliga ko’ra, Yaponiyada mehnat unumdorligining o`sishi turmush darajasi va ish haqining o`sishidan ustundir. Kadrlarni motivatsiyalashning Amerika modeliga ko’ra, Amerika korxonalarida motivatsiyaga yondashuv kadrlarning faolligini motivatsiyalashga asoslangan. Kadrlarni motivatsiyalashning frantsuz modeli Frantsiyada kadrlarni motivatsiyalash strategik rejalashtirish, erkin raqobat va sodiq soliqqa asoslangan. Kadrlarni motivatsiyalashning Britaniya modeli mehnatni motivatsiyalash modeli ish haqining ikkita tizimini nazarda tutadi: naqd pul va kapital. Ikkala sxema ham kadrlarning ish haqining korxonaning umumiy foydasiga bog`liqligini nazarda tutadi. 14-савол. Айтинг-чи, Республикамиз тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш деганда нима тушунасиз? Жавоб: Саволингиз учун раҳмат! Тўқимачилик корхоналарининг тармоққа хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, корхонадаги инновацион жараёнларни бошқаришда, корхонанинг салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, таннархни пасайтириш, фойдани ошириш ҳамда сифатни таъминлашга имкон берадиган, инновацион технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган илмий-услубий ёндашувлар назарда тутилади. 15-савол. Инновацион жараёнлар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларга қандай омилларни киритиш мумкин? Жавоб: Саволингиз учун раҳмат! Бизнинг фикримизча Инновацион жараёнлар самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни қуйидаги 4та гуруҳга ажратишимиз мумкин: - иқтисодий, технологик омиллар; - сиёсий, ҳуқуқий омиллар; - ташкилий, бошқарув омиллари; - ижтимоий –психологик ва маданий омиллар. Инновация фаолиятига таъсир кўрсатувчи омилларни ўз навбатида яна 2та гуруҳга ажратишимиз мумкин: 1. Инновация фаолиятига тўсиқлик қиладиган омиллар. 2. Инновация фаолиятига ёрдам қиладиган омиллар. Иқтисодий, технологик омиллардан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун маблағларнинг етишмаслиги; моддий техника базасининг кучсизлиги ва эскирган техналогия; заҳира қувватларининг йўқлиги; амалдаги ишлаб чиқариш қизиқишларининг устунлиги инновация фаолиятига тўсиқлик қиладиган омиллар ҳисобланса, хўжалик ва илмий техник инфратузулмалар учун зарур бўлган молиявий, моддий-техник воситалар, прогрессив технологиялар захирасининг мавжудлиги, инновация фаолити учун моддий рағбатлантириш инновация фаолиятига ёрдам қиладиган омиллардир. Download 29.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling