1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш
Download 1.46 Mb.
|
Amaliyot [xfx]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тебранишларни олдини олиш усуллари.
Товуш интенсивлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
J = P2/ бу ерда Р- товуш интенсивлиги, Вт/м2 J- товуш босими миқдори, Па. - муҳит зичлиги, кг/м2 C- ушбу муҳитдаги товуш тезлиги, м/с Одам қулоғига чалинадиган энг паст товуш босими Р ва товуш интенсивлигининг чегара миқдорлар деб аталади. Бу чегара миқдордаги товуш интенсивлиги ва босими частотаси 1000 Гц. бўлганда, J = 10 вт/м2, P = 2.10-5 Па.ни ташкил қилади. Қулоқни оғритадиган даражадаги товуш кучи эса бу миқдордан қарийиб 10 марта каттадир. Амалий мақсадларда Дб бирлиги асосий бирлик сифатида қабул қилинган. Товушнинг интенсивлик даражаси шу бирликда ўлчаниб қуйидаги формула билан аниқланади: L=10lg Товуш интенсивлиги товуш босими квадратига тўғри пропорционал бўлганлиги сабабли товуш даражасини товуш босими орқали ҳам аниқлаш мумкин L=10lg Бу келтирилган ифодалар билан аниқланадиган товуш даражасини аккустикада товуш босими даражаси деб аташ қабул қилинган. Машина ва ускуналар, коммуникация ва қурилмаларда механизацияларнинг ҳаракатдаги қисмлари мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, босим пульсацияси таъсирида суюқлик ва газ қувур ўзатгичларида пайдо бўладиган қисқа тўлқинли тебранишлар титраш деб аталади. Титраш қўйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади. - титраш частотаси, f - титраш амплитудаси, А (мм) - титраш тезлиги, (мм/с) - титраш тезланиши, (мм/с2) Титраш, аппарат ва коммуникацияларнинг механик мустаҳкамлигини ва герметиклигини сифатсизланишига олиб келади ва ҳар хил аварияларга сабаб бўлиши мумкин. Титраш таъсирида инсон танасидаги аъзоларнинг функционал ҳолатларини ишдан чиқиши, инсон марказий асаб, юрак ва қон айланиш тизимида ҳамда ҳаракатланиш аъзоларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Тебранишларни олдини олиш усуллари. Машина, механизм ва технологик жараёнларни лойиҳалашнинг дастлабки босқичларида титраш ва шовқинга қарши кураш бошланиши керак. Корхона бош режасини тузишда албатта шовқинга қарши чора-тадбирларни кўриб чиқилиши шарт. Бунда асосан сершовқин цехларни бир жойга, иложи бўлса, уларни ишлаб чиқариш ҳудудининг чекка томонларига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Шовқин ва титрашга қарши курашиш мақсадида бир қатор ташкилий ҳамда техник тадбирлар ишлаб чиқилган ва улар қўйидагилардан иборат: Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling