1-амалий машғулот саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш


Download 17.58 Kb.
bet1/2
Sana20.10.2023
Hajmi17.58 Kb.
#1713454
  1   2
Bog'liq
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


САНОАТ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДАГИ АТРОФ МУҲИТНИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МАНБАЛАРНИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ


Атмосферага зарарли моддалар чиқарувчи манбалар инвентаризацияси. Инвентаризация қилишнинг умумий талаблари корхонадан атмосфера ҳавосига чиқаётган ифлослантирувчи манбаларнинг тахлил қилиши, ўз ичидаги катталикларини аниқлаш, сифат ва миқдор таркибини, ахборотни йигишни системалаштириш ишларини камраб олади. Инвентаризация қўйидаги мақсадларни кўзлайди:
- корхоналарнинг ифлослантирувчи моддаларини давлат назоратини ташқил қилиш;
- ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳитга таъсирини бахолаш;
- атмосфера ҳавосининг ифлосланишини башорат қилиш;
- ифлосликларни атмосферага йўл куйса бўладиган чиқариб юбориш катталикларини белгилаш ва уларнинг бажарилишини устидан давлат назорати ўрнатиш;
- атмосферани ифлослантирганлиги учун иктисодий кўрсаткични белгилаш;
- атмосфера ҳавосини муҳофазақилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
- чангли ва газли ҳавони тозалаш ва шу мақсад учун ишлатиладиган ускуналар ишини ва тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш;
- хом ашё, ёқилги ва материалларнинг ишлатилиши самарадорлигини бахолош ва чиқиндиларни ўтилизациялаш;
- корхонада қўлланиладиган технологик жараёнларнинг экологик тавсифини бахолаш;
- чиқарилаётган махсулотнинг мақсади ва турига қараб корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини ассосий, ёрдамчи, кумакчи ва қўшимчаларга бўлиш.
АСОСИЙ ЖАРАЁН-ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, унда хом ашё тайёр махсулот таркибида асосий роль ўйнайди.
ЁРДАМЧИ ЖАРАЁН-асосий жараён учун хизмат қилувчи ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми.
КУМАКЧИ ЖАРАЁН-ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, унинг махсулоти ёрдамчи жараёнида ёки капитал қурилишда ишлатилади.
ҚЎШИМЧА ЖАРАЁН-бу чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан халқ эхтиёжи ёки умумтехник мақсадлардаги махсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларидир.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба-қаттиқ, суюқ, газ ёки аэрозоль холатида, хамда унинг аралашмаси холатида ифлослантирувчи моддалар ишлаб чиқарувчи ва атмосфера ҳавосига таркатувчи антропоген ёки табиий обектлардир.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар ўз таркиби бўйича ажратиб чиқарувчи ва тарқатувчи манбаларга бўлинади. Ифлослантирувчи моддаларнинг ажратиб чиқарувчи манбалар технологик агрегат, ускуна, аппарат, мослама, электрюритгич ва ҳоказолар бўлиши мумкин; бўларда технологик ёки бошқақўшимча жараёнларнинг бориши ифлослантирувчи модда ҳосилқилади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб юбориш манбаси деб бевосита ҳавога ифлослантирувчи моддаларни чиқариб юборувчи мосламалар (ҳаво қувури, аэрация ва цех чироқлари, ҳаво алмаштириш шахтаси, сўрувч
Download 17.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling