1. Актуар аудиторининг экспертини жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлган вазиятни кўрсатинг а. суғурта шартномалари ёки ходимларга тўлов дастурлари билан боғлиқ мажбуриятлар ҳисоб-китобини амалга ошириш зарур б


Download 221,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana06.04.2023
Hajmi221,64 Kb.
#1336126
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Модуль узб февраль23 без ответов



1. 
Актуар аудиторининг экспертини жалб қилиш мақсадга мувофиқ 
бўлган вазиятни кўрсатинг. 
а. суғурта шартномалари ёки ходимларга тўлов дастурлари билан боғлиқ 
мажбуриятлар ҳисоб-китобини амалга ошириш зарур. 
б. ер ва асосий воситаларни баҳолаш зарур. 
в. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун жавобгарлик ва ифлосланган 
ҳудудни тозалаш харажатлари баҳоланади. 
г. солиқлар бўйича маслаҳатлар зарур. 
2. 
Ҳозирги вақтда компания ўзининг қарздорларидан бири билан узоқ 
давом этаётган суд ишларини олиб бормо
қда, энг ёмон ҳолатда, Компания 
қарзнинг тўлиқ миқдорини ололмаслиги мумкин (бу баланснинг 7 фоизини 
ташкил қилади). Бухгалтерия сиёсатига мувофиқ, компания қарзнинг барча 
суммаси учун шуб
ҳали қарзлар бўйича захирани ҳисоблаб чиқди ва суд 
жараёни фактини изоҳларда ошкор қилди. Бошқа мулоҳазалар бўлмаса, ушбу 
Компаниянинг молиявий ҳисоботини текширишда аудитор қандай фикр 
билдириши мумкин? 
а. шартли-ижобийфикр (қўшимча шартлар билан фикр)
б. фикр билдиршидан бош тортиш 
в. салбийфикр билдириш 
г. сўзсиз ижобий фикр 
3. 
Қуйидаги фикрлардан қайси бири ички аудит билан боғлиқ фаолиятга 
нисбатан нотўғри
а. Ички аудит бўлинмаси ички назорат структураси, жорий қилишини ва 
фаолияти самарадорлиги борасида назорат тестларини режалаштириши ва 
бажариши мумкин. 
б. Ички аудит бўлинмасига молиявий ва операцион маълумотлар ҳақида 
ҳисобот тузиш, таснифлаш, баҳолаш, тан олиш ва идентификация қилиш 
учун фойдаланилган маблағларни таҳлил қилиш топширилиши мумкин. 
в. Ички аудит бўлинмаси ички аудитор томонидан молиявий ҳисоботлар 
аудити вақтида бажар иладиган тартиб-таомиллар каби аудиторлик тартиб-
таомилларини бажара олмайди.
г. Ички аудит бўлинмаси фирибгарликни ани
қлаш мақсадида тартиб -
таомилларни бажариши мумкин. 

Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling