1. Амал ва хато методлари Амал ва хато методининг мохияти афзаллиги камчиликлари Аклий хужум методи
Download 48.5 Kb.
|
Техник ижодкорликни ривожлантириш методлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Амал ва хато» методининг афзаллиги ва камчиликлари
«Амал ва хато» методлари
Ижод қилишни ўрганиш учун унинг қобилиятларини билиш керак. Олдинги вақтларда яъни қуролланиш даврларида ихтирочилик билан шуғулланишда фақат битта «амал ва хато» методидан фойдаланилган. Улар ўзларининг иш жараёнлари техник масалаларни ечишда ҳар хил (кўп) амалларни бажаришда кўп хатоликлларга йўл қўйилади ва бу хатоликларни минимумга келтиришга харакат қилинади. Щар хил техник масалаларни ечишда ихтирочилар «Амал ва хато» методларини қўллайдилар. Унинг моҳияти шундан иборатки техник масалаларни ҳал этишда ихтирочи бор имконини вариантларининг ҳаммасини қўллаган ҳолда қўйилган талабга жавоб берадиган биттасини танлайди. Техник масалаларни ечишда кўпроқ ихтирочининг кузатувчанлигини, интуицияси, интелекти аҳамиятга молик. «Амал ва хато» методининг афзаллиги ва камчиликлари «Амал ва хато» методининг камчилиги ҳам ундан фойдаланиш методикасини яратиш жуда мураккаб. Щар бир янги техник масалани ечишда ихтирочи ишни янгидан бошлашга мажбур. «Амал ва хато» методи жуда оғир меҳнатни талаб этади ва ундан фойдаланишда масалаларни мувафақиятли ечишга кафолат бера олмайди. Илмий – техника таққиёт шароитида техниканинг гуруллаб ривожланиб боришда улкан ғояли, катта эффект берадиган методларни фойдаланишини тақазо этади. Лекин тажрибани шуни кўрсатадики техник масалаларни ечишда фойдаланиладиган барча методларда «Амал ва хато» методи элементлари маълум даражада ишлатилади. «Ақлий хужум» методи Олимларнинг фикрича ижодий фаолият бу аниқ қонуниятга асосланган характерда бўлиб, ижодий масалаларни ечишнинг адекват методларини топишга замин яратади. Бу методлар икки гурухга бўлинади. Биринчиси гуруҳга «Мия хужуми» синектика, назорат саволлари морфологик таҳлил методлари, булар ассоциатив фикрлари ва кутилмаган ечим характери механизмларга асосланади. Бу методлардан фойдаланиш жуда енгил лекин қўлланилаётган обьектнинг моҳиятига боғланмаган. Иккинчи гуруҳга ихтирочилак масалаларни ечиш алгоритми функционал- таннарҳ таҳлили методлари ва бошқалар киради. Бу методлардан фойдаланиш жуда мураккаб лекин обьектнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган. Ишлаб чиқариш корхоналар илмий асосларида эҳтиёж пайдо бўлар экан, у кўплаб илмий текшириш институтларига нисбатан илм-фанни ривожлантиришга сабаб бўлади. 1990 йилларнинг ўрталарида атом энергетика, ракетасозлик, электрон ҳисоблаш машиналарининг жадал суръатлар билан ривожланиб кетиши ижодий меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш йўлларини қидириш бошланади. Улар ҳар хил йўналиш бўйича олиб борилади. Шулардан биттаси Америкалик тадбиркорлик ва ихтирочи А. Осбодннинг таклиф этган «Мия хужуми» методи эди. Унинг фикрча кимлардир ғоя бера олиш имкониятига эга бўлса, кимлардир уни танқидий таҳлил қила олиш имкониятига эга. Уларни иккита гуруҳга яъни «Генераторлар» ва «эксперторлар» ажратишни таклиф этади. «Мия хужуми» методини қўллашда қўйидаги тартиб қоидаларни ишлаб чиққан: «Мия хужуми» методи ёрдамида масалаларни ечишда 12-25 гача одамлар иштирок етиши керак. Уларни ярми ғоя берувчилар, кейингиси таҳлил қилувчилар. /ояни генерация қилувчилар гуруҳига кўчли фантазияга, обстракт тафаккурига эга бўлган кишилар киритилади. Экспертлар гуруҳига таҳлилий ва танқидий фикрлайдиган шахслар танлаб олинади. «Мия хужуми» сессиясига малакали, тажрибали ходим раҳбарлик қилади. Генератолар қўйилган масаланинг ечимини топиш учун максимал сондаги ғояларини берадилар. Берилган ғоялар баёни магнитафонларга ёзиб олинади. Экспертлар шуларнинг ичидан маъқулини танлаб олишади. Қўйилган масаланинг ечимининг оғирлигига қарамай «Сессия» 30-50 минутгача давом этиши мумкин. «Мия хужуми» сессиясида иштирок этилаётган ходимларнинг ўртасида бир бирига нисбатан хурмат ва эркин муносабатни ўрнатиш зарур. Агарда сессия натижасиз тугаса унинг иштирокчиларини ўзгартириш зарур. Масаланинг қўйилиши ҳам қайта кўриб чиқиш мақсадга муофиқ. 4. Ихтирочиларнинг шахсий психологик хислатлари. Ихтирочиларда қўйидаги шахсий хислатлар шаклланган бўлиши лозим. ижтимоий хислатлар туркуми. дунёқараши, маънавий, меҳнат ва эстетик фазилатлар; тажриба хислатлар туркуми, англанганлиги- илмийлиги, маҳорати ва хажми; ақлий хислатлар туркуми, тасаввур бир бутунлиги, диққати жамланганлиги, фикрлаш кенглиги, мустақил ва танқидий фикрлаши, хотираси мустаҳкамлиги. ирсий хислатлар туркуми, топқирлик, зеҳнлилик, зийраклик, ихтирочилик, ишчанлик, хозиржавоблик, мантиқийлик, соғлом фикрлилик. Download 48.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling