Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар


Download 144.01 Kb.
bet1/6
Sana07.04.2023
Hajmi144.01 Kb.
#1336287
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу. янги


9-МАВЗУ. ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЕТАКЧИ КОМПАНИЯЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши
Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар (Ўзбекистон ва МДҲ)
1
2
Режа:
Р А Қ А М Л И И Қ Т И С О Д И Ё Т Ф А Н И Д А Н М А Ъ Р У З А М А Ш Ғ У Л О Т И
Р А Қ А М Л И И Қ Т И С О Д И Ё Т Ф А Н И Д А Н М А Ъ Р У З А М А Ш Ғ У Л О Т И
ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва «электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4321-сон қарори;
  • Шавкат Максудов. «Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар».
  • Самир Латипов. “Электрон тижорат субъектлари қандай қилиб 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар”. https://www.norma.uz/nhh_loyihalari/elektron_tijorat_subektlari_qanday_qilib_2_procentov_stavka_buyicha_yagona_soliq_tulovini_tulash_huquqiga_ega_buladilar.

Кириш
Ахборот технологиялари алмашинувлар натижасида топилган истеъмолчилар, уларнинг диди ва таъби ҳақидаги ахборотни йиғиш ва сақлашга имкон беради. Истеъмолчиларга индивидуал хизмат кўрсатиш ёндашуви амалга оширилиши мумкин. Бу эса талабнинг ноаниқлигининг даражасини пасайтиради ва корхонанинг бу ноаниқлик таъсирида бўладиган зарарларини четлатади. Ахборотнинг мавжудлиги ва очиқлиги харидорларга максимал даражада маъқул нарх қўйишда сотувчиларга имкон беради.
Электрон тижорат тизими бозорида кичик компаниялар катта муваффақиятга эришиши ва йирик компаниялар билан баробар рақобатлашиши имкониятига эга бўлиши мумкин. Ахборотдан эркин фойдаланиш ҳар хил компаниялар товарлари характеристикаси ва нархини солиштириши мумкин бўлган истеъмолчиларгагина фойдали эмас, балки бундан ишлаб чиқарувчи хизмат кўрсатувчилар ҳам манфатдор.
Ҳозир кунда дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ электрон тўлов тизимиларидан фойдаланиб келинмоқда булардан WebMoney, Datasash, IntellectMoney, PerfectMoney, RBK Money, PayPal, WiaEsspow ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.
Халқаро ташкилотлар, компаниялар, агентликлар, етакчи экспертларнинг берган баҳосига кўра, рақобат курашининг жадаллиги нафақат Шимолий Америкада, балки Ғарбий Европада электрон тижорат бозорларида ҳам кузатилмокда. Асосий сабаб бўлиб, уни молиявий қизиқтириш ҳисобланади. Биринчи навбатда, аҳолининг асосий қисмини юқори тўлов имкониятига эга бўлган замонавий инфокоммуникацион инфратузилма, шу билан бирга сервис хизматининг қизиқтирувчи тармоғи бўлиб ҳисобланади.

Download 144.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling