1-амалий машғулот Иншоотларнинг дискрет ҳисобий схемаларини танлаш


Download 1.44 Mb.
bet8/14
Sana11.06.2020
Hajmi1.44 Mb.
#117257
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
амалий


Такрорлаш учун саволлар


  1. Эркин тебрашларнинг шакл қандай аниқланади ва қурилади?

  2. Эркин тебрашларнинг шакл коэффициентлари қандай аниқланади?

  3. Бажарилган ишларнинг тўғрилиги қандай текширилади?

  4. Тебраниш шаклларининг ортогоналлигини қандай текширилади?


7-амалий машғулот
Биноларга таъсир этувчи ҳисобий сейсмик кучларни аниқлаш
Амалий машғулот режаси:

1. Бино ва иншоотларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг асосий қоидалари.

2. Бинога таъсир этувчи ҳисобий сейсмик кучни аниқлаш.
Таянч иборалар:

Бино, иншоот, ҳисобий схема, масса, бино вазни, устун, ораёпма, том ёпма, сатҳ, сейсмик куч, деформация, коэффициент.

Бино ва иншоотларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг асосий қоидалари
Биноларни сейсмик юк(куч)лар таъсирига ҳисоблаганда ҳисобий юклар қуйидаги уйғунлаштириш(сочетание) коэффициентларига кўпайтирилади:


  • доимий юклар учун ...................................... 0,9

  • узоқ муддатли муваққат юклар учун ............ 0,8

  • қисқа муддатли муваққат юклар учун .......... 0,5

Конструкцияларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаганда шамол ва турли динамик таъсирлар, эгилувчан осмаларга осилган массаларда уйғонадиган инерция кучлари каби таъсирлар ҳисобга олинмайди. Сейсмик кучлар қаватлараро ёпмалар сатҳида горизонтал йўналишда қўйилган, деб фараз этилади. Ҳар бир қаватнинг оғирлиги ҳам шу сатҳда тўпланган деб қаралади.




7.1-расм. Бинонинг ҳисоблаш схемаси.


Меъёр(норма)ларда ҳисобий сейсмик кучлар бино ва иншоотларга статик равишда таъсир этади деб олинади. Бироқ бу куч статик таъсир этишига қарамай, иншоот қисмларида инерция кучлари вужудга келтириш мумкин бўлган ички зўриқишларни ҳосил қилади. Демак, ҳисобий сейсмик кучлар зилзила жараёнида бино ва иншоотларда ҳосил бўладиган инерция кучларига эквивалент бўлган кучлардир.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида қўлланишда бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ 2.01.03-96)га кўра бино ва иншоотларнинг хусусий тебранишлари i-шакли бўйича иншоотнинг К-нуқтасига таъсир этувчи ҳисобий сейсмик куч қуйидаги формуладан аниқланади:



(7.1)

(7.2)

Бу ерда, Soik – конструкция эластик деформацияланади деб фараз этилганда ҳосил бўладиган инерция(сейсмик) кучи;

–қурилиш майдонининг сейсмиклик коэффициенти;

Qк – ҳисоблаш схемасида(7.1-расм) К нуқтасига тўпланган бино вазни;



– диссипация коэффициенти;

Кр – мунтазамлик (регулярность) коэффициенти;

Ко – масъуллик коэффициенти;

Кп – зилзиланинг такрорийлигини ҳисобга олувчи  коэффициент.

Кэт – бино қаватлари сонига боғлиқ бўлган коэффициент;

– бино i-тон бўйича тебранганда хусусий тебранишлар шаклига ва ҳисоблаш тархида юкларнинг жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлган коэффициент;

Wi – спектрал коэффициент бўлиб, лойиҳалаштирилаётган объектнинг хусусий тебранишлари даври, регионлар индекси ҳамда грунтларнинг сейсмик хоссалари бўйича тоифасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Биноларнинг динамик тавсифларини аниқлашда заминнинг силжиш ва оғиш бўйича эластик қайишқоқлигини ҳисобга олиш зарур.

- коэффициенти қуйидаги формуладан аниқланади:

(7.3)

бу ерда, – тебранишлар декременти бўлиб, лойиҳалаш-тирилаётган биноларга ўхшаш биноларни натуравий синаш йўли билан аниқланади;

Т1 – бинонинг хусусий тебранишлари даври.
Бинога таъсир этувчи ҳисобий сейсмик кучни аниқлаш
Сейсмик кучларни аниқлаш формулалари (7.1) ва (7.2) юқорида берилган. Бизнинг ҳол учун (7.1) ва (3.2) формулалар коэффициентлари ҚМҚ 2.01.03–96 бўйича қуйидаги қиймат-ларга эга:

Биз ҳисоблаётган бинонинг масъуллик тоифаси III бўлганлиги учун, масъуллик коэффициенти – К01,0 га тенг.

Зилзила такрорийлигини ҳисобга олувчи коэффициент - Кп1,0 га тенг.

2.10 жадвалнинг 4 бандига биноан - Кэт1,0 га тенг.



2.12 жадвалнинг 1 бандига кўра

, бўлгани учун Кр=1,0.

Саноат биноларида ҳар Lmax72 метрда сейсмик чок қўйилади.

(7.1) формулага тегишли коэффициентларни аниқлаб бўлдик.

Энди (7.2) формуладаги коэффициент ва бошқа физик миқдорларни аниқлашга ўтамиз.

қурилиш майдонининг сейсмиклик коэффициенти 2.7*-жадвалга мувофиқ 9 балли ҳудуд учун –1,0;

2.8-жадвалдан Тошкент шаҳри учун манзил(регион) индекси–1 ва грунт тоифаси–II ҳамда бинонинг хусусий тебранишлари даври Т10,55 с бўлганда биринчи шакл учун спектрал коэффициент қиймати – W1 0,82 га тенг;

Тебранишларнинг иккинчи шакли учун Т20,21 с бўлганда спектрал коэффициент қиймати қуйидагига тенг бўлади:

Диссипация коэффициентини аниқлаш учун 2.9 жадвалдан бинонинг конструктив ечимига қараб логарифмик декрементни аниқлаймиз. Т1 0,55 с ва 0,3 қийматларни (7.3) формулага қўямиз:



Аниқланган коэффициентлар ва физик миқдорларни (7.1) ва (7.2) формулаларга қўйиб, сейсмик кучларнинг қийматларини аниқлаймиз.

Тебранишларнинг биринчи шакли бўйича:

Ораёпма сатҳида



қ 1,0·32,95·105·0,82·1,0·0,845 2283 кН;

1,0·1,0·1,0·1,0·2283 2283 кН.

Том сатҳида



=1,0·12,3·105·0,82·1,0·1,274=1285 кН;

S12=Ko Kп Kэт Kр S012 = 1,0·1,0·1,0·1,0·1285=1285 кН.

Тебранишларнинг иккинчи шакли бўйича:

Ораёпма сатҳида

S021= α Q1 W2 Kδ η12=1,0·32,95·105·1,236·1,0·0,155= 631,25 кН;

S21=Ko Kп Kэт Kр = 1,0·1,0·1,0·1,0·631,25= 631,25 кН.

Том сатҳида

S022= α Q1 W2 Kδ η22=1,0·12,3·105·0,82·1,0·(-0,274)= - 416,56 кН;

S22=Ko Kп Kэт Kр S011=1,0·1,0·1,0·1,0·(-416,56)= - 416,56 кН.

Шундай қилиб, темирбетон каркасли бино учун ҚМҚ 2.01.03–96 бўйича сейсмик кучларни аниқладик. Хусусий тебранишларнинг биринчи ва иккинчи шакллари бўйича аниқланган сейсмик кучлар 7.2– расмда акс эттирилган.


1-шакл бўйича 2-шакл бўйича

7.2–расм. Сейсмик кучларнинг тебраниш шакллар бўйича қийматлари.


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling