1-амалий машғулот: Бирор соҳага оид анъанавий ва электрон библиографик ахборот тайёрлаш (2 соат)


Download 15.38 Kb.
Sana19.12.2022
Hajmi15.38 Kb.
#1033449
Bog'liq
1-амалий иш УБ сиртки (1)


1-амалий машғулот: Бирор соҳага оид анъанавий ва электрон библиографик ахборот тайёрлаш (2 соат)


Ишнинг мақсади: талабаларда бирор соҳага оид анъанавий ва электрон библиографик ахборот тайёрлаш ҳақидаги назарий билимни мустаҳкамлаш.
O‘z DSt 1214:2009 бўйича: Библиографик ахборот: ҳужжатларни тенглаштириш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжат ҳақидаги ахборотдир.
Ишни бажариш тартиби:
Анъанавий библиографик ахборот

  1. Талаба бирор соҳани танлайди ва шу соҳага оид анъанавий ва электрон ресурсларни қидиради ва уларни таҳлил қилиб чиқади.

  2. Танланган хужжатларни мақсадини, вазифаларини, долзарблигини, ундаги илмий янгиликни аниклайди.

  3. Соҳага оид аниқланган хужжатларни нашр турлари бўйича 4 блокка бўлиб чиқади:

1. Илмий-оммабоп нашрлар (5 ресурс)
2. Ўқув нашрлар (5 ресурс)
3. Даврий нашрлар (5 ресурс)
4. Интернет ресурслар (сайт, веб сахифа, сайтдан олинган мақола) (5 ресурс)

  1. Ҳужжатларни тузилишини, таркибий қисмларини таҳлил қилиб, библиографик ёзувни тузади (библиографик тасвир ва аннотация).

Электрон библиографик ахборот
Анъанавий библиографик ахборот учун танланган хужжатларни тўлиқ матнини юклаб олади.
Соҳага оид аниқланган хужжатларни нашр турлари бўйича 4 блокка бўлиб чиқади:
1. Илмий-оммабоп нашрлар (5 ресурс)
2. Ўқув нашрлар (5 ресурс)
3. Даврий нашрлар (5 ресурс)
4. Интернет ресурслар (сайт, веб сахифа, сайтдан олинган мақола) (5 ресурс)
Хужжатларни тузилишини, таркибий қисмларини таҳлил қилиб, библиографик ёзувни тузади (библиографик тасвир ва аннотация).
Power Point дастурида электрон (тўлиқ матнли) библиографик ахборот тайёрлайди.
Ишни хулосаси:
Анъанавий библиографик ахборот
Бажарилган вазифани ёзма равишда расмийлаштиради ва топширилади.
Электрон библиографик ахборот
Power Point дастурида электрон (тўлиқ матнли) библиографик ахборот тайёрлайди ва тақдимот қилиб беради.


Тавсия этиладиган адабиётлар ва ресурслар:

  1. Berdiyeva Z. va boshq. Bibliografiya (Umumiy bibliografiya): Мadaniyat kollejlari uchun o`quv qo`ll. / Z. Berdiyeva, H.Маmаtraimova, T. Zokirova.- T.: O`qituvchi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007. – 208 b.

  2. Гречихин А.А. Обшая библиография: Теоретико-методологические основы: Учеб. пособие.- Москва, 2002. –528 с.

  3. Ахборот-ресурс марказларининг библиография ишини ташкил қилиш: Методик қўлланма/А.Навоий номидаги Ўзб.МК;Туз.Ҳ.Исломқулов;Муҳ. Х.Маматримова.-Т.,2010.-40 б.

www.natlib.uz
www.kitob.uz
http://turonlib.uz
Download 15.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling