1. Birja tarixi


Биржа бозорида ишбилармонлик фаоллиги


Download 94.64 Kb.
bet18/26
Sana11.11.2023
Hajmi94.64 Kb.
#1767401
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
1. Birja tarixi-fayllar.org

4. Биржа бозорида ишбилармонлик фаоллиги
1. битимлар сони, жумладан, реал товарли битимлар ва муддатли битимлар сони;
2. реал товарли битимлар ва муддатли битимлар улуши;
3. битта биржага тўғри келадиган битимлар умумий сони.
5. Биржа нархлари
1. реал товарли битимлар ва фьючерс битимлар бўйича нарх даражаси (котировка);
2. базавий нархлар, таклиф, талаб ва сотув нархи;
3. давр учун ўртача нархлар;
4. фьючерс битимларида нархлар ўртасидаги фарқ;
5. нархлар индекси;
6. ўртача оғиш.
6. Хеджлаш
1. фьючерс битимларини суғурталаш ҳажми;
1. фьючерс битимларида депозитлар (кафолатли бай пули) ҳажми;
2. маржа ҳажми (ноқулай нарх ўзгаршиини қоплаш учун тўланган суммалар)
7. Биржа фаолиятининг тижорат самарадорлиги
биржа харажатлари (биржа операциялари харажатлари)
7.1 биржа операцияларидан даромад;
2. соф фойда, пайчиларнинг дивидендлари
3. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ажратмалар, суғурталар, бадаллар ва ҳ.к.)
7.4 рентабеллик (низом капиталининг фоизида фойда, битта жойга ҳисоб-китоб қилгандаги фойда, биржа товарайланмасининг фоизидаги фойда, битта битимга ҳисоб-китоб қилгандаги фойда);
8. Биржа инфратузилмаси
8.1 асосий фонлар, жами ва ўртача битта биржага;
8.2 операцион зал ҳажми (майдони, кв. м), жиҳозланган ўринлар сони («яма»);
8.3 биржанинг ахборот-ҳисоблаш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги – умуман ва биржа халқасининг;
8.4 биржа ходимлари сони ва таркиби;
8.5 брокерлик (дилерлик, маклерлик) идоралари сони, уларнинг ходимлари сони;
8.6 биржанинг омбор бинолари мавжудлиши, сони ва майдони (сиғими).
31. Birja vositachilari
Биржа воситаачилари савдо залида иштирок этадиганлардан бири саналади. Улар қаторига брокерлар ва маклерлар киради.
Брокер бу – ишлаб чиқарувчи ва дилер ўртасидаги ёки дилер ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда агент сифатида қатнашадиган воситачи. Брокерлар фақат комиссион олади.
Брокерлик идораси мижозлар билан брокерлик хизматлари кўрсатиш ҳақида шартномалар тузиш, шунингдек, ўз ҳисобидан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга. Ўз хизматлари учун брокерлик фирмалари тузиладиган битим тури билан ҳам, топшириқ тури билан ҳам белгиланадиган мукофот олади. Комиссион тўловлар ҳар ой учун қатъий белгиланган миқдорда ёки ҳарбитта битим учун фойдадан олинадиган фоиз кўринишида олиниши мумкин.
Дунёнинг энг йирик брокерлик компаниялари:
“Морган Степин” АҚШ
“Соламан брадерс” АҚШ
“Меррим Линч” АҚШ
“Нашура” Япония
“Дайва секьютериз”, “СДЖ. Уорбкург” Буюк Британия
“Далкиниен секьюритиз” Канада.
Маклер бу – фонд ва товар биржаларида битимлар тузишдаги воситачи. У мижознинг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилади. Маклер юридик шахс ҳуқуқига эга бўлиб, биржа операцияларининг белгиланган турларига ихтисослашади. Улар воситачилик химатлари кўрсатувчи ва бунинг учун биржа қўмитаси белгилаган миқдорда комиссион тўловлар олувчи маклерлик идоралари ва фирмаларига бирлашади.
Маклерларнинг биржа даромадлари 2 та элементдан: куртаж ва чайқов фойдасидан ташкил топади. Куртаж бу – савдо маклерининг воситчалик билан боғлиқ югур-югури учун мукофот. Курс қийматига эга бўлмаган, алоҳида ҳисоблаб чиқиладиган куртаж курс маклерларида мингдан ½ га тенг бўлади. У харидор томонидан ҳам, сотувчи томонидан ҳам тўланади, курс маклерининг куртажи эса нақд битимларда ифодаланиб, доимий қийматга эга бўлади: максимум мингдан ½, минимум 0 (франко куртаж); одатда эса – мингдан ¼.

Download 94.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling