1-амалий иш мавзу: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблаш


Руда бойитиш фабрикалари учун руданинг энг катта бўлаклари ўлчами


Download 201.93 Kb.
bet5/8
Sana06.02.2023
Hajmi201.93 Kb.
#1169174
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-amaliy

Руда бойитиш фабрикалари учун руданинг энг катта бўлаклари ўлчами



Фабриканинг руда бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/йил

Бўлакнинг максимал ўлчами, мм

Очиқ ишлар

Ер ости ишлари

1

Кичик, 500 гача

560 – 600

250 – 350

2

Ўртача, 500-3000

700 – 1000

400 – 500

3

Катта, 3000-9000

900 – 1000

600 – 700

4

Жуда катта, >9000

1200

-

Янчишнинг бошланғич босқичида осон бўлинувчи, шунингдек, лойли ва нам рудаларни янчишда стерженли тегирмонларга тушувчи маҳсулотнинг йириклигини 20-25 мм гача ошириш мумкин.


Рудадаги ва майдаланган маҳсулотдаги энг катта бўлакнинг ўлчами берилганда умумий майдалаш даражасининг чегараси қуйидагича бўлади:


бу ерда:
С - умумий майдалаш даражаси,
Д ва д-тегишли равишда дастлабки рудадаги ва майдаланган маҳсулотдаги бўлакларнинг ўлчами, мм.

Умумий майдалаш даражаси алоҳида босқичлар майдалаш даражаларининг кўпайтмасига тенг, Йирик, ўрта ва майда майдалаш майдалагичлари бир марта майдалашда қуйидаги майдалаш даражаларини беради.


Йирик майдалаш майдалагичлари - 5 гача, ўртача майдаловчи конусли майдалагичлар текширувчи элаш операциясисиз ишлаганда - 6 гача,шунинг ўзи текширувчи элаш билан ёпиқ циклда ишлаганда – 8 гача.
Майда майдаловчи конусли майдалагичлар текширувчи элаш операциясисиз ишлаганда - 3-5 гача, шу майдалагичлар ёпиқ циклда ишлаганда - 8 гача.
Энг кичик майдалаш даражаси Смин=12,5 га майдалагичда битта босқичда майдаланганда эришиш мумкин эмас, шунинг учун янчишдан олдин қуруқ майдалаш босқичларининг сони иккитадан кам бўлмаслиги керак.
Энг катта майдалаш даражаси = 120 уч босқичда майдалаш натижасида олиниши мумкин.

ёки

Бундан майдалаш схемасини танлашнинг биринчи қоидаси келиб чиқади: рудани янчишга тайёрлашда майдалаш босқичларининг сони иккита ёки учтага тенг бўлиши керак.
Жуда катта ишлаб чиқариш унумдорлигига эга (40-60 минг т/йил) фабрикалар учун фабрикага келиб тушган ўта қаттиқ рудалар (масалан, магнетитли кварцитлар)ни майдалашда бу қоидадан четга чиқиш мумкин. Бу ҳолда тўрт босқичли майдалаш схемаси ишлатилади.

Download 201.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling