1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
5. ЯХШИЛИКДАН СУЮНИБ,
ЁМОНЛИКДАН КУЮНИБ КЕТМА
Бу қоида менга устозим билан учрашганимдан таниш. У кишининг 
савдо карвони ҳақидаги икки хил хабарга ҳазратимнинг жавоб- 
ларидан лол қолгандим. Орадан йиллар ўтса-да, мен ўша воқеани 
эсимдан чиқармадим. Ақлни шоширадиган даражадаги олтинлар 
топсам ҳам қувониб ақлимни йўқотмадим. Оғир кўнгилсиз-
ликларга ёқа йиртмадим. Бир куни фақат ўзим биладиган бир воқеа 
бўлди. Одатда мен касодга учраганларимни умуман айтмайман, 
аммо дафтаримга ёзиб қўяман. Хуллас, бир куни бозорда олиб со-
тар билан учрашиб қолдим. У менга катта миқдорда тери ва чилвир 
буюртма қилди. Пулини молни олгач, беришини айтди. Ишондим 
(чунки лафз инсоннинг тириклигидир, белафз инсоннинг ўликдан 
фарқи йўқ). Орадан икки ой ўтиб айтган молини етказдим. Теричи-
ликни тушунмаганим учун уларга озгина шикаст етган экан, лекин 
сифати қаттиқ бузилмаган. У молни олди. Пулини бир кун ўтиб 
беришини айтди. Мен асосий сармоямни ўша молларга тиккан-
дим. Эртаси куни ундан жавоб бўлмади. Газлама ва мўйна олиб 


85
келишим керак, мижозлар бетоқатлана бошлаганди. Агар вақтида 
етказиб бермасам, бошқа савдогар мижозларимни оғдириб олиши 
мумкин эди, аммо чайқовчидан ҳа деганда жавоб бўлавермади. 
Мен газлама олиб келиш учун бир танишимдан катта миқдорда қарз 
олдим. Муддатни бир ой деб белгиладик. Тери буюртма берган 
одам узоғи йигирма кунда пулимни қайтаришга ваъда берди. Мен 
савдо карвоним билан қайтиб келганимда роса бир ой ўтганди. 
Қарзимни қайтариш учун чайқовчидан пул сўрадим, у яна муд-
дат сўради. Қарзининг ўндан бир қисмини қайтарди. Шу қадар 
жахлим чиқдики, жисмоний имкониятимдан фойдаланиб уни 
ўлдириб қўйишим ёки ўласи қилиб калтаклашимга оз қолди, би-
роқ устозимнинг насиҳатларини эслаб фикримдан қайтдим. Унга 
охирги муддатни бердимда, танишимнинг олдига бориб узр сўра-
дим. Танишимга пул жуда зарур экан. Мен икки кун ичида молни 
ярим баҳосида сотиб, қарзни бердим. Касодга учрадим. Яқин бир 
йил ичида на газлама, на мўйна олиб кела оладиган даражада сар-
моясиз қолдим. Шундай бўлсада, пули бор одамларни ахтардим, 
тўхтаб қолмадим. Бир сармоядор чиқди. У бир неча йилдан буён 
олтин йиғар, аммо ишлатмас экан. Ундан қарз сўрагандим, бер-
мади. Кейин фойданинг ўндан уч қисмига шерикликка кўндир-
дим. Менга бир марта мол олиб келиш кифоя қиларди. Бир ярим 
ойда янги моллар олиб келдим ва яхши фойда қилдим. Қарзимни 
ва фойдадан улушни қайтардим. У яна шерикчилик қилиш иста-
гини билдирди, аммо зарурати бўлмагани учун рози бўлмадим. 
Мол оладиган одамларга бир вакилдан хат жўнатиш ва пулини 
кейинги мол олишда бериш шарти билан ишни бошлаб юбордим. 
Ишончга кирдим. Чайқовчи ваъдасини бажаролмади. Олти ой 
ўтиб қарзини қайтарди. Жаҳл қилмадим. Пулни олдим ва қайтиб 
чайқовчилар билан пулини олдиндан бермаса ишламасликка аҳд 
қилдим. Тўқувчи, тикувчи усталар билан ҳар доим қарзга ишлай-
вераман, чунки уларга ишонаман. Хуллас ортиқча хурсандчилик 
бўлмағур ғурурга, ортиқча ғам эса омадсизликка сабаб бўларкан. 
Ўшандан буён ҳечам ғамларга куюнмадим, хурсандчиликларга 
ортиқча суюнмадим. Ўртача бўлдим.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling