1 амалий машғулот макро ва микротаҳлил учун шлиф тайёрлаш ишнинг мақсади


Download 49.84 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2024
Hajmi49.84 Kb.
#1837749
  1   2
Bog'liq
1-амалий


1 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


МАКРО ВА МИКРОТАҲЛИЛ УЧУН ШЛИФ ТАЙЁРЛАШ


Ишнинг мақсади: Макро - ва микро намуналар (шлифлар) тайёрлаш жараёнларини ўрганиш.
Ишнинг назарий қисм: Макро - таҳлил деб металл ва қотишмалар тузилишини оддий кўз билан ёки лупа ёрдамида 30 мартагача катталаштириб ўрганишга айтилади.
Микро - таҳлил деб металл ва қотишмалар структураларини (ички тузилишларини) махсус тайёрланган намуналар ёрдамида ўрганишга айтилади. Макро - ва микро - таҳлил ёрдамида текшириладиган металлар структураси макро - ва микроструктура дейилади.
Макронамуна тайёрлаш технологияси. Макронамуна тайёрлаш технологияси қуйидагича: темир қирқиш арраси ёки станок ёрдамида текширилаётган намуна иккига бўлинади. Агар макронамуна детаининг кўндаланг кесим юзасидан тайёрланаётган бўлса, унда у темплет дебаталади.Намуна станокда, эгов ёки абразив чарх ёрдамида тозаланади, кейин у металлографик жилвирлаш қоғозларида силлиқланади, бунда металлографик жилвирлаш қоғозларини катта номерларидан аста-секин кичик номерларига ўтилади. Бир номер қоғоздан бошқасига ўтилганда намуна 90° га бурилади. Намуна юзасидан чизиқлар йўқотилмагунча бир йўналишда силлиқланади. Макроструктура кўриниши учун намуналарга турли реактивлар таъсир эттирилади. Турли реактив эритмалар таъсирида макронамуналар юзасидан ички тузилишининг кўриниши ҳосил бўлади (дендрит кристаллар ва толасимон тузилишлари).
Микронамуналар тайёрлаш технологияси. Микронамуна станок ёки металл қирқиш аррасида кесиб олинади. Намунани тайёрлашда қуйидаги ўлчамлар тавсия этилади: агар намуна силиндрик бўлса, ЖЛ2—мм ёки 12х12. Агар намуна призма кўринишида бўлса, унинг ўлчамлари 12х15 мм баландликда. Кесиб олинган намуна абразив чархда тозаланади.


1-расм. Намунани кесиб олиш учун абразив чарх ускунасининг умумий кўриниши.


Намунани тозалаганда ўта қизишига йўл қўймаслик керак. Текисланган намуна жилвирлаш қоғози ёрдамида силлиқланади, бунда жилвирлаш қоғозининг 12-3 маркасидан (донадорлиги 125-20мкм) ва М40-М4 маркасигача (донадорлиги 28-35 мкм ГОСТ 6456-75) намуна юзасида чизиқлар йўқолгунча тозаланади. Жилвирлаш қоғози силлиқлаш учун тўғри текисликка ётқизилади. Энг кичик донали қоғозда жилвирлангандан кейин намуна ювилиб, унинг юзасидаги қолган чизиқ лами йўқотиш учун ялтиратилади. Намунани ялтиратиш силлиқлаш ускунасида, устига намат ёки фетро тортилган думалоқ диск ёрдамида амалга оширилади. Ялтираш давомида дискка ҳром оксидини сувдаги аралашмаси сепилиб (намлаб) турилади, алуминий оксиди майда донали кукун кўринишида суртилади. Реактив эритмаси таъсир эттирилмаган микронамунани ялтирашдан кейин микроскопда қаралса, оқ текисликда айрим қора доғлар кулранг нуқталар ва чизиқлар кўринади. Бу доғ ва чизиқлар турли хилдаги металлмас қўшимчалар (оксидлар, сулфатлар, графит, шлаклар) ва ялтиратиш давомида йўқолмаган нотекисликлардир. Буларга чуқурлик, микроёриқ ва ишлов бериш излари киради.


2-расм. Намунани ялтиратиб силлиқлаш ускунасининг умумий кўриниши.


Металлар микроструктурасининг кўриниши учун намунага реактивлар таъсир эттирилади. Реактив таъсир эттиришдан олдин намунанинг юзаси спирт билан ювилади, кейин микроструктуранинг кўриниши учун керак бўлган вақтда реактивга ботирилади. Реактив тузилиши ва кимёвий таркиби билан фарқ қиладиган намуна юзасидан доналар ва чегараларга, фазалар ва структура ташкил этувчиларга турли таъсир кўрсатади. Реактив структуранинг баъзи элементларига кўпроқ, баъзиларига эса камроқ таъсир этади. Натижада структурага ёруғлик нури тушганда турлича аксланади. Кўп таъсирланган элементлар микроскоп остида қора, кам таъсирланганлари эса оқ кўринади. Бир фазали металларда доналар ҳар хил кристаллографик йўналишга эга, шунинг учун микронамуна юзаси ҳар хил таъсирланадиган бир - бирига қия жойлашган кристаллографик текисликлардан иборат бўлади.


Ишни ўтиш учун керак бўладиган жиҳоз, асбоб-ускуна, намуна ва материаллар:
Токар станоги, кесгич, электрчарх, турли хил метал қотиш-маларидан намуналар, жилвирлаш қоғозлари, реактивлар ва расм қоғозлари.

3-расм. Тайёрланган микронамуналарни кузатиш учун металлографик микроскопининг умумий кўриниши.



Download 49.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling