1-2- маъруза 1-мавзу (4 соат): “Кириш. Материаллар қаршилиги фанининг мақсад-вазифалари, унинг ўқув жараёнида тутган ўрни”


Конструкция материали бир жинсли ва яхлит деб ҳисобланади


Download 19.63 Kb.
bet2/2
Sana13.04.2023
Hajmi19.63 Kb.
#1351203
1   2
Bog'liq
1-тема

Конструкция материали бир жинсли ва яхлит деб ҳисобланади.



  1. Жисм материали изотроп, яъни ҳар бир йўналишда бир-ҳил ҳусусиятга эга деб ҳисобланади.

  2. Конструкция материали тўлиқ эластиклик ҳусусиятига эга деб ҳисобланади.

  3. Конструкция материалининг ҳар бир нуқтасини деформацияси, шу нуқтасидаги кучланишга тўғри пропорционалдир.

  4. Кучлар таъсирининг боғлиқ эмаслик ҳусусияти. Яъни кучлар системаси таъсирининг натижаси, ҳар бир кучдан ҳосил бўладиган таъсир натижаларининг йиғиндисига тенг деб ҳисобланади.

  5. Брус кўндаланг кесими деформацияга қадар текис бўлиб, деформациядан кейин ҳам текислигича қолади.

  6. Сен-Венан принципи. Жисмга қўйилган кучнинг таъсир нуқтасидан етарлича узоқда жойлашган нуқталарда ҳосил бўладиган ички кучлар характери ташқи кучнинг таъсир характерига боғлиқ эмас.

Конструкция қисмлари ўзларининг хусусий оғирлиги бу қисмларнинг бир бирига кўрсатадиган таъсири ва уларга бевосита қўйиладиган кучлар таъсирида бўлиши мумкин.
Ташқи кучлар икки турга: ҳажмий ва сиртқи кучларга бўлинади.
Агар куч жисм ҳажмининг барча нуқталарига қўйилган бўлса, ҳажмий куч дейилади.
Агар куч жисм сиртининг бир қисмига ёки ҳаммасига таъсир этаётган бўлса, сиртқи куч дейилади.
Сиртқи кучлар тўпланган ёки ёйилган бўлади. Конструкция қисмларини ўз ўлчамига нисбатан жуда ҳам кичик сиртига таъсир қилган кучлар тўпланган кучлар дейилади. Ҳисобни осонлаштириш мақсадида бундай кучлар бир нуқтага қўйилган деб қаралади.
Машина ва иншоот қисмларининг маълум юзаси ёки узунлиги бўйлаб қўйилган куч узлуксиз равишда таъсир этса, ёйилган куч дейилади. Узунлик ёки юза бирлигига тўғри келган юк миқдорига ёйилган куч интенсивлиги дейилади ва “q” ҳарфи билан белгиланади. Ёйилма кучлар тенг ва ҳар ҳил тарқалган бўлиши мумкин. Агар интенсивлик “q” узунлик ёки юза бўйлаб бир ҳил бўлса, тенг тарқалган ёйилма куч дейилади. Акс ҳолда эса ҳар ҳил тарқалган ёйилма куч дейилади.
Кучлар конструкция қисмларига статик ёки динамик равишда таъсир этиши мумкин. Агар куч конструкция қисмларига аста - секин қўйилиб, оқибатда энг катта қийматига етказилса, статик куч дейилади.
Кучлар таъсиридан машина ёки иншоот қисмларида тезланишлар ҳосил бўлса, улар қисқа вақт оралиғида ўзгариб турса, динамик кучлар дейилади.
Ташқи кучлар таъсиридан жисм заррачалари орасидаги ўзаро таъсирга ички (зўриқиш) кучлар дейилади.
Download 19.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling