Kazus-15
Ш. фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2016 йил 8 январдаги дубликат ижро варақасига асосан ундирувчи Г. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган бўлсада, 2013 йил май ойидан 2017 йил 23 февралга қадар жами 7.464.752 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Ш.га нисбатан 2016 йил 16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди томонидан бир йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, унга кўра: спиртли ичимлик ичиш мақсадида кафе-бар, ресторан, чойхона ва ошхоналарга кириш ман этилиши; Тошкент шаҳар ҳудудидан Олмазор тумани ИИБ раҳбариятининг рухсатисиз чиқиб кетмаслик; соат 20:00 дан 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиб кетмаслик; ҳар ойнинг 7, 21-кунлари ИИБга келиб рўйхатдан ўтиш белгиланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2017 йил 4 майдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси 1-қисми билан 74.887 сўм 50 тийин жарима жазосига тортилган. Шундан сўнг ҳам у маъмурий назорат қоидаларини бузиб, 2017 йил 12 июль куни соат 23:00 да яшаш жойида бўлмаган.
Шунингдек, Ш.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2011 йил 19 январдаги ҳукми билан тайинланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида 376.800 сўм жарима жазосини ўтамаганлиги аниқланган.
1. Ш.нинг жиноий қилмиши учун жазо тайинлаш қандай тартибда амалга оширилади?
2. Ш.нинг мазкур жиноят натижасида судланганлик ҳолатининг тугалланиши муддатларини таҳлил қилинг.
JK 122-moddasi: Voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxslarni moddiy ta’minlashdan bo‘yin tovlash
Moddiy yordamga muhtoj bo‘lgan voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxsni moddiy ta’minlashdan bo‘yin tovlash, ya’ni ularni moddiy jihatdan ta’minlash uchun sudning hal qiluv qaroriga yoki sud buyrug‘iga binoan undirilishi lozim bo‘lgan mablag‘ni jami bo‘lib ikki oydan ortiq muddat mobaynida to‘lamaslik, shunday qilmish uchun ma’muriy jazo qo‘llanilganidan keyin sodir etilgan bo‘lsa, —
ikki yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki bir yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
O‘sha qilmish xavfli retsidivist tomonidan sodir etilgan bo‘lsa, —
ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
Agar shaxs aliment majburiyatlari bo‘yicha qarzdorlikni to‘liq to‘lagan bo‘lsa, u javobgarlikdan ozod qilinadi.
Oila kodeksi 116-moddasining birinchi qismi:
Do'stlaringiz bilan baham: |