1-Amaliy mashg’ulot.
Mahsulotlarni pishib etilganlik darajasini saqlash muddati va sifatiga ta’sirini o‘rganish.
Дарснинг мақсади: техник шартлар ва стандарт тушунчалари билан танишиш. Талабаларга етиштирилган маҳсулотни савдо-сотиқ ёки қайта ишлашга топшираётганда уларнинг сифатини тўғри аниқлашни ўргатиш.
Ишлаш тартиби. Талабалар 3-4 киши бўлиб гуруҳларга бўли-нишади ва маҳсулотнинг аввало товар сифатини аниқлашади (мева-сабзавотларни катта-кичиклиги, ташқи кўриниши, етилганлиги, шакли ва бошқалар). Кейин шу гуруҳлар янги узилган маҳсулотга органолептик баҳо қўйишини ўрганишади (1-расм).
2
1
1-расм. Пенетрометр асбобида меванинг пишганлик даражасини аниқлаш:
1-цилиндрли; 2-циферблатли.
Янги узилган мева ва сабзавотларнинг органолептик баҳо-ланиши учун сифат кўрсаткичларининг қуйидагича моҳият коэф-фициентлари шкаласи белгиланади:
ўлчами (диаметри) 0,15
шаклининг тўғрилиги, типиклиги 0,1
ташқи кўриниши 0,2
ранггининг жадаллиги 0,15
ранггининг бир хиллиги 0,15
таъми 0,6
ҳиди 0,4
қопловчи тўқималарининг консистенцияси 0,1
юмшоқ, серэт консистенцияси 0,2
Шундай қилиб, ушбу намунанинг органолептик баҳоланиши сифат кўрсаткичларининг моҳият коэффициентларини ҳисобга олганда 8,8 баллни ташкил этади.
Мева ва сабзавотларни қайта ишлашдан олинган маҳсулот-ларнинг органолептик баҳоланиши учун сифат кўрсаткичларининг қуйидагича моҳият коэффициентлари шкаласи белгиланади:
ташқи кўриниши 0,15
мева, сабзавотларнинг рангги 0,1
шарбат, намакоб рангги 0,1
шарбат, намакобнинг тиниқлиги 0,1
мева, сабзавотларнинг консистенцияси 0,35
таъми 0,7
ҳиди 0,4
типиклиги 0,1
Шундай қилиб, ушбу қайта ишланган маҳсулот намунасининг органолептик бахоланиши сифат кўрсаткичларининг моҳият коэф-фициентларини ҳисобга олганда 8,6 баллни ташкил этади.
Мева ва сабзавотларни органолептик баҳолаш (янги услуб бўйича) 1,2-жадвалларда келтирилган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |