Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар


Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар (Ўзбекистон ва МДҲ)


Download 144.01 Kb.
bet4/6
Sana07.04.2023
Hajmi144.01 Kb.
#1336287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу. янги

Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар (Ўзбекистон ва МДҲ)
2
Мамлакатимизда электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори билан электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари белгилаб берилган. Унда электрон тижорат субъектлари учун қулай шароитларни яратиш кўзда тутилган бўлиб, электрон тижорат субъектлари Миллий реестирининг жорий этилиши шулар жумласидандир.
Электрон тижорат субъектлари миллий реестри – бу электрон тижоратнинг маҳаллий субъектлари ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона электрон банк ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари ва йўналишлари қаторига қуйидагилар киради:
Миллий реестр ўзи нима?
  • электрон тижоратни жорий этиш ва ривожлантириш ҳолатини тизимли мониторинг қилиш ва баҳолаш, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганиш

электрон тижоратни самарали ривожлантириш мақсадида амалдаги қонунчиликни мақсадли таҳлил этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш
Миллий реестр қачондан ишга тушган?
Миллий реестр 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб электрон шаклда онлайн www.e-tijorat.uz интернет-порталида ишга туширилган.
Сайтда реестрга киритиш учун ариза бериш бўйича йўриқнома ҳамда электрон тижоратга оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилган, шунингдек, қизиқтирган саволлар бўйича мурожаат этиш учун телефон рақам келтирилган.
Миллий реестр регулятори – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳисобланади. Регулятор миллий реестрни юритиш, шакллантириш ва ривожлантириш билан шуғулланади.
Электрон тижоратдаги товарлар ва хизматлар савдосидан тушган даромадлари умумий даромадларининг 80 ёки ундан ортиқ фоизини ташкил этган электрон тижорат субъектларигина реестрга киритилади, бу электрон тижоратдаги товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган даромадлар тўғрисидаги банк маълумотномаси ва ҳисоб-маълумотнома билан тасдиқланган бўлиши даркор. Мазкур субъектлар реестрга киритилганидан кейин ягона солиқ тўловини 2% ставка бўйича тўлашни бошлайдилар. 

Download 144.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling