1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


ноиложлигидан фойдаланиб дунё орттирманг!


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
ноиложлигидан фойдаланиб дунё орттирманг!Кейин шом 
ўқидик. Кечаси ортимизга қайтдик. Устознинг насиҳати ҳақида 
жуда узоқ ўйладик. У зот бизга ҳеч қачон ёнғоқни чақиб бермасди. 
Шундоқ бутун берарди. Биз чақиб олардик. Бу сафар ҳам шундай 
бўлди. 
Эртасига яна савдо ишига киришиб кетдик. Ҳисобчимиз бир 
ойлик ҳисоботни менга берди. Даромад, харажат ва биздан қарз-
дорлар рўйхати. Уларни Абдуллоҳга кўрсатдим. У қарздорларнинг 
моддий аҳволи, тўлов қобилятини сўради. Улар ҳақида батафсил 
маълумот бердим. Кейин бироз савдо ҳақида гаплашдик. Шу пайт 
Абдуллоҳни йўқлаб бир киши келганини айтишди. Ташқарига 
чиқдик (Абдуллоҳ ишда бўлса, одатда уни сўраб келганларнинг 
олдига катталик қилмасдан ўзи чиқарди). Одмироқ кийинган одам 
бизга салом берди. Аликдан сўнг гап бошлади.
– Сизлардан ўтган ой мўйна сотиб олгандим. Тўлашга пулим 
етмаяпти. Бир саман отим бор. Уни нархлаб сотиб олинг. Қарзимга 
етса, хурсанд бўламан, етмаса бошқадан қарз олиб тўлайман. 
– Қарзинг қанча? – деб сўради Абдуллоҳ унга яқинлашиб.
– Бир динор, – деб жавоб берди харидор ерга қараб. – Вақтида 
қайтаролмадим, аслида шу отимни олиб келиб, олинг деб мажбур-
лашим хато, аммо иложим йўқ бошқа.
– Отинг қанча туришини биласанми?
– Бозорга олиб бормадим. Бир савдогарга пул кераклиги учун 
сотмоқчилигимни айтгандим етти юз дирҳам беришини айтди.
– Бу от ундан қиммат туради.
– Тўғри, бир танишим уни бир динор сўраган эди.
– У бундан ҳам қиммат туради.
– Майли бир динору икки юз дирҳамга олинг.
– Мен отингни уч динорга оламан.
– Нега бунча қимматга оляпсиз?
– Икки ҳафта олдин бозорда шундай отлар шу нархда 


48
сотилётганини кўргандим.
– Савдонгизга, умрингизга, илмингизга Аллоҳ барака берсин. 
Ўлгунимча унутмайман бу яхшилигингизни. 
– Бу яхшилик эмас, оддий савдо. Миннатдорлигинг ортиқ даражада 
бўляпти. Ўз баҳосида бозорга сотсанг, шу нархда сенга тўлашганида 
ҳам уларни шундай дуо қилармидинг?
– Ҳали мол сотганимда бундай дуо қилмаганман. Баракасини 
берсин деб кетаверардим.
– Бугун ҳам шундай дегинда, уйингга қайтавер. Сенга ҳисобчи 
икки динор ҳозироқ беради. 
– Раҳмат. Баракасини берсин Аллоҳим.
Ҳисобчи унга икки динор берди. Мен аллақачон ичкарига 
кириб кетган Абдуллоҳнинг олдига бордим. Қарасам, дуо қилиб 
ўтирган экан. Юзига фотиҳа тортгач, менга юзланди. 
– Биласанми, Абдуссалом, устознинг кечаги айтган гапининг 
мағзини чаққандекман. Бояги қарздордан қарзи эвазига отни олиб 
қолишимдан устозимнинг ўгити қайтариб қолди, – деди кўзи 
ёшланиб.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling