1 амалий машғулот ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш услублари ва жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш


Download 85 Kb.
bet1/3
Sana16.11.2023
Hajmi85 Kb.
#1778345
  1   2   3
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot

1 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш услублари ва жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш




Машғулотнинг мақсади: Хавфсизликни ва бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш услублари билан танишиш ва жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш бўйича амалий кўникмалар ҳосил қилиш.


Машғулотнинг режаси:
1. Хавфсизликни таҳлил қилиш услублари.
2. Бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш услублари.
3. Жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлаш услуби.
4. Жароҳатланиш кўрсаткичларини аниқлашга доир масалалар ечими.
5. Синов саволлари.


Таянч сўзлар ва иборалар: хавф, хавфсизлик, услуб, статистик усул, гуруҳлаш усули, топографик усул, монографик усул, коэффициентлар, жароҳатланиш частотаси, жароҳатланиш оғирлиги, иш кунини йўқотилганлиги.


1. Хавфсизликни таҳлил қилиш услублари
Касб касалликларининг физик (касбга алоқадор карлик, титраш касаллиги, нур касаллиги, кессон касаллиги, баландликдан қўрқиш касаллиги ва бошқалар), биологик (инфекция ва паразитар касалликлари, бруцеллоз, куйдирги) ва кимёвий омиллар таъсирида баъзи чанглар узоқ вақт нафас олинганда (пневмокониоз, бронхит) шунингдек, жисмоний зўриқишда ёки шикастланганда (неврит, бурсит) вужудга келадиган турлари фарқ қилинади.
Касб касалликларининг келиб чиқишига организмнинг ўта толиқиши ва касалликка қарши кураша олиш фаолиятининг пасайиши ҳам сабаб бўла олади. Ўзбекистонда касб касалликлари рўйхати ва тегишли тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқ-ланади.
Ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллаштирилиши ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришнинг кенг жорий этилиши, меҳнат ва дам олишнинг меъёрида ташкил этилиши касбий касалликларнинг камайишига олиб келади.
Саноат корхоналарида бахтсиз ҳодисаларни ўрганиш бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган омилларни аниқлаш, уларни йўқотиш чора-тадбирларини кўриш имконини беради. Бу ишлар асосан самарали хавфсиз иш усулларини қўллаш, бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларининг келиб чиқишидан холи бўладиган иш шароитини ташкил қилиш ҳисобига амалга оширилади.



Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling