1-амалий иш (4 соат) Мавзу
Download 0.57 Mb.
|
АТда АТ- 1,2-а.иши- 4 соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий иш режаси
- Машғулот учун зарур воситалар
- Ҳисоботга қўйиладиган талаблар
- Ишни бажариш технологияси: Назарий маълумотлар.
- N1 ⋅ A1 ⋅ C + N2 ⋅ (A2 ⋅ C + B2 ) + ... + N8 ⋅ (A8 ⋅ C + B8 ) = 100000
- Ишни бажариш тартиби.
- =B3*$B$12+C3 F устунида берилган лавозимдаги барча ишчиларнинг иш ҳақини ҳисобланг. Масалан, F3 катакчаси учун ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишда бўлади: =D3*E3
- =СУММ(F2:F10)
- Назорат саволлари
1-амалий иш (4 соат) Мавзу: «Подбор параметра» буйруғидан фойдаланиб ҳисоблаш масалаларини ечиш. Ишдан мақсад: Microsoft Excel электрон жадвалининг функционал имкониятлари билан танишиш ва иш фаолиятида маълумотлар билан ишлашда ундан фойдаланишни ўрганиш. Амалий иш режаси: Microsoft Excel муҳитида жадваллар яратиш ва уларни таҳрирлаш, формулалар бўйича ҳисоблаш, маълумотларни тартиблашни ўрганиш; «Подбор параметра» буйруғи ёрдамида ҳисоблаш ишларини амалга ошириш методологиясини ўрганиш. Машғулот учун зарур воситалар: ўқув машғулоти маълумот базаси; шахсий компьютер; Microsoft Word матн муҳаррири; Microsoft Excel электрон жадвали. Топшириқ: Автоулов таъмирлаш устахонаси штати 6та ишчи, 8та слесарь, 10та мастер, 3та бўлим бошлиғи, бухгалтер, қоровул, фаррош ва директордан иборат бўлсин. Ойлик иш ҳақи умумий фонди 100 минг сўмни ташкил қилсин. Устахона ходимларининг ойлик окладлари қандай бўлиши кераклигини аниқлаш керак. Ҳисоботга қўйиладиган талаблар: Лаборатория ишининг натижалари сифатида компьютерда қайта ишланган маълумотлар жадвал шаклида тақдим этилиши керак. Ишни бажариш технологияси: Назарий маълумотлар. Аввал муаммони ҳал қилиш моделини яратамиз. Бунда асос қилиб оддий ишчининг маошини оламиз, қолган ходимларнинг маошини унга нисбатан неча баробар ёки қанча кўплиги бўйича ҳисоблаймиз. Математик тилда ифодалайдиган бўлсак, ҳар бир оклад оддий ишчи ойлигидан келиб чиқадиган чизиқли функция ҳисобланади: Ai ·С+Вi, бу ерда С – оддий ишчи оклади; Аi ва Вi – ҳар бир лавозим учун қуйидагича аниқланадиган коэффициентлар: слесарь оддий ишчидан 1,5 баробар кўп маош олади (А2=1,5; В2=0); мастер – оддий ишчидан 3 баробар кўп (В3=0; А3=3); бўлим бошлиғи – мастердан 300 сўм кўпроқ (А4=3; B4=300); қоровул – оддий ишчидан 2 баробар кўп (А5=2; В5=0); фаррош –слесардан 200 сўм кўпроқ (А6=1,5; В6=200); бухгалтер – оддий ишчидан 4 баробар кўп (А7=4; В7=0); директор – бухгалтердан 500 сўм кўпроқ (А8=4; В8=500). Ҳар бир лавозимдаги ходимлар сонини билган ҳолда, масала моделини қуйидаги тенглама кўринишида ёзиш мумкин: N1 ⋅ A1 ⋅ C + N2 ⋅ (A2 ⋅ C + B2 ) + ... + N8 ⋅ (A8 ⋅ C + B8 ) = 100000 , бу ерда N1 – оддий ишчилар сони, N2 – слесарлар сони ва х.з. Бу тенгламада A1...A8, B1...B8 ва N1... N8 лар бизга маълум, С – эса номаълум. Тенглама таҳлили шуни кўрсатадики, режалаштириш масаласи С га нисбатан чизиқли тенгламани ҳал қилиш учун қаратилган. Ишни бажариш тартиби. Электрон жадвалнинг иш варағига бошланғич маълумотларни 1.1-расмда кўрсатилган тарзда киритинг. 1.1-расм. Бошланғич маълумотлар жадвали. D устунида ҳар бир лавозим учун иш ҳақини ҳисобланг. Масалан, D3 катакчаси учун ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишда бўлади: =B3*$B$12+C3 F устунида берилган лавозимдаги барча ишчиларнинг иш ҳақини ҳисобланг. Масалан, F3 катакчаси учун ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишда бўлади: =D3*E3 F12 катакчасида автотаъмирлаш устахонаси умумий иш ҳақи фондини қуйидаги формула бўйича ҳисобланг: =СУММ(F2:F10) Электрон жадвал иш варағи 1.2-расмда кўрсатилган кўринишда бўлади. 1.2-расм. Ҳисоблаш натижалари жадвали. Оддий ишчи окладини аниқланг, бунда, ҳисоблаш жамғармаси белгиланган миқдорга тенг бўлган бўлсин: Сервис менюсидан Подбор параметра буйруғини активлаштиринг ёки бу буйруқни Данные менюсидан ҳам топиш мумкин: ; Очилган ойнанинг «Установить в ячейке» майдонида формуласи мавжуд F12 катакчасига мурожаатни киритинг; «Значение» майдонига қидирилаётган натижа 100000 ни киритинг; «Изменяя значение ячейки» майдонида ўзгартирилаётган катакча В12 га мурожаатни киритинг ва <ОК> тугмасини босинг. Жадвални шахсий каталогингизда сақланг. Назорат саволлари: Амалларни бажариш кетма-кетлигини арифметик формулаларда ифодаланг. «Подбор параметра» буйруғи ёрдамида берилганларни ҳисоблаш методологиясини тавсифланг. Ойлик иш ҳақи фонди 20% га оширилганда оддий ишчининг окладини аниқланг. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling