1-амалий машғулот пахта толаси сифат кўрсаткичларини классёр усулида аниқлаш ишнинг мақсади
Download 17.18 Kb.
|
1-AMALIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар
- Ишни бажариш тартиби: Классёр усули билан пахта толасининг сифатини аниқлаш.
- Классёр усули билан пахта толасининг узунлигини аниқлаш.
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ ПАХТА ТОЛАСИ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ КЛАССЁР УСУЛИДА АНИҚЛАШ Ишнинг мақсади: Классёр усулида пахта толасининг сифатини аниқлашни ўрганиш. Топшириқлар: 1.Классёр усулида пахта толаси сифатини аниқлаш усули ёзилсин. 2.Классёр усули билан пахта толасининг узунлигини аниқлаш усули ёзилсин. Ишни бажариш тартиби: Классёр усули билан пахта толасининг сифатини аниқлаш. Халқаро стандарт бўйича классёр усулида пахта толасининг сифати қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: толанинг ранги, ифлосланганлиги ва жинлаш сифати, штапел узунлиги (Staple Length) 1/32 дюймда ва микронейр кўрсаткичи. Ўрта толали пахтанинг ранги одатда оқ бўлиши керак. Лекин, тола таркибидаги ифлосликлар сарғишлик ранг беради. Толалар сарғишликка тўйинганлиги бўйича айрим гуруҳларга бўлинади: кучсиз доғли - Light Spotted, доғли -Spotted, сарғиш - Tinged, сариқ - Yellow Stained. Ранг бўйича ҳар бир гуруҳ ичидаги навлар ифлосликнинг ўсиши ва об-ҳавонинг ноқулай келиши натижасида хираланиш даражаси билан фарқланади. Толанинг хираланиш даражаси ёруғликни қайтариш кўрсаткичи билан аниқланади. Пахта толасининг нави ва жинлаш сифати махсус қутичаларга солинган стандарт намуналар бўйича аниқланади. Бу стандартли намуналар АҚШ нинг универсал стандарти деб аталади ва улар бир вақтда Халқаро стандарт бўлиб ҳисобланади. HVI ўлчов тизимларини ишлатишда пахта толасининг нави махсус ранг диаграммаси бўйича акс этиш коэффициенти (Rd) ва сарғишлик даражаси (+b) билан аниқланади. Масалан, пахта толасининг Оқ (White) навидан олинган намунанинг сифати еттита стандарт қутичасига солинган тола намунаси билан таққослаб аниқланади. Бу стандарт намуналар АҚШда экиладиган "Упланд" селекция турининг толасини мингтага яқин тажриба қилиш билан яратилган. Стандартли намунаси йўқ толаларнинг нави шу тайёрланган стандартларга асосланиб аниқланади. Агар пахта толасининг ифлослиги 7 коддан кўп бўлса 8 код ишлатилади. Классёр усули билан пахта толасининг узунлигини аниқлаш. Олинган намунани (6-10 г) икки қўл билан ушлаб катта ва кўрсаткич бармоқлар орасига 1-1,5 см оралиқ билан жойлаштирилади. Икки қўлда қисилиб турган толаларни аста-секинлик билан бир-биридан ажратилади, уларни узишга йўл қўйилмайди. Ўнг қўлдаги тутам толалар ташлаб юборилади, чап қўлдаги қисилиб турган толалардан бўш толаларни ўнг қўл билан олиб ташланади ва қисилиб турган толалар сиқимчасини (бородка) узунлиги бўйича текислаб қўйилади. Учи текисланган толалардан ўнг қўл билан 2-3 мм га чиқиб турган тутам толалар суғуриб олинади. Штапел ҳосил қилиш учун 3-4 тутам толаларни бир-бирининг устига қўйиб бир учи битта тўғри чизиқ бўйича жойлаштирилади. Чап қўлдаги қолган толалар ташлаб юборилади. Штапелни ўнг қўлга олиб, чап қўл билан текисланади. Кейин, ўнг қўлдан чап қўлга қайтадан жойлаштирилади. Шу билан толаларнинг учи текисланади. Тайёрланган штапелни классёр томондан стандарт намуналардан тайёрланган штапел билан солиштириб, толанинг узунлиги ёки кўз билан қиёслаб штапелнинг узунлиги аниқланади. Классёр усули билан толанинг узунлигини аниқлаганда иккита штапел тайёрланади ва узунлиги ўлчанади. Агар натижа меъёрдан фарқ этса, учинчи штапель тайёрланиб, олинган учта штапелнинг узунлиги бўйича ўрта арифметик қиймат бўйича хулоса қилинади. Классёр усули билан аниқланган узунлик белгиланган жадвалда берилган кўрсаткичлар билан таққосланади. Жадвалда кўрсатилган узунлик 13/16 дюймдан 1-3/4 дюймгача 1/32 дюйм интервал билан узунлик гуруҳларига ажратилади. Ҳар бир узунлик гуруҳи каср билан 1/32; 2/32; 3/32 ва ҳакоза ёки шу касрлар йиғиндисини кўрсатадиган код билан ифодаланади. Масалан, 1 дюймдаги штапел узунлиги 32 код билан белгиланган, 1-1/32 дюймдаги штапел узунлиги 33 код билан белгиланади, 1-2/32 штапел узунлик 34 код билан аниқланади. Download 17.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling