Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И. М. Тухтасинов
Download 28.9 Kb.
|
Мактаб шартномаси (копия) (копия)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалар малакавий амалиётини ўтказиш бўйича тузилган ҳамкорлик ШАРТНОМАСИ №_____ “___” ______2019 йил. _____________________
- 2.1. Самар
- 3. Шартноманинг амал қилиши
- 4. Якуний қоидалар
- Самарқанд давлат чет тиллар институти
- Жиззах вилояти _____________________________ ____________________________
Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И.М.Тухтасинов ҳамда _________________ ____ - умумий ўрта таълим мактаби директори __________________________ ўртасида Талабалар малакавий амалиётини ўтказиш бўйича тузилган ҳамкорлик ШАРТНОМАСИ №_____ “___” ______2019 йил. _____________________ Бир томондан Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори И.М.Тухтасинов, иккинчи томондан _______________________-умумий ўрта таълим мактаби директори _____________________ ўртасидаги томонларнинг тўла ихтиёрийлиги ва тенгҳуқуқлилиги асосида талабаларнинг малакавий амалиётларини ўтказиш бўйича ўқув-услубий ва илмий-амалий ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу шартномани туздилар. 1. Умумий қоидалар. Томонлар шартнома мажбуриятларининг бажарилишига жавобгардирлар. Томонлар ўртасида юзага келадиган келишмовчиликлар амалдаги қонунлар бўйича ҳал этилади. 2. Томонларнинг ҳуқуқва мажбуриятлари. 2.1. Самарқанд давлат чет тиллар институти: умумий ўрта таълим мактабига ҳар томонлама ўқув-услубий ҳамда илмий-амалийёрдам кўрсатади; Самарқанд давлат чет тиллар институти Инглиз тили-II факультети “____” русс ______гурухи талабаси ______________________ ___-умумий ўрта таълим мактабига малакавий амалиёт ўташ учун қатнашишини таъминлаб беради ва узлуксиз назорат қилиб боради; институт талабаларининг умумий ўрта таълим мактаби ички тартиб-қоидаларига амал қилишларини таъминлайди; малакавий амалиётнинг юқори савияда ва самарали ўтилишини таъминлайди; умумий ўрта таълим мактабида институт талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этади. 2.2. ________- мактаби: умумий ўрта таълим мактабида институт талабаларинингмалакавийамалиётини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади; - умумий ўрта таълим мактабининг мавжуд моддий-техник базасиданмалакавий амалиёт ўташда фойдаланишга имкон яратади; - талабалар малакавий амалиётига умумий ўрта таълим мактабининг юқори малакали ўқитувчиларини бириктиради; - талабаларнинг малакавий амалиёт давридаги фаолиятини баҳолашда умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг иштирокини таъминлайди; - малакавий амалиётга тегишли меъёрий-ҳуқуқийҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади. 3. Шартноманинг амал қилиши 3.1. Мазкур шартнома 2019 йил “___”_____________дан 2019 йил“___”______________гачаамалда бўлади. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилиши асосида муносабатлар таъминланади. 4. Якуний қоидалар 4.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки томонлардан биришартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича бекор қилиниши мумкин; 4.2. Мазкур шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда амалга оширилганда ва томонларнинг ўзгартириш ва қўшимчаларкиритишга масъул қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади; 4.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири учун алоҳида икки нусхадатузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир; 4.4. Мазкур шартнома иккала томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.
Download 28.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling