1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.69 Mb.
bet6/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

Жиноий жавобгарлик меҳнат муҳофазаси қонун ва қоидаларини, меъёрларини қўпол бузилиши ёки эътиборсизлик оқибатида содир бўлган бахтсизлик, одамларни шикастланиши ёки ўлими билан боғлиқ бўлади, ёки давлат мулкига катта моддий зарар етказилса, айбдор шахслар сўзсиз жавобгарликка тортиладилар. Жавобгар шахсларни қилган жиноятларига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексларига асосланиб жарима тўлаш, ишдан бўшатилиши ва энг оғир жазо 2 - 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги исталган бахтсиз ҳодисада иш берувчи ёки унинг вакили қуйидагиларни бажаришга масъулдирлар:
1. Жабрланувчига биринчи ёрдамни тезкор ташкил қилиш
ва уни шифохонага етказиш;
2. Бахтсиз ҳодисани тергов қилиш бўйича комиссияни тузиш;
3.Тергов бўйича комиссия иш бошлагунга қадар воқеа вақтида вазиятни ўзгартирмасдан сақлаб қолиш (агар бу нарса ходимлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солмаса ва аварияга олиб келмаса).
Комиссия 3 кеча-кундузда бахтсиз ҳодиса ҳолатлари ва сабабларини текшириб чиқиши зарур. Гувоҳларни топиб, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидабузарликка йўл қўйган шахсни сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши керак. Сўровлар ихтиёрий шаклда расмийлаштирилиб, сўралган кишилар томонидан имзоланади.
Ишчиларнинг меҳнатга лаёқатлилигини камида 1 кунга йўқотишини вужудга келтирган ёки тиббий хулосага мувофиқ унинг бошқа ишга ўтказилишига зарурат туғдирган бахтсиз ҳодисага комиссия 2 нусхада Н-1 шаклдаги актни расмийлаштириб, имзолайди ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиклаш учун ташкилот раҳбарига юборади.
Икки ёки ундан ортиқ ишчилар жабр кўрадиган бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ўлимга олиб келувчи ёки ногирон этувчи бахтсиз ҳодисаларни алоҳида таъкидлаш зарур. Бундай ҳодисалар тўғрисида иш берувчи сутка давомида қуйидаги ташкилотларга маълум қилиши шарт.
1.Ўзбекистон Республикаси субъекти бўйича Давлат меҳнат инспекцияси;
2. Ижрочи ҳокимиятнинг тегишли органларига;
3. Бахтсиз ҳодиса рўй берган жой бўйича прокуратурага;
4. Ўзбекистон Республикаси субъектининг ижрочи ҳокимият органларига;
5. Давлат назорат органларига (агар бахтсиз ҳодиса шу органназоратидаги ташкилотда юз берган бўлса);
6. Тегишли касаба уюшмалари органларига.
7. Тергов таркибида қуйидагилар мавжуд комиссия томонидан олиб борилади:
8. Меҳнат муҳофазаси бўйича Давлат назоратчиси;
9. Ўзбекистон Республикаси субъектининг ижроия ҳокимият органлари вакили;
10. Касаба уюшмалари органи вакили.
Тергов олиб боришга кетадиган барча харажатларни бахтсиз ҳодиса юз берган корхона тўлайди.
Фуқаро ҳаёти ёки саломатлигига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси томонидан тартибга солинади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling