Тузилиши Дидактик ўйин болалар шахсининг ҳар томонлама ривожлантириш воситаси
Download 18.83 Kb.
|
дИДАКТИК ЎЙИНЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дидактик ўйинларнинг тузилиши
- Ўйин қоидалари
Mавзу: Мактабгача таълим муассаларида дидактик ўйинларнинг хусусиятлари. Режа:1. Дидактик ўйинларнинг тузилиши 2. Дидактик ўйин болалар шахсининг ҳар томонлама ривожлантириш воситаси. 3. Ўйиннинг асосий турлари. Дидактик ўйинларнинг тузилиши Дидактик ўйинларнинг таркибий асосини таълим ва тарбия масаласи, ўйин ҳаракатлари ва қоидалари ташкил қилади. Дидактик мақсади-Дидактик ўйинни танлаш учун тарбияланувчиларнинг тайёргарлик даражасини билиш керак, чунки улар ўйинларда бор билимари ва тасаввуларини ишлатишлари керак. Дидактик мақсадни аниқлаганда, аввало, болалар томонидан табиат, ўраб турган предметлар, ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги қай бир тасаввур ва билимларнинг ўзлаштирилиши, мустаҳкамланиши ва шу билан боғлиқ қандай мантиқий амалиёт ривожланиши керак ва шундай ўйин воситасида бола шахсининг қандай сифатлари (ростгуйлик, кузатувчанлик, камтарлик, қатъият ш.к.)ни шакаллантириш мумкинлигини кўзда тутиш лозим . Масалан, ҳамммага маълум "Ўйинчоқлар дўкони" ўйинида мақсадни шундай таърифлаш мамкин: "Болаларнинг ўйинчоқлари уларнинг хусусиятлари, ишлатилиши ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш, равон нутқни ривожлантириш, предметларнинг аниқ белгиларини аниқлай билиш, кузатувчанлик, мулойимлик, хушмуомилаликни тарбиялаш". Шундай дидактик мақсад тарбиячига ўйинни ташкил этишга ёрдам беради: ишлатилиши, материали, ташқи кўринишига қараб ўйинчоқларни танлаш; ўйинчоққа таъриф ва сотувчига мулойим мурожаатнинг намунасини бериш. Ҳар бир дидактик ўйинда уни бошқа ўйиндан ажратиб турадиган ўзининг таълимий ма қ сади бўлади. Дидактик мақсадни аниқлашда мазмунидаги такрорланишлардан, трафарет жумлалардан («диққатни, фикрлашни, тафаккурни ва ш.кабиларни тарбиялаш») сақланиш керак. Бу мақсадлар ҳар бир ўйинда қўлланилади. Лекин баъзи ўйинларда тафаккурни, бошқсаида эслаб колишни, учинчисида диққатни ривожлантиришга аҳамият бериш керак. "Нима ўзгаради?" ўйинини эслаб қолиш машқлари учун "Ўйинчоқлар дўкони"ни - тафаккурни ривожлантириш учун, "Ўйлаганимизни топ" ўйинида эса диққат ва идрокни ўстириш мақсади қўйилади. Ўйин қоидалари. Ўйин қоидаларининг асосий мақсади - болалар хатти- ҳаракатини ташкил этиш. Қоидалар ўйин пайтида болаларга ман этишни рухсат этиши, ўйин вақтида болаларни огоҳлантириш мумкин, бу ўйинни қизиқарли, қатъийроқ қилади. Ўйин қоидаларига риоя қилиш болалардан иордани, тенгқурлари билан муомаланинг салбий натижаларидан келиб чиқадиган сал- бий ҳиссиётларни енгиб ўтишни талаб этади. Ўйин қоидаларини аниқлаётганда болаларга топшириқни бажаришдан қувонч ҳис қиладиган шароит яратиш керак. Дидактик ўйинни таьлим-тарбия жараёнида қўллаш, унинг қоаидалари ва ҳаракатлари орқали болаларда хушфеъллик, чидам, хушмуомалалик шакалланади. Download 18.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling