1. 1-Тажриба иши. Чизиқли дастурлаш масаласини ms excel дастуридан фойдаланиб ечиш


Download 0.52 Mb.
bet5/9
Sana22.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1109356
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1. 1-Тажриба иши. Чизи ли дастурлаш масаласини ms excel дастурид

Масалани ечиш

Масала eчимининг параметрларини ўрнатиш.
Масалани ечишга буйруқ “Поиск решения” ойнасида берилади. Лекин оптималлаштиришнинг аниқ бир синф масалаларини ечиш учун олдиндан уларнинг конкрет параметрларини ўрнатиш зарур. Бунинг учун “Параметры” тугмасини босиб, «Параметры поиска решения» ойнасини баъзи бир майдонларини тщлдириш керак (1.8-расм).

1.8-расм. Чизиқли дастурлашнинг кўпгина масалаларига мос келувчи параметрлар.

“Максимальное время” параметри масаласини ечиш учун ажратилган вақтни ўрнатиш учун (секундларда) ишлатилади. Майдонга 32767 секунд (9 соатдан) ошмаган вақтни киритиш мумкин.


“Пределное число итераций” параметри масалани ечишда оралиқ ҳисоблашлар сонини чегаралаш учун ишлатилади. Майдонга 32767 дан ошмаган итерациялар сонини киритиш мумкин.
“Относительная погрешность” параметри масала eчимнинг аниқлигини ифодалайди. Майдонда (0,1) интервалда ётувчи сон ёзилиши мумкин. Киритилган сондаги ўнли рақамлар сони қанча кам бўлса, eчимнинг аниқлиги шунча паст бўлади. Юқори аниқлик масалани ечишга кетган машина вақтини оширади, бу вақтда эса берилган аниқликда оптимал eчим топилади.
“Допустимое отклонение” параметри бутун eчимлари топилиши керак бўлган масалаларни ечишда ишлатилади.
“Сходимость” параметри чизиқли бўлмаган масалаларни ечишда ишлатилади.
«Линейная модел» байроқчасини ўрнатиш чизиқли масаланинг eчимини симплекс усул ёрдамида ечишни таъминлайди.
Ўрнатилган параметрларни ОК тугмасини босиш орқали тасдиқланг.


Масалани ечишга буйруқ бериш.
“Масалани ечишни бошлаш” Поиск решения” ойнасида жойлашган “Вқполнить» тугмасини босиш орқали амалга оширилади.
Чизиқли программалаш масаласи eчилганидан сўнг экранда “Резултаты поиска решения” ойнаси пайдо бўлади. Бу ойнада 1.9, 1.10. ва 1.11-расмларда келтирилган маълумотлардан бири пайдо бўлади.

1.9- расм. Масаланинг муваффақиятли eчилганлиги ҳақидаги маълумот.

1.10-расм. Масаладаги чекланмалар системаси биргаликда эмаслиги тўғрисидаги маълумот.

1.11-расм. Мақсад функтcиясининг талаб этилган йўналишда чегараланмаганлиги ҳақида маълумот.
Баъзи ҳол ларада 1.10 ва 1.11-расмларда келтирилган маълумотлар масала ечишнинг характери тўғрисидаги маълумотни эмас, балки масала шартларни Excelга киритишда йўл қўйилган хатоликларни ифодалайди. Бу хатоликлар ҳақиқатда мавжуд бўлган оптимал eчимни топишга имконият бермайди. (1.3.5-бўлимга қаранг).
Агар “Поиск решения” ойнасининг майдонларини тўлдиришда Excelнинг симплекс усулини қўллашга ёки масаланинг охиригача ечишга имконият бермайдиган хатоликларга йўл қўйилган бўлса, у ҳол да масалани ечишга бўйруқ берилгандан сўнг экранда eчимни топилганлиги сабабли кўрсатилган ҳол да маълумот пайдо бўлади. Баъзи ҳол ларда “Относительная погрешность” параметринингн жуда кичик қиймалари оптимал eчимни топишга имконият бермайди. Бундай ҳол ларда хатоликни разрядлар бўйича ошириб бериш керак, масалан 0,000001 ни ўрнига 0,00001 ни олиш керак ва ҳоказо.
“Резултаты поиска решения” ойнасида уч хил кўринишда ҳисоботлар келтирилган: “Резултаты”, “Устойчивость”, “Пределы”. Бу ҳисоботлар топилган eчимни таҳлил қилиш учун керак (3.3 – бўлимга қаранг). экран формасида масала eчимини (ўзгарувчиларнинг қийматлари, мақсад функтcиясининг қиймати ва чекланмаларининг чап томонларининг қийматлари)кўриш учун ОК тугмасини босинг. Шундан сўнг экранда масаланинг оптимал eчими пайдо бўлади. (1.12-расм).

1.12 –расм.(1.1) масаланинг eчими топилгандан сўнг экран формаси.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling