1 1-графа. «Декларация тури»
Download 74.37 Kb.
|
27-73
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) 2-графа. «Экспортчи/юкни жўнатувчи».
1) 1-графа. «Декларация тури». Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ЭК». Графанинг иккинчи бўлмасида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади. 2) 2-графа. «Экспортчи/юкни жўнатувчи». Графада товарларни жўнатувчиси ва экспортчиси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Агар товарларни экспортчиси ҳам, жўнатувчиси ҳам бир шахс бўлса: жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий яшаш манзили ҳамда телефон рақами ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Масалан: «Кабиров Абдукарим Солиевич Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳ., Шердор кўч., 6-уй, 8-хонадон, телефон: 8-366-999-99-99 юридик шахс учун — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ҳамда электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади. Масалан: «Trans group» МЧЖ Тошкент шаҳ., Юнусобод тумани, Уч терак кўч., 3-уй, 19-хонадон, телефон: +99871-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz». Агар экспортчи ва юкни жўнатувчи номидан юридик шахснинг таркибий тузилмаси қатнашаётган бўлса, таркибий тузилманинг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили), телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса), шунингдек юридик шахс тўғрисида юқорида қайд этилган маълумотлар кўрсатилади. Масалан: «Vodiy-Farg’ona» МЧЖ Фарғона вилояти, Фарғона шаҳ., Саноат кўч., 2-уй, телефон: 8-373-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz «Vodiy» МЧЖнинг филиали Андижон вилояти, Андижон шаҳ., Бобур кўчаси, 597-уй, телефон: 8-374-999-99-99, электрон почта: pochta@pochta.uz». Агар экспортчи ва юкни жўнатувчи турли шахслар бўлса, хусусан жўнатувчи товарни экспортчининг топшириғига асосан жўнатаётган ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал жўнатувчининг қисқача номи, жойлашган ери (юридик манзили) ва телефон рақами, сўнгра экспортчининг (товарни етказиб бериш тўғрисида топшириқ берган шахснинг) қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили) кўрсатилади. Масалан: «G’uncha» МЧЖ Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд кўч., 19-уй, телефон: +998ХХ-ХХХ-ХХ-ХХ «О’ztadbirkoreksport» АЖ топшириғига асосан, Тошкент шаҳ., Миробод тумани, Ўзбекистон кўч., 1-уй. БЮДнинг 9-графасида экспортчи тўғрисида маълумот кўрсатиладиган бўлса, мазкур графада жўнатувчидан кейин экспортчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши талаб этилмайди. Графанинг юқори ўнг бурчагида «№» белгисидан сўнг, агар юкни жўнатувчи: жисмоний шахс — резидентлар бўлса — «00000001» коди; жисмоний шахс — норезидентлар бўлса — «00000002» коди; устав капиталида давлат улуши бўлган ташкилот бўлса — «00000003» коди; хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса «99999999» коди; халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса «88888888» коди кўрсатилади; мазкур кичик банднинг йигирма олтинчи — ўттизинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди. Графанинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, унга тегишли жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади), жўнатувчи номидан унинг таркибий тузилмаси иштирок этаётган ҳолатларда таркибий тузилманинг СТИРи, сўнгра «/» белгисидан кейин юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда «999999999» коди кўрсатилади. Товарларни қоғоз шаклда декларациялашда қўшимча варақларда ушбу графа тўлдирилмайди; Download 74.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling