1. Актив қувват ва унинг аҳамияти. Электр энергетикасида актив қувват «махсулот»


Download 77.5 Kb.
bet2/3
Sana10.10.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1697114
1   2   3
Bog'liq
1403958191 49506

2. Реактив қувват ва уни тўлдириш.
Амалиётда кўриб чиқиш учун реактив қувват деб аталувчи Q=UIsin (уч фазали занжир учун: Q = UIsin) катталик ҳам киритилади. Реактив қувват тушунчасини киритишнинг ишлаб чиқаришдаги зарурати нимада? Амалиётда қўлланиладиган энергияни ҳисоблагичлар (счётчик) курсатадиган энергия миқдори муайян вақт оралиғида истеъмолчига етказиб берилган энергия миқдорини англатади. Ушбу энергияни қуйидаги шаклда ёзиш мумкин:
(7)
Бу ҳолатда Р нинг сезиларли ўзгариши фақатгина кўп сондаги Т даврлар ичида ва табиийки, нинг катталиги Т га нисбатан кўплаб марта катта бўлганидагина содир этилиши мумкинлиги кўринади. Аммо бу турдаги ҳисоблагич (счётчикнинг) курсатишига қараб, энергия истеъмолчиси cos нинг қайси қийматида ишлаётганлигини аниқлаб бўлмайди. Бу мақсад учун истеъмолчининг уланиш нуқталарига қўшимча, реактив қувват интегралининг ўша вақт оралиғидаги қийматини курсатувчи ҳисоблагич (счётчик) ни ҳам ўрнатишга тўғри келади:
(8)
Юқорида баён этилгандан кўриниб турибдики, реактив энергияни ҳисоблагичнинг курсатишлари қанча катта бўлса (оддий ҳисоблагич курсатишларига нисбатан таққосланганида), истеъмолчи ўртача cos қиймати ҳам кўриб чиқилаётган вақт оралиғи учун шунча кичик бўлади.
Актив қувват катталигини оддий ваттметр ёрдамида ўлчаш мумкин, реактив қувват катталигини эса – фақатгина шу мақсад учун махсус ишланган электр ўлчов асбоби ёрдамида аниқлаш мумкин. P ва Q ни била туриб, sin ва cos ларни ҳар бир энергия истеъмолчиси учун (ўлчаш пайтидаги катталикларини) аниқлаш мумкин.

  1. Тўла қувват.



S =UI катталик тўла қувват деб аталади. Бу фақатгина cos =1 бўлган шароитдагина ўринли бўлади, ёки бошқача айтганда энг катта актив қувват максимал қийматга эришилган пайтда қуйида тўлиқ қувватни аниқлаш формулалари келтирилган:
S = U I = I2 Z = U2У (9)
S = (10)
S = P/cos = Q/sin (11)
бу ерда Z - тўлиқ қаршилик, У – тўлиқ ўтказувчанлик.
Уч фазали занжирни ҳисоблашда формулаларнинг ўнг қисми олдига қуйилади. Ушбу коэффициент тўғрисида ЭТНА нинг “Кўп фазали занжирлар” қисмида батафсил тўҳталади.
Одатда амалиётда фақатгина трансформаторлар учунгина тўлиқ қувват курсатилади. Бошқа истеъмолчилар учун эса актив қувват курсатилади. Куч трансформатори ўзгартирувчи бўлиб унинг мис ва пўлат қисмларида исрофлар бўлиши табиий ҳол. Куч трансформатори учун 70% ва ундан юқори юкланишлар энг мақбул (оптимал) ҳисобланади. Замонавий электр энергетикасида 1кВт истеъмол қилинадиган қувват деярли 7-8кВт қувватдан трансформацияланади (ёки кўп марта кучайтирувчи ва пасайтирувчи трансформаторлар орқали ўтади). Бунда трансформатор орқали шунингдек, электр тармоғида ҳосил бўлувчи реактив қувватлар трансформаторларнинг индуктив чўлғамларининг ўзларида, электр ўзатиш линияларида ва ҳоказо) ҳам трансформацияланади. Шунинг учун трансформаторларнинг тўлиқ S қуввати (3.8.10) формула билан аниқланади.



Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling