1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
3. ҲАҚГЎЙ ШЕРИК ЯРИМ ЙЎЛНИ
БОСИБ ЎТГАНИНГ ДЕМАКДИР
Мен устозим Аллоҳ раҳматига олсин Абу Ҳанифанинг ҳузурига 
борганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлгандим. Устознинг шериги 
бир матони бир неча баравар қимматга пуллаган, устоз ўша харидорни 
топтириб келиб, ортиқча пулини қайтарган ва ўша газламалардан 
келган пулларни тўлиқ эҳсон қилиш билан бирга шериги билан 
ишни тўхтатганди. Ўшанда агар бирга ишлашга тўғри келса шерик 
танлашда пухтароқ бўлиш кераклигини тушунгандим. Абдуссалом 
менинг энг яқин дўстим ва ишларимда шеригим бўлди. Шу вақт-
гача ундан хиёнат кўрмадим. У менга фойда деб берган пулимга 
розилигини айтганида, рости кўзимга ёш келганди, чунки бу қалбга 
ҳавола, виждонга баҳо эди. Ҳа, ўшандан бери бирор марта фойда 
тақсимотида уникини кам қилмадим. Ҳар сафар олтинларни бўлаётга-
нимда унинг гапи қулоғим остида жарангларди: фойда деб берган 
пулингга розиман. Мана шундай шерик билан ярим йўлни аввал 
бошданоқ босиб ўтгандим. Шерикли ишда ҳисоб-китобни жуда 


84
аниқ олиб бориш керак. Бу зеҳнни кўп банд қилгани учун бир 
ҳисобчи ёллаган яхши. Ҳисобчилар одатда ҳар бир чақани назардан 
четда қолдирмайди. Мана шундай аниқлик – тижоратнинг 
гуллашига сабаб бўлади.
4. РЕЖАЛАР НАМОЗЛАРГА ХАЛАЛ БЕРМАСИН
Устоз билан учраштирган Аллоҳга шукр. Илк учрашувдан буён 
ҳаётимда туб бурилишлар бўлди. Қилган насиҳатлари қулоқларим 
остида доимо жаранглаб туради. Устоз менга ишларни намозларга
халал бермайдиган қилиб режалашни буюрганди. Тавсияга амал қила 
бошлаган илк кунимдан катта фойдасини сезгандим. Шунинг учун 
ишларни беш вақт намоз орасига жойлашни одат қилган одамнинг 
муваффақияти аниқ кафолатланган бўлади. Намоздан кейин дуолар 
қабул, мақсадлар ҳосил бўлади. Бенамозлик иллат. Баъзилар 
ишларини, пулларини, учрашувларини битириб олиш учун намозни 
ортга суради, билмайдики сурилган ёки ўқилмаган намозлар билан 
ишлари ҳам ортга сурилаверади, ўнгидан келмай тураверади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling