Жигар касалликлари
Download 113.5 Kb.
|
Жигар касалликлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патологик характерли ошқозон оғриши сабаблари: Гастрит
- Ошқозон яраси
Ошқазон касалиги Режа: Ошқазон оғриғи Ошқазон безидаги оғриқлар Ошқазон манигнанлиги Ҳар бир инсон ошқозон оғриғини бошдан кечирган, чунки у ҳар доим ҳам жиддий патология ривожланишининг белгиси эмас. Кўпчилик ортиқча суюқлик ичиш ёки овқат истеъмол қилиш туфайли ошқозонда ёқимсиз оғриққа дучор бўлади. Аммо ҳатто кичик ноқулайлик ҳам шошилинч ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган патологик жараённинг аломати бўлиши мумкинлигини билиш керак. Шунинг учун, ошқозон оғришини мустақил равишда ажрата олиш ва қайси ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тушуниш керак. Ошқозондаги оғриқ сабаблари турли хил патологик ва физиологик ҳолатлар бўлиши мумкин. Одатда, ушбу синдром доимий характерга эга эмас, шунинг учун одамлар буни эътиборсиз қолдирадилар — бу оғир асоратларни ривожланишига олиб келадиган хатоликдир. Патологик характерли ошқозон оғриши сабаблари: Гастрит — ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Гастритда оғриқ синдроми доимий ва интенсив эмас, шунингдек, ҳар доим овқат истеъмол қилиш билан боғлиқ — кўпинча нохуш ҳис-туйғулар «нотўғри» маҳсулотларни истеъмол қилгандан сўнг дарҳол пайдо бўлади. Эътибор беринг: Гастритнинг ўткир шакли эпигастрик соҳасида тўсатдан юзага келадиган кучли оғриқ билан ажралиб туради, оғриқ тезда ўтиб кетади, лекин овқатдан кейин ҳар сафар безовта қилиши мумкин. Агар ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиш жараёни сурункали бўлса, беморда симилловчи оғриқ, қорин дамланиши ва босимли кенгайиш ҳисси уйғонади. Диспепсия (асабий ошқозон). Бундай ҳолатдаги оғриқ синдроми спастик характерга эга бўлади, у кўнгил айниши, ортиқча тўйиб қолганлик ҳисси ва иштаҳа йўқолиши билан бирга кечади. Оғриқ меъданинг анатомик жойлашуви ҳудудида локализатсияланишига қарамасдан, диспепсиядаги «айбдор» меъда ости бези ҳисобланади, шунинг учун энг кучли таъсирга эга бўлган спазмолитик таъсирли оғриқ қолдирувчи ҳам керакли эффектни бермайди. Ошқозон яраси. Бу ҳолат одатда сурункали гастритнинг асорати сифатида ривожланади, шунинг учун ошқозон оғриғи беморга яхши таниш бўлади. Аммо ошқозон яраси пайдо бўлганда, ошқозон оғриғининг табиати ўзгаради — у қаттиқроқ, кучли бўлади, овқатдан кейин дарҳол юзага келади. Download 113.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling