1-амалий машғулот мавзусига оид назорат саволлари, вазиятли масалалар ва топшириқлар


Download 28.79 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1703277
Bog'liq
1-амалий машғулот мавзуга оид назорат саволлари ва топшириқлар 2


1-амалий машғулот мавзусига оид назорат саволлари , вазиятли масалалар ва топшириқлар



  1. Назорат саволлари:

1. Стернокардиядаги кислород етишмовчилигида қўлланиладиган
воситалар
2. Антиангинал воситаларнинг классификацияси қандай?
3. Антиангинал воситаларнинг таъсир механизми қандай?
4. Стенокардия хуружида қўлланувчи қандай воситаларни биласиз?
5. Миокард инфарктида дорилар билан даволашдаги принциплар нималардан иборат?
6. Органик нитратларга кирувчи қандай антиангинал воситаларни биласиз?
7. Узоқ таъсир этувчи нитратларга кирувчи препапаратларни кўрсатинг?
8. Нитроглицеринни ножўя таъсирлари қайсилар ?
9. -адреноблакаторларнинг антиангинал таъсир механизми қандай?
10. Валидолни антиангинал таъсир механизми нимага асосланади?

2) Дориларни чиқариш шакли, дозаси, миқдори ва қўлланилишини кўрсатиб рецептлар ёзинг: Нитроглицерин (таб. капс. флак.) Сустак (таб.), Нитронг (таб.), Валидол (таб., флак.), Верапамил (таб.), Эринит (таб.), Нитросорбид (таб.), Анаприлин (таб., амп.), Фенигидин (драже), Карбокромен (амп.), Нонахлазин (таб.), Атеналол (таб.)




3) Топшириқлар.
1.Препаратни аниқланг: Стенакардияда фойдаланилади, кўп холатда ўткир хуружларда. Юракни кислордга эхтиёжини камайтиради. Қон томирларнинг силлиқ мушакларни, бронхларни, ўт ва сийдик чиқарувчи йўлларни бўшаштиради. Ножўя таъсир сифатида кучли бош оғриш, қулоқлар шанғиллаши ва бош айланишини чақириши мумкин.
2. Препаратни аниқланг: Спазмалитик хусусиятга эга, силлиқ мушакларга бевосита таъсир қилади. Артериал босимни пасайтиради. Терапевтик дўзаларда марказий нерв системаси фаолиятига таъсир қилмайди. Опий алкалоиди хисобланади.
3. Препартни аниқланг: Тож томирларни рефлектор кенгайтиради. Тил остига қўйилади.
4. Препаратни аниқланг: Таркибида нейролептик ва наркотик анальгетик сақловчи комбинирланган.


4) Вазиятли масалалар.
1.Беморда оғир жисмоний ишдан сўнг тўш сохасида оғриқ юзага келган. Унга қандай воситаларни ва қайси дори шаклларин қабул қилишни маслахат берасиз?

2.Сурункали ЮИК билан оғриган бемор бир неча йил давомида нитросорбит қабул қилганлиги сабабли препаратга нисбатан сезувчанлиги камайган. нитратларга толерантлик нимага боғлиқ? Бу беморга қандай маслахат бериш мумкин?


3. Клиник мухокамада катта ўчоқли инфаркт билан оғриган бемор кўрилди. Касалликнинг бошланишида юрак етишмовчилиги кузатилган. Унда касалликнинг 7 кунидан тўш орқасидаги оғриқ хуружларини камайганлига, лекин экстросистолия типидаги аритмияларни юзага келганлиги ва юрак етишмовчилиги белгилирини (нотўлиқ тез пульс, шиллиқ қаваларнинг кўкимтир тусга кириши, оёқларнинг шишиши, хансираш, диурезни камайиши) кучайганлиги кузатилади. Қон ивувчанлиги текширилгада протормбин даврининг қисқарганлиги аниқланади. Бу беморни даволаш учун қандай режа таклиф қиласиз?


4. Тез тиббий ёрдам машинасида эс-хушни даврли бузилиши, лабларни, қулоқ чиғаноқларини, қўл ва оёқ бармоқларини фалангаларини кўкариши, А/Б ни пасайиши, кескин холсизлик, бош айланиши, бош оғриғи, жигар катталашиши билан оғриган беъмор олиб келинди. Қон анализи текширилганда 73% метгемоглабин аниқланди. Касал нима билан захарланган? Специфик антогонисти сифатида қайси препаратни қабул қилиши керак?




Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling