Электрон тижоратнинг хорижий давлатларда ривожланиши Электрон тижорат субъектлари миллий реестри: аъзо бўлиш тартиби, шартлар ва имтиёзлар


Электрон бизнесда харидорларни уч гуруҳга ажратиш мумкин


Download 144.01 Kb.
bet3/6
Sana07.04.2023
Hajmi144.01 Kb.
#1336287
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу. янги

Электрон бизнесда харидорларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
  • Анъанавий йўналиш тарафдорлари– улар сотиб олмоқчи бўлган товарни кўриш, уни ушлаш, сотувчи билан мулоқот қилиш (савдолашиш)ни афзал кўрадилар. Бу истеъмолчилар уларни маълум вазиятлар мажбур қилмаса, ўз харидларини электрон муҳитда амалга оширишга мойил эмаслар. Бундай вазиятлар иқтисод қилиш (тежаш), мавжуд иш графигини ўзгартириш, ижобий фикр, дўсту танишларнинг маслаҳати в.ҳ. бўлиши мумкин.

2. Электрон дўконни ўзлаштирган ва ўз харидларининг бир қисмини амалга ошириш учун Интернетдан фойдаланадиган харидорлар– улар, талаб қилинаётган товар нархлари ҳақида маълумот олиш, зарур товарларнинг бир қисмини электрон дўконда буюртма бериш учун интернетдан фойдаланишлари мумкин. Бунда улар харид қилишнинг анъанавий усулидан воз кечмайдилар.
3. Барча харидларни онлайн режимда амалга оширадиган – ахборот-коммуникация соҳасида анча олдинлаб кетган истеъмолчилар. Улар одатда ахборот технологиялари билан профессионал жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Ҳозирги кунда электрон тижоратнинг жадал ривожланиши сабабли бутун дунё бўйлаб онлайн савдо дўконлар (онлайн шоппинг) кўпаймоқда, бу эса мамлакатлараро савдо-сотиқ ишларини олиб бориш учун жуда қулай ҳисобланади. Бугунги кунда энг катта онлайн дўконларга мисол қилиб биз Alibaba.com,_Amazon.com,_eBuy.com'>Alibaba.com, Amazon.com, eBuy.com ва бошқа минглаб сайтларни мисол қилиш мумкин.
Alibaba.comнинг глобал онлайн савдо махсус сайти мавжуд бўлиб, хоҳлаган тадбиркор бу сайтдан ўзининг шахсий манзилига эга бўлиши ва ишлаб чиқараётган маҳсулоти ҳақидаги маълумотларни қолдириши, уни бутун дунёдаги харидорлар кўриши мумкин бўлади.
Булар орасида Alibaba.com ҳозирда дунёдаги энг йирик онлайн бозор ҳисобланади. Бу компаниянинг бош офиси Хитойда жойлашган, у дунёнинг 90 дан зиёд мамлакатларидаги компаниялар билан шартнома тузиб, харидорлар ва сотувчилар ўртасида алоқани таъминлаб, дунё ишбилармонлари учун жуда қулай бизнес шароитини яратади.

Download 144.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling