1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш
Титраш ва шовқиндан сақланиш усуллари ва ҳимоя воситалари
Download 1.46 Mb.
|
Amaliyot [xfx]
Титраш ва шовқиндан сақланиш усуллари ва ҳимоя воситалари.Шовқин инсоннинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатади, аҳволининг ёмонлашуви юзага келади, бу эса меҳнат самарадорлигини пасайтиради, хатолар қилишга, шикастланишига сабабчи бўлиши мумкин. Товуш баландлиги – эшитиш сезгиси ўлчамини баҳолайди. Товуш баландлигининг даражаси фонларда ўлчанади. Таъсирни баҳолаш учун бутун частоталар диапазони октава чизиқларига бўлинган, уларда юқори чегара частотаси паст чегара частотасидан 2 мартага кўп. Октавани характерловчи частота сифатида унинг ўртача геометрик катталиги олинади. 45 – 90 Гц - > fўрт = 63 Гц 90 - 180 Гц -> fўрт = 125 Гц 5000 – 11000 Гц - > fўрт = 8000 Гц Юқори (баланд) частота товушлари инсон ҳиссиётига салбий таъсир кўрсатади. Бир неча шовқинли агрегатлар мавжуд биноларда шовқиннинг умумий даражаси барча агрегатлар шовқинлар даражасининг арифметик йиғиндисига тенг эмас. Бир неча шовқин манбаларининг шовқин йиғиндиси даражаси, улардан тенг ярим бўлинган нуқтада қўйидагича ифодаланилади: L = L1 + 10 lg n; (дБ ) бу ерда L1 – 1 шовқин манбаи даражаси n – шовқин манбалари сони. Санитария меъёрларига биноан жамоатчилик ва турар-жой биноларининг тўсиқ мосламаларидан шовқин манбаига қадар минимал масофа ўрнатадилар ва ишлаб чиқариш биноларида шовқиннинг чекловли даражаларига йўл қўядилар. Очиқ ҳаво ва ҳажми бўйича катта биноларда сфера тўлқинининг товуш босими даражасининг камайиши шовқин манбаидан масофа квадратига тенг пропорционалдир: Бинонинг меъморчилик шакллари товуш тўлқинларини камайтириш ёки кучайтиришда катта аҳамиятга эга. Эшикларнинг юқори қисмлари шовқинни бир ерга тўплаб кучайтирса, бўртиб чиққан жойлари шовқинни тарқатади, товуш тезлигини камайтиради. Эшитиш органларини индивидуал ҳимоялаш чораларига қуйидагилар киради. 1. Механизмнинг айланма қисмларини ўта аниқ ҳисоб билан пасайтириш ва балансировка қилиш. 2. Динамик товуш пасайтиргичлардан фойдаланиш. 3. Силкиниш манбаи бўлган айланма харакатлар сонини ўзгартириш 4. Машина пойдевори ва асоси ўртасида зич прокладкалардан (резина, войлок, ёғоч, пробка, пружина ва рессорлар) фойдаланиш мумкин. 5. Механизмларнинг қайтиш-киришиш харакатини айланувчан (подшипник) – чайқалма, сирғалувчан подшипниклар билан, пўлат деталларни пластмассалардан ясалган деталлар билан алмаштириш. 6. Машиналар деталлари учун ёпишқоқ материаллар ва қотирмалар қўллаш. Бундай ҳимоя турлари шовқиннинг юзага келиш манбаида силкиниш ва шовқинга қарши курашнинг асосий чораларидан биридир. Ички шовқинга қарши чоралар ёки овоз таъсирини камайтирувчилар сифатида дока, пахта, юмшоқ резинадан тайёрланган материаллардан фойдаланилади. Ташқи шовқинга қарши чоралар сифатида - қулоққа мустаҳкам жойлаштириладиган қулоқчинлардан, яъни, ўртача ва юқори частотали шовқинлардан ҳимоялаш учун, ВЦНИИОТ – 1, 2, 3 ва 4 типидаги қўлоқчинлар ишлаб чиқилган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling