1. Б. ва бошқаларнинг харакатларига


-modda. Jazo tayinlashning umumiy asoslari


Download 57.92 Kb.
bet5/20
Sana05.05.2023
Hajmi57.92 Kb.
#1426555
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Jinoyat kazus 11-20

54-modda. Jazo tayinlashning umumiy asoslari
Jinoyat sodir etishda qonunda belgilangan tartibda aybli deb topilgan shaxs jazoga tortiladi. Sud ushbu Kodeks Maxsus qismining jinoyat sodir etganlik uchun javobgarlik nazarda tutilgan moddasida belgilangan doirada Umumiy qismning qoidalariga muvofiq jazo tayinlaydi.
Sud jazo tayinlashda sodir etilgan jinoyatning xususiyati va ijtimoiy xavflilik darajasini, qilmishning sababini, yetkazilgan zararning xususiyati va miqdorini, aybdorning shaxsini hamda jazoni yengillashtiruvchi va og‘irlashtiruvchi holatlarni hisobga oladi.
11-kazus.
Фуқаро Бахрамов ИИВ УЯ 64-ТХ-1-сонли тергов хибсхонасида хирург лавозимида ишлаб келиб, хибсхонада сақланаётган, 1969 йил туғилган Гульметованинг даволовчи шифокори сифатида, 29.05.2017 йилда такроран муассаса стационар бўлимига жойлаштирилган Гульметовага сурункали гастрит, сурункали холецитит хуруж даври ташхисини қўйиб, даъволаш ишларини олиб борган. Бироқ Бахрамов, бемор Гульметовага даволовчи шифокор тариқасида “сурункали гастрит хуруж даври, сурункали холецистит” ташхисини нотўғри қўйиб, ушбу ташхис асосли эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун тўлиқ лабаратор-инструментал текширувлардан – ЭГДФС, қон биокимёвий таҳлили (билурибин, ферментлар, ишқорий фосфотаза, умумий оқсил, холетерин, амилаза, қон ва пешоб диастазаси) ўтказмаганлиги, Гульметованинг сўзларидан 2014 йилдан буён юрак ишемик касаллиги билан “Д” назоратда туриши тиббий варақада қайд этилган бўлишига қарамасдан, муассасада ЭКГ лентаси тугаганини билгани ҳолда, Гульметовани муассасадан ташқарида бўлса ҳам ЭКГ текширувидан ўтказиш чораларини кўрмасдан, Гульметованинг 06.05.2017 йилдан 20.05.2017 йилга қадар муассасанинг стационар бўлимида даъволанган давридаги бир марта ЭКГ текширувидан ўтганлик ҳолати билан чекланиб, беморнинг аҳволи юзасидан тор соҳа мутахассиси, яъни кардиолог билан маслаҳатлашмасдан, беморга нисбатан тўғри тиббий муолажалар олиб бормасдан, беморни ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига малакали тиббий муолажа кўрсатилиши учун ўтказилиши лозим бўлсада, бу тўғрисида муассаса раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилмасдан, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида, Гульметова 01.06.2017 йил соат 16:10ларда, ИИВ УЯ 64-ТХ-1-сонли тергов хибсхонасининг тиббиёт бўлинмаси 4067-сонли палатасида вафот этган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 23.06.2017 йилдаги 945-сонли хулосасига кўра, Гульметованинг ўлими, “юракнинг ишемик касаллиги натижасидаги ўткир юрак ва қон томирлари етишмовчилигидан юз берган”лиги қайд этилган.

Download 57.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling