Korxona iqtisodiyoti va menejmenti
Download 1.27 Mb.
|
4 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
“KORXONA IQTISODIYOTI VA MENEJMENTI” FANI 4- MAVZU. MEHNAT UNUMDORLIGI РЕЖА: 1
2
3
4
5
Меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий тараққиѐт муаммоси ҳамиша кишиларни қизиқтириб келган ва ушбу қизиқиш ишлаб чиқаришни машиналаштиришдан бошлаб ялпи тус олган. Дастлаб А. Смит, кейинроқ Д. Рикардо меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги таълимотга асос солдилар. Бу иқтисодчи олимлар тайѐр маҳсулот, ишлаб чиқарувчи ходимлар ва улар фойдаланадиган ишлаб чиқарувчи кучларнинг қудрати ўртасидаги ниҳоятда оддий боғлиқликларни аниқлаб бердилар. Меҳнат унумдорлиги атамаси фақат яратилган (сотилган) маҳсулот (хизматлар) ҳажминигина ўз ичига олади, унумдорлик атамаси қўшимча равишда меҳнат натижаларида буюмлашган меҳнатнинг тежалиши ѐки ортиқча сарфланишини ҳисобга олади. Башарти, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқиш учун фақат жонли меҳнат сарфларидан фойдаланилса, бундай кўрсаткич индивидуал меҳнат унумдорлиги дейилади. Вақт ѐки ишлайдиганлар миқдори сарфлари жонли меҳнат сарфлари бўлади. Индивидуал (якка) меҳнат унумдорлиги (Рi) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади: Меҳнат интенсивлиги - меҳнат жараѐнида вақт бирлиги мобайнида инсон организми сарфлайдиган қувват миқдоридир, яъни интенсивлик қувват сарфлашнинг тезлиги. У бир соат ѐки кеча-кундузда калориялар сарфланиши билан тавсифланади. Меҳнат оғирлиги - oғир меҳнат, асосан, мушак тизимининг фаоллиги билан боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш омиллари назариясига мувофиқ, ҳисоблаб чиқилган меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларига жавоб бериш учун товарларнинг бозор нархи элементларидаги таркибини кўриб чиқиш керак.Йириклаштирилган ҳолда у (таркиб) қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1. Четдан олинган хомашѐ, материаллар, ярим фабрикатлар, бутловчи буюмлар нархи. 2. Ишлатилган энергия нархи. 3. Ускуналар, бинолар, иншоотлар нархидан амортизация ажратмалари. 4. Ходимларнинг иш ҳақи. 5. Иш ҳақидан ижтимоий жамғармаларга ажратмалар. 6. Капитални фойдаланишдан олинадиган фойда. 7. Ер рентаси. 8. Тадбиркорлик фойдаси. Инсон меҳнати ягона табиатга эга ва у мулкчилик шакллари, меҳнат фаолияти турларидан қатъи назар, умумий характерда бўлади. Шунинг учун ҳам иқтисодиѐт фани ва хўжалик амалиѐти олдида доимо уч муаммо туради ва уларнинг ҳал этилиши жамиятнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришини таъминлайди: - бўш вақт бюджетини кўпайтириш мақсадида меҳнат унумдорлигини ошириш орқали жонли меҳнатни тежаш ва инсонни бевосита ишлаб чиқаришдан озод қилиш; - ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳисобига истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган сарфларни камайтириш; - ижтимоий ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш йўли билан инсон эҳтиѐжларини максимал қондириш. Меҳнат унумдорлигини таърифлашда унинг натижаси меҳнат маҳсули тарзида (табиий ѐки қиймат бирликларида) ифодаланади. ―Меҳнат унумдорлиги‖ тушунчаси фақат моддий ишлаб чиқаришга тааллуқлидир. Меҳнат самарадорлиги эса, унинг моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги, ҳам инсон меҳнат фаолиятининг бошқа соҳаларидаги маҳсулдорлигини тавсифлайди. Меҳнат унумдорлигини меҳнат сарфлари кўрсаткичи сифатида аниқлашда меҳнат сарфлари ѐки моддий ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлганларнинг миқдор кўрсаткичидан фойдаланилади. Меҳнат самарадорлигини аниқлашда эса унинг натижаларини моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги сарфлар билангина эмас, балки барча меҳнат сарфлари (барча меҳнат ресурслари сарфлари) билан таққослаш, яъни моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш билан банд бўлганларни, ўқишдагиларни, уй хўжалиги ва шахсий ѐрдамчи хўжаликда иш билан банд бўлганларни эътиборга олиш керак бўлади. Биринчи ѐндашув «ишлаб чиқарувчи меҳнат кучи» ва «меҳнат унумдорлиги» тушунчаларини фарқлаш зарурлигини рад этишдан иборат. Унинг тарафдорлари (А.М. Гинзбург, А.Б. Халатов, А.В. Базаров, Л.Э. Горелик ва бошқалар) ушбу тушунчаларни қарама-қарши қўйиш беҳуда ва сунъий бўлиб, жиддий хатоларга олиб келади, деб ҳисоблайдилар. Иккинчи ѐндашув ушбу тушунчаларни фарқлаш ва улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашни назарда тутади. Меҳнат унумдорлиги муаммолари билан шуғулланадиган кўпчилик мутахассислар шундай нуқтаи назарнинг тарафдори бўлиб келдилар ва ҳозир ҳам тарафдоридирлар. Меҳнат унумдорлигиниошириш айрим корхона ва жамоалар учун катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг даражасига таъсир этадиган барча омиллар ва заҳираларини кўпайтиришни тақозо этади. Умуман, омиллар деганда – бирон-бир жараѐн ѐки ҳодисага таъсир этувчи кучлар, сабаблар, ташқи вазиятлар тушунилади. Меҳнат унумдорлиги омиллари - маҳсулот, иш ѐки хизматлар бирлигини ишлаб чиқаришда ѐлланма меҳнат сарфи миқдорининг ўзгаришига таъсир этувчи сабаблар, ҳаракатлантирувчи кучлар. Меҳнат унумдорлигини оширишга таъсир этиш даражаси ва ҳусусиятига қараб, омилларни қуйидаги учта гуруҳга: - моддий-техник - ташкилий-иқтисодий - ижтимоий-руҳий гуруҳларга бирлаштириш мумкин. Моддий-техник омиллар – янги техника, илғор технология, хомашѐ ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш билан боғланган. Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш вазифаларини ҳал этишга: - ускуналарни замонавийлаштириш; - маънавий эскирган ускуналарни янги, унумлироқ ускуналар билан алмаштириш; - ишлаб чиқаришни механизациялаш даражасини ошириш: қўлда бажариладиган ишларни механизациялаш, кичик механизация воситаларини жорий этиш, участка ва цехлардаги ишларни ялпи механизациялаш; - ишлаб чиқаришни автоматлаштириш: автомат-дастгоҳларни, автоматлаштирилган ускуналарни ўрнатиш, автоматлаштирилганлиниялардан ва ишлаб чиқариш тизимларидан фойдаланиш; - янги, илғор технологияларни жорий этиш; - хомашѐнинг янги турларидан, прогрессив материаллардан фойдаланиш йўли билан ва бошқа чоралар орқали эришилади. Умумдавлат захиралари ва улардан фойдаланиш бутун иқтисодиѐтда меҳнат унумдорлигининг ошишига таъсир этади. Булар корхоналарни жойлаштириш, аҳолининг иш билан бандлигидан оқилона фойдаланиш, хўжалик юритишнинг бозор усулларини татбиқ этиш ва шу кабилардир. Минтақавий захиралар – муайян минтақага хос бўлган ишлаб чиқарувчи кучлардан яхшироқ фойдаланиш имкониятлари. Тармоқлараро захиралар турли тармоқлардаги корхоналар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, шартномавий интизомни мустаҳкамлаш имконияти билан боғлангандир. Ишлаб чиқариш ички захиралари корхонада хомашѐ, материаллар, ускуналар, иш вақтдан фойдаланишдаги камчиликлар билан белгиланади. Смена ичидаги ва бутун кун мобайнидаги иш вақти бевосита нобудгарчиликлардан ташқари, яроқсиз қилинган буюмларни тузатиш, технологияда кўзда тутилган ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган кўзга кўринмас нобудгарчиликлар ҳам бўлади. Фойдаланиш муддатлари бўйича захиралар ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling