1. Аскаридаларнинг бир неча турлари мавжуд: чўчқа аскаридаси


Download 16.27 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi16.27 Kb.
#1386431
Bog'liq
jj44


1. Аскаридаларнинг бир неча турлари мавжуд: чўчқа аскаридаси
(Ascaris suum), одам аскаридаси (A lumbricoides) от параскаридаси (Parascaris
equorum), товуқ аскаридияси (Ascaridia galli) ва ҳакозо.
Чўчқа ва одам аскаридаларининг тараққиёти қўйидагича кечади:
ингичка ичак орқали урғочи аскариданинг оталанган тухуми ташқи муҳитга
тушади; етарлича намлик ва иссиқлик таъсирида у етила бошлайди; тухум
ичида пайдо бўлган личинка икки марта пўст ташлаб (туллаб) юқумли ҳолга
келади ва қалин қобиқли тухум ичида қолади. Бундай юқумли личинкалик
тухумлар турли озиқалар орқали хўжайин ошқозонига тушгач, у ерда тухум
қобиқлари эрийди. Тухумдан ажралган личинкалар ичакка ўтади ва қон
томирларга ёриб кириб гепато-пульмонал йўл (жигар –юрак, ўпкалар) орқали
миграция (юриш) қилади. Ўпка альвеолаларида 7-10 кун тўхтайди, бироз
ўсади ва альвеолаларни қитиқлаб йўтал аломатларини чақиради. Йўталиш
пайтида личинкалар альвеолалардан бронхиолаларга, у ердан бронхлар
орқали трахеяга, сўнгра эса оғизга тушади. У ердан сўлак орқали ёки балғам
ютиб юборилганда аскарида личинкалари иккинчи марта ичакка тушади ва
унда тўхтаб етилган эркак ва урғочи аскаридаларга айланади. Аскаридалар
бир йилгача ҳаёт кечиради.Чўчқа ва одам аскаридалари 10-30 см, товуқ
аскаридияси 3-11 см узунликка эга.
Аскаридалар ичида товуқ аскаридияси бундай мураккаб миграцияга
эга эмас. Уларнинг юқумли тухумидан ошқозонларда ажралган личинка
ичакка ўтиб, унинг лимфа тугунларига ёки ичак ворсинкаларига киради. У
ерларда бирмунча ўсиб, бир неча кундан кейин ичак бўшлиғига ўтади ва
жинсий вояга етган аскаридаларга айланади.
Аскаридалар одам, чўчқаларда аскаридоз, товуқларда аскаридиоз
касалликларини чақиради. Улардан аскаридиоз Ўзбекистон ҳудудида
паррандалар орасида кенг тарқалган ва паррандачиликка катта иқтисодий
зарар келтиради. Аскаридаларнинг тарқалишини олдини олиш учун
санитария-гигиена талабларига қаттиқ риоя қилиш, улар билан зарарланган
ҳайвон ва паррандаларни ўз вақтида даволаш талаб қилинади. 2. Қўй ўпка қил қурти - диктиокаулалар ҳайвонларнинг нафас олиш
йўллари - бронх ва бронхиолаларда, ҳатто кекирдак (трахея) да паразитлик
қилувчи геонематодадир.
Урғочи диктиокаулалар тухум қўйиб кўпаяди. Бундай тухумлар сўлак
орқали ошқозонга тушади, ичакда улардан личинка ажралади ва ҳайвон
тезаги билан ташқарига тушади. Ташқи муҳитда бундай личинка икки марта
пўст ташлаб юқумли ҳолга келади ва ўт-хашак ва сув орқали қўйлар
организмига тушади. У ердан қон томирлар орқали ўпкаларга етиб боради ва
уларнинг йўлларида жинсий томондан вояга етади. Вояга етган
диктиокаулалар 3-10 см узунликка эга. Улар қўйчилик хўжаликларида
учрайди.
3. Қўй қилбош гижжаси - Trichocephalus ovis. Танаси 2-5 см
узунликка эга. Бош қисми ўта ингичка ва узунчоқ. Кўр ичак ўсимтасида
яшайди. Ташқарига тушган тухуми ичида личинка етилиб тухум билан
асосий хўжайин организмига тушади. Тухумлар йўғон ва кўр ичакда
ривожланади.
4. Острицалар - Enterobius vermicularis одамларнинг ингичка ичак
паразити. Танаси 2-10 мм. Урғочи острица тухум қўйиш учун анал тешикка
тушади, 15000 гача тухум қўйиб ўзи нобуд бўлади. Острицалар тухуми 6 соат
ичида юқумли ҳолга келади (унда личинка етилади). Бундай тухумлар турли
йўллар билан оғизга тушиб, ундан ажралган личинка ичакда вояга етади.
Улар одамларда энтеробиоз касаллигини чақиради. Бу касаллик дунёда кенг
тарқалган.
5. Трихинелла – майда нематодлардан бўлиб, урғочисининг катталиги
3-4 см, эркагиники 1,4-2 см.гача етади. Трихинелла кенг диапазондаги
паразит бўлиб, вояга етган даврда ингичка ичакнинг пастки қисмида
паразитлик қилади. Трихинелланинг ҳамма тараққиёт стадияси хўжайиннинг
организимида кечади. Вояга етган қисқа муддатда ингичка ичак ҳужайрасида
яшайди. Бу жойда уруғланади, кейин эркаклари ўлади.
Уруғланган урғочилари бош томони билан ингичка ичакнинг шиллиқ
қаватини тешиб, ичак деворига кириб ҳаракат қиладиган тирик личинкалар
туғади. Урғочилари ичакда 1,5-2 см ой яшайди. Шу муддатда ҳар бири 2,000
га яқин личинка туғади. Личинкалари лимфа оқими орқали қон айланиш
системасига ўтиб, қон ёрдамида хўжайиннинг бутун организмига тарқалади.
Личинкалар скелет мускулатурасида тўхталиб 9-10 кунда мускул толаларига
киради ва бу ерда улар опираль шаклида ўралиб ўз атрофида капсула ҳосил
қиладилар. Олти ойдан кейин эса капсулага оҳақ сингари модда тўплана
бошланади.
Мускул трихинеллалари капсулага ўралган ҳолда кўп йилларда тирик
қолиб, инвазион қобилиятини йўқотмайдилар. Мускулдаги трихинеллалар
катта бўлиб ўсмайдилар. Уларнинг келгуси тараққиёти учун одам ёки бошқа
ҳайвонлар (калламуш, чўчқа, йиртқичлар ва бошқалар)нинг ичагига ўтиши
лозим. Агар хўжайин трихинеллали гўштни истеъмол қилса, унинг ошқозон-ичагида трихинелла капсуладан чиқади ва икки суткадан кейин вояга етади
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. Аскаридалар турларини сананг?
2. Чўчқа аскаридаси қандай ривожланади?
3. Товуқ аскаридияси қандай ривожланади?
4. Риштанинг ривожланишини таърифланг?
Download 16.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling