Дарахт ва гул кўчатлари экиш буйича:
Ушбу ҳудудда йўл четида экилган манзарали дарахтлардан магнолия, акация, сохта каштан, арча ва бошқа манзарали дарахт ва буталар ўрганилганда 110 та ҳар хил дарахтлар қуриганлиги боис кесиб олиб ташланган, аммо ўрнига экилмаган. 40 тага яқин арча дарахтлари қуриган. Булардан ташқари 25-30 % и қуригани ўрнига қайта экилмаган.
Ўсиб ривожланишдаги муаммолар қуйидагича:
Дарахтларни экилганда боғлаб тортиб қўйиш мақсадида қўйилгандаги белбоғлари ҳозиргача олинмаган ва дарахтни қисиб ривожига тўсқинлик қилмоқда.
Қишки совуқдан стрес олган дарахтларга баргдан ва илдиздан озуқа берилмаган
Уларнинг заракунанда ҳашоратларига қарши кураш чоралари олиб борилмаган
100 кв.м га яқин жойга газон экиш лозим
Ташқи ёритиш чироқлари ва пиёдалар йўлаклари бўйича
Муаммолар аниқланмади.
5. Беруний кўчасидан “Олтин Самарқанд” ресторанигача.
Масъул: Самарқанд шаҳар ғазначилик бўлими бошлиғи У.Амиров
Бириктирилган ходим: Самарқанд шаҳар ғазначилик бўлими ходими Султонов Санжар
Суғориш қудуқлари бўйича маъсул: Ўзбекистон темирйўллар АЖ "Maxsus mexanizatsiyalashgan yo'l stansiyasi"
Пудратчи: МЭСЭ йўл
Дарахт кўчатларини экиш бўйича маъсул: "Baytqo'rg'on Usmonova Nargiza" Ф/Х
Сув чиқазиш буйича:
Сув қудуғига йиғилган сувни ташқарига чиқариш учун мотор (ГНОМ) йўқ.
Дарахт ва гул кўчатлари экиш буйича:
Мавжуд қуриган дарахтлар маъсул корхона томонидан қайта экилди, аммо вақтида суғорилмаса яна қуриб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Ташқи ёритиш чироқлари ва пиёдалар йўлаклари бўйича
Пиёдалар йўлакчаларига ўрнатилган 4 та торшер(стояк) ёнмайди
6. Олтин Самарқанд ресторанидан- СамДТУ клиникасигача (республика касалхонаси).
Масъул: Самарқанд шаҳар ғазначилик бўлими бошлиғи У.Амиров
Do'stlaringiz bilan baham: |