93
юриш номаълум томонга олиб бориши ҳақида айтганида ҳақ экан.
Мана ҳар бир кунимда ҳамон ўша гапнинг тўғри эканига амин
бўламан.
Инсон мақсадларини, режаларини албатта ёзиб қўйиши ва вақт
белгилаб, кучига баҳо бериши керак. Шунда ўсиш бўлади. Режали
юришни Аллоҳ таоло бизга ўргатиб қўйган. Мана беш вақт
намоз
мусулмоннинг кунлик режаси. Белгиланган. Бажарса яхшиликка
эришади, бажармаса ҳалокатга учрайди. Демак, ожиз банда ҳам
кунлик режаларини, ойлик, йиллик режаларини тузиб юриши
керак. Шунда мақсадини топади. Ҳаётида маъно пайдо бўлади.
Луқмони Ҳаким ҳазратлари ўғлига ёмон одамлар билан дўст-
лашмасликни айтиб, огоҳлантирганида, ўғли имони бақувват,
ақли оқ-қорани ажрата оладиган бўлганини, ёмонларга қўшилса ҳам
хулқи ўзгармаслигини айтганида табассум қилиб қўяди. Мевалар
пишган вақтда, ўғли сал қуртлаган олмаларни ажратиб алоҳида
қопга солаётганини кўради. Ўғлига: “ҳаммасини бир қопга
солавер”, дейди. Орадан анча вақт ўтгач, улар қопни очиб кўрган-
ларида ҳамма мевалар ириб кетганди. Ҳаким ўғлига маъноли
қараб қўяди.
Мана шу ҳикоят бемақсадликдан ахлоқи бузуқларга қўшилиб,
охири номаълум томонларга кетиб қолишнинг олдини олиш учун
кифоя. Халқ учун яхшиликлар улашадиган даражадаги олий мақ-
садлари, жилла қурса ўзини яхши томонга буриш мақсади борлар
билан дўстлаши керак. Ана шунда мурод ҳосил бўлади.
14. ТАДБИРКОРЛАР ЭРКИН РАҚОБАТ ҚИЛСА ВА
Do'stlaringiz bilan baham: